17.1. Тижорат банкларининг пассив оператсиялари Тижорат банклари банк тизимининг муҳим бўғини бўлиб, кредит ресурсларининг асосий қисми шу банкларда йиғилади ва бу банкларни ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга кредит ёрдамини кўрсатишга ёрдам беради ва бу мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Бу бўйича Республикамиз Президенти Ш. Мирзиёев Ўзекистон Республикаси Олий мажлисига йўллаган мурожаатномасида - "Иқтисодиётни ривожлантиришда пухта ва барқарор банк тизими улкан аҳамиятга эга. Биз аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк тизимига ишончини кўчайтирмасдан туриб "яширин иқтисодиёт"дан тўлиқ халос бўла олмаймиз
2018 йилда банк тизими фаолиятини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларни амалга оширишда банклар билан тадбиркорлик субектлари ўртасида самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини таъминлаш масалаларига эътиборини қаратиш зарур"- деган эди.
Банкларни тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатлари,уларга кўрсатилган хизматлар банк оператсиялари шаклида содир бўлади ва улар пассив, актив, депозит, нодепозит ва бошқа оператсияларга бўлинади.
Банк ресурсларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган оператсиялар банкларнинг пассив оператсиялари дейилади. Банкларнинг пассив оператсиялари уларнинг фаолиятини ташкил қилишда катта ўринни эгаллайди. Пассив оператсиялар ёрдамида тижорат банклари кредитлар учун зарур бўлган ресурсларни ташкил этади.
Пассив оператсияларга қуйидагилар киради:
1. Қимматли қоғозларни муомалага чиқариш йўли билан ресурслар йиғиш .
2. Банк фойдаси ҳисобидан хар хил фондлар ташкил қилиш ёки фондлар суммасини ошириш
3. Бошқа кредиторларнинг маблағларини жалб қилиш
4. Депозит оператсияларини амалга ошириш
Тижорат банкларининг ресурслари банкнинг ўз маблағлари, жалб қилинган ёки эмитентлашган маблағлар ҳисобидан шаклланади.
Юқорида келтирилган пассив оператсияларнинг дастлабки иккитасида банкларнинг ўз маблағлари юзага келади ва қолган икки шаклида кредит ресурсларининг жалб қилинган ресурслар қисми юзага келади.
Банкларниг ўз маблағларига - устав капитали, резерв капитали, махсус фондлар (моддий рағбатлантириш ва бошқа ташкил этилган фондлар) ва тақсимланмаган фойда киради. Банкларнинг кейинги йиллар балансларида ўз маблағлари таркибида аксиялар бўйича эмиссия устамаси, асосий восита ва чет эл капиталини қайта баҳолаш суммалари ҳам ўз аксини топган.
Республикамиз тижорат банкларининг капитали 2015 йилни бошига 6,3 трлн.сўмни ташкил этган бўлса , 2016 йилни шу даврига 7,8 трлн ва 2017 йил шу бошига 9,3 трлн сўмни ташкил этди.
Амалиётда банк пассивларининг 20 фоизига яқини банкларнинг ўз маблағларига тўғри келади. Банк ўз маблағлари ичида асосий ўринни банк устав капитали эгаллайди. Банкларнинг устав капитали уларнинг мажбуриятларини бажарилишининг асоси бўлиб хизмат қилади ва у банклар ташкил қилинганда моддий ва пул маблағларидан ташкил топади. Банк кредитлари ҳамда четдан бошқа пул маблағларини жалб қилиб уни ташкил қилиш мумкин эмас. Банкларни заҳира капитали тақсимланмаган фойда ва бошқа манбалар ҳисобидан шаклланади.
Жалб қилинган маблағлар тижорат банклари кредит ресурсларининг асосий қисмини ташкил қилади
Банкларнинг эмитентлашган маблағлари ҳам банк фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. Банклар мижозлар маблағларидан етарли даражада узоқроқ фойдаланишни амалга оширишдан манфаатдордирлар. Шу сабабли банклар қимматли қоғозлар ва бошқаларни чиқариш йўли билан ўз ресурсларининг миқдорини кўпайтириб борадилар.