Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис


Хавфсизлик соҳасидаги айрим туристик тушунчаларни



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

11.3.Хавфсизлик соҳасидаги айрим туристик тушунчаларни 
стандартлаштириш. 
Ҳозирда 
аксарият 
давлатларда 
туризмда 
хавфсизлик 
масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва норматив 
ҳужжатлар амал қилади. Мазкур ҳужжатлар кўпинча давлат органи 
томонидан стандартлаштирилган бўлиб, бу туроператорларга янада 
самарали ишлаш ҳамда туристик маҳсулот истеъмолчисига таҳдид 
солувчи хавф-хатарлар даражасини баҳолаш имконини беради. Бу 
стандартлар туристик корхоналар, идоравий мансублиги ва 
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, туристик хизматлар 
сифатига қўйиладиган мажбурий ва тавсия этилувчи талабларни 
белгилайди. Туристик хизматлар сифатига қўйиладиган мажбурий 
талаблар, шу жумладан туристлар хавфсизлиги, саломатлиги ва 
мол-мулкининг бутлигини таъминлаш ҳамда атроф муҳитни 
муҳофаза 
қилишга 
қўйиладиган 
талаблар 
Ўзбекистон 
Республикасининг «Туризм тўғрисида» ва «Истеъмолчиларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларида, «Меҳнат 
хавфсизлигини 
ўқитиб-ўргатишни 
ташкил 
этиш. Умумий 
қоидалар», «Туристик-экскурсия хизматлари кўрсатиш соҳасида 
стандартлаштириш. Умумий 
қоидалар» сингари 
давлат 
стандартларида баён этилган.


137 
Ўз-ўзидан 
аёнки, стандартларда 
туризм 
соҳасида 
ишлатиладиган атамалар қўлланилади. Уларни кўриб чиқамиз.
Туристик хизмат – туристик корхонанинг туристларнинг 
тегишли эҳтиёжларини қондириш борасидаги фаолияти натижаси.
Экскурсия – туристларнинг маънавий, эстетик ва ахборот 
эҳтиёжлари қондирилишини таъминловчи туристик хизмат. 
Сафар (поход) – маршрут бўйлаб ҳаракатланишнинг фаол 
усуллари ёрдамида туристларнинг соғломлаштириш ва маърифий 
эҳтиёжлари қондирилишини таъминловчи туристик хизмат. 
Саёҳат – туристлар ҳаётини таъминлашнинг маълум шарт-
шароитларида уларнинг соғломлаштириш ва маърифий эҳтиёжлари 
қондирилишини таъминловчи туристик хизмат. 
Табиийки, бунда туристик хизматлар (экскурсиялар, сафарлар, 
саёҳатлар)га ҳамда хизмат кўрсатиш шарт-шароитларига маълум 
талаблар қўйилади. Мазкур талаблар кўпинча мажбурий 
талабларга ва тавсия этиладиган талабларга бўлинади.
қуйидаги талаблар туристик хизматларнинг барча турлари учун 
мажбурий ҳисобланади: 
· туристлар ва экскурсантларнинг ҳаёти ва соғлиғини 
таъминлаш; 
· уларга тегишли мол-мулкнинг бутлигини таъминлаш; 
· атроф муҳитни муҳофаза қилиш.
Туристик хизматларнинг барча турлари истеъмолчиларнинг 
ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфсиз бўлиши шарт. Нормал 
хизмат кўрсатиш шароитларида ҳам, фавқулодда хизмат кўрсатиш 
шароитлари (табиий офатлар ва ҳ.к.)да ҳам туристик 
хизматларнинг хавфсизлиги таъминланиши лозим. Туристик 
трассалар 
қулай 
экологик 
шароитларга 
ва 
санитария-
эпидемиология шароитларига эга бўлган ҳудудларда жойлашиши 
керак. Туристик хизматлар кўрсатилувчи бинолар, транспорт 
воситалари, туристларга ижарага берилувчи анжомлар амалдаги 
норматив ҳужжатларда (санитария нормалари ва қоидаларида, 
қурилиш нормалари ва қоидаларида, ёнғин хавфсизлиги 
қоидаларида) белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши лозим. 
Туристик корхоналарнинг хизмат кўрсатувчи ходимлари давлат 
стандартлари бўйича туристлар хавфсизлигини таъминлашни 
билишлари керак.
Бундан ташқари, туристик хизматлар кўрсатиш атроф муҳитга 
салбий таъсир кўрсатилиши (ҳудуднинг ифлосланиши, ўсимлик 


138 
тўшамасининг 
топталиши, дарахтлар 
ва 
бутазорларнинг 
ёндирилиши ва ҳ.к.)га олиб келмаслиги лозим.
Хавфсизлик билан боғлиқ яна бир шарт: туристик хизматлар 
истеъмолчиларнинг умидларини оқлаши ва уларнинг жисмоний 
имкониятларига мос бўлиши керак. Бундан ташқари, истеъмолчига 
кўрсатиладиган туристик хизматлар ҳажми, муддати ва шарт-
шароитларига кўра йўлланма, чипта, квитанция ва ш.к.да назарда 
тутилган талабларга жавоб бериши лозим.

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish