Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис


Ўзбекистон Республикасининг туризм хавфсизлиги



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

11.4.Ўзбекистон Республикасининг туризм хавфсизлиги 
соҳасидаги қонун ҳужжатлари. 
«Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 
19-моддаси «Туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора-
тадбирлари»да шундай дейилади: «Туристик фаолият субъектлари 
туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида: 
- туристларнинг сафарда хавф-хатардан холи бўлишлари учун 
шарт-шароитни, сафар, сайр, экскурсия йўллари, мусобақалар 
ўтказиладиган жойларнинг ободлигини таъминлашлари; 
- туристларга жароҳатланиш ва бахтсиз ҳодисалардан 
сақланиш ҳамда уларнинг олдини олиш усулларини ўргатишлари, 
бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан йўл-йўриқ беришлари, 
шунингдек белгиланган йўналишнинг хусусияти ва туристларнинг 
хатти-ҳаракатига боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган хавф 
манбалари ҳақида уларнинг ўзини хабардор қилишлари; 
- туристларнинг саёҳатлар, сафарлар, мусобақалар, бошқа 
туристик тадбирларга тайёргарлиги устидан назоратни амалга 
оширишлари; 
- фалокатга учраган туристларга тезкор ёрдам кўрсатишлари; 


143 
- автомобиль, тоғ, чанғи, велосипед, сув, мотоцикл, пиёда 
сафар, ғор туризми ва туризмнинг бошқа махсус турларини ташкил 
этиш ва ўтказишда хавфсизликнинг алоҳида талабларини ишлаб 
чиқишлари ва амалга оширишлари шарт». 
Худди шу моддада белгилаб қўйилганки, туристик саёҳатларни 
туристлар ҳаракатланишининг фаол шаклларидан фойдаланган 
ҳолда ташкил этишга ихтисослашган туристик фаолият 
субъектлари туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш, экстремал 
вазиятларда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш 
мақсадида 
хизмат 
кўрсатишни 
кўзлаб 
қидирув-қутқарув 
хизматлари билан шартномалар тузадилар.
Бундан ташқари, туристлар хавфсизлигини сақлашнинг 
шартнома бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган 
тақдирда моддий зарарнинг тўланиши, шунингдек маънавий 
зиённинг ўрни қопланиши ҳуқуқи (14-модда) сингари шакли ҳам 
мавжуд.
Ҳозирда Ўзбекистонда туристик маршрутлар эндигина 
сертификатлаштирилмоқда. Шу боис туристлар таклиф этилаётган 
маршрут хавфсизлик нуқтаи назаридан қай аҳволда эканлигидан 
хабардор бўлишлари лозим. Хорижий турфирмалар таклиф 
этаётган ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган туристик 
маҳсулотларни текшириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон 
туристик 
фирмаларининг 
вакиллари 
маршрутларнинг 
хавфсизлигини нафақат нариги тараф қонун ҳужжатлари, балки ўз 
миллий қонун ҳужжатлари нормалари нуқтаи назаридан ҳам 
текширишлари лозим. Чунончи, Гоби чўли бўйлаб саёҳат чоғида 
ичиш учун таклиф этилувчи сув Мўғулистон санитария 
талабларига жавоб бергани ҳолда, Ўзбекистон стандартларига 
жавоб бермаслиги, бунинг оқибатида ўзбек туристларининг 
соғлиғи хавф остида қолиши мумкин.

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish