Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис


Саёҳатнинг хавфсизлиги деганда туристларнинг шахсий



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

Саёҳатнинг хавфсизлиги деганда туристларнинг шахсий 
хавфсизлигини, уларга тегишли мол-мулкнинг бутлигини 
таъминлаш ҳамда саёҳат қилиш пайтида атроф муҳитга зарар 
етказмаслик тушунилади. Туристнинг хавфсизлигини таъминлаш 
– туристик хизмат кўрсатишнинг муҳим таркибий қисмидир. 
Туристнинг хавфсизлиги давлат сиёсатига, фирмалар – 
турагентлар ва туроператорлар томонидан кўрилаётган чора-
тадбирларга, шунингдек туристнинг хатти-ҳаракатларига бевосита 
боғлиқ. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ, 
турист шахсий хавфсизлик, ўз ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши, 
шунингдек ўз мол-мулкининг асралиши, шошилинч тиббий ёрдам 
олиш, саёҳатга тааллуқли тўлиқ ва ишончли ахборот олиш 
ҳуқуқига эга. Табиийки, саёҳат пайтида турист ўзи бўлиб турган 
мамлакатнинг қонун ҳужжатларига риоя этиб, унинг урф-одатлари, 
анъаналари ва диний расм-русумларини ҳурмат қилибгина 
қолмасдан, шахсий хавфсизлик қоидаларига ҳам амал қилиши 
шарт. Статистика маълумотларига қараганда, ислом давлатларида 
турист билан аҳоли ўртасида содир бўлувчи барча можароларнинг 
31 фоизи мамлакатнинг миллий урф-одатларидан туристнинг 
бехабарлиги ҳамда хулқ-атвор қоидалари турист томонидан 
бузилиши натижасида келиб чиқади.
Туристлар бўлиб турган мамлакатда уларнинг хавфсизлигига 
таҳдид тўғрисида ахборот миллий туристик маъмурият, 
турагентлар ва туроператорлар томонидан берилиши лозим. Бундан 
ташқари, халқаро амалиёт шуни кўрсатадики, бир қанча 
ҳукуматлар жаҳоннинг муайян мамлакатлари ёки минтақаларига 
ташриф буюриш юзасидан, шу жумладан ўз давлатларига ташриф 
буюрувчи чет элликлар учун ҳам тегишли тавсиялар чиқаради.
Туристик фаолиятнинг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар 
универсал бўлиб, дунёнинг барча мамлакатларида амал қилади. Бу 
талаблар бажарилмаган тақдирда, туристик фирма туристик 


139 
маҳсулотни халқаро ва ички бозорларда таклиф этиш ва муайян 
харидорларга сотишдан бош тортиши мумкин. Туристик хизматлар 
кўрсатиш пайтида одатдаги шароитларда ҳам, фавқулодда 
вазиятлар (табиий офатлар ва ш.к.) шароитида ҳам туристларнинг 
ҳаёти ва соғлиғи учун хавф-хатарларнинг оқилона даражаси 
таъминланиши лозим. Лекин бунда шуни ёдда тутиш керакки, 
туристик-экскурия хизматлари кўрсатиш чоғида инсоннинг ҳаёти 
ва соғлиғига хавф-хатарлар: 
- хавф-хатар манбалари мавжуд бўлган;
- мазкур манба инсон учун хавфли даражада намоён бўлган; 
- инсон хавф-хатар манбаига таъсирчан бўлган ҳолларда юзага 
келади.
Туризмдаги зарарли омиллар (хавф-хатар омиллари)ни 
қуйидагича таснифлаш мумкин: 
· жароҳатланиш хавфи; 
· атроф муҳитнинг ножўя таъсири; 
· ёнғин хавфи; 
· ножўя биологик таъсирлар; 
· психофизиологик юкланишлар
· нурланиш хавфи; 
· кимёвий таъсирлар;
· кучли чангланиш ва газланиш; 
· бошқа омиллар; 
· ўзига хос хавф-хатар омиллари.

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish