4-мавзу: туризм соҳасидаги хизматлар ва маҳсулотлар маъруза машғулоти режаси туризм соҳасида жойлаштириш хизматлари маъруза машғулоти режаси



Download 366,72 Kb.
bet1/9
Sana19.07.2022
Hajmi366,72 Kb.
#824721
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4-мавзу


4-МАВЗУ: ТУРИЗМ СОҲАСИДАГИ ХИЗМАТЛАР ВА МАҲСУЛОТЛАР
МАЪРУЗА МАШҒУЛОТИ РЕЖАСИ. ТУРИЗМ СОҲАСИДА ЖОЙЛАШТИРИШ ХИЗМАТЛАРИ
МАЪРУЗА МАШҒУЛОТИ РЕЖАСИ:







    1. Туристик хизматлар

    2. Туристик маҳсулотлар

    3. Туристик хизматлар хусусиятларининг «Тўртта С» билан ифодаланиши

    4. Хизмат кўрсатиш класслари ва хизматлар пакети

    5. Туризм соҳасида жойлаштириш воситалари ва хизматлари

    6. Меҳмонхоналарнинг турлари ва таснифи



Таянч сўз ва иборалар: Туристик маҳсулот, тур, индивидуал турлар, гуруҳли туризм, хизмат кўрсатиш класслари, «Люкс класс», «Иқтисод класс», хизматлар пакети (тўплами), мажмуали хизмат кўрсатиш, буюртмали тур, инклюзив тур, тур пакет, туристик хизматларнинг хусусиятлари, «Тўртта С», сезилмаслик, сервисни ва истеъмолчини ўзаро боғлиқлиги, сақланмаслик, сифатнинг ўзгарувчанлиги. жойлаштириш саноати, меҳмонхона, меҳмонхона индустрияси, туризм соҳасида жойлаштириш воситалари ва хизматлари, меҳмонхоналарнинг турлари ва таснифи, европа таснифлаш тизими, француз миллий таснифлаш тизими, ҳинд таснифлаш тизими, немис таснифлаш тизимлари.


4.1. Туристик хизматлар

Бугунги кунда туризм жаҳондаги учта етакчи соҳалар қаторига киритилмоқда. Тез суръатларда ривожланмоқда ва унинг муҳим ижтимоий ҳамда иқтисодий аҳамиятга эга бўлиши қуйидаги омиларга таъсири билан белгиланади:



  • маҳаллий даромадни ўстиради;

  • янги иш ўринларини яратади;

  • туристик хизматлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган барча соҳаларни ривожлантиради;

  • сайёҳлик марказларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиради;

  • халқ ҳунармандчилик марказлари фаолиятининг ривожланишини тезлаштиради;

  • маҳаллий аҳоли яшаш даражасининг ўсишини таъминлайди;

  • валюта тушумлари миқдорининг ўсишига ёрдам беради.

Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги Қонунида айрим моддаларда туристик хизматлар билан боғлиқ тушунчаларнинг таърифи берилган. Жумладан, Қонуннинг 3-моддасида туристик хизматлар тушунчаси ҳақида: «туристик хизматлар туристик фаолият субъектларининг жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, ахборот-реклама хизматлари кўрсатиш борасидаги, шунингдек, туристларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бошқа хизматлар», – деб таърифланади. Қонуннинг 11-моддаси: «Туристик саёҳат ва туристик хизматлар мажмуи», – деб номланиб, унда қуйидаги фикрлар баён қилинади – «туристик саёҳат якка тартибда ёки туристлар гуруҳи таркибида амалга оширилади.
Туристик хизматлар мажмуи транспорт хизмати кўрсатишни, яшаш, овқатлантириш, экскурсия хизмати кўрсатиш, маданий, спорт дастурларини ташкил етиш ва бошқа хизматларни ўз ичига олади», – деб белгиланган. Қонуннинг 10-моддаси: «Туристик хизматларни сертификатлаштириш», – деб номланиб, унда қуйидаги жумлаларни ўқиймиз: «Туристик хизматлар мажбурий сертификатлаштирилиши лозим. Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва сертификат бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Туристик фаолият субъектининг туристик хизматларни мажбурий сертификатлаштиришдан бош тортиши, туристик хизматларни сертификатлаштиришнинг натижаси салбий бўлиши, шунингдек, сертификатнинг амал қилишини бекор қилиш туристик фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйишига, ёки лицензиядан маҳрум қилишга сабаб бўлади». Қонуннинг 12-моддаси: «Туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси», – деб номланиб, қуйидаги фикрлар баён этилади: «Туристик хизматлар шартнома асосида кўрсатилади. Шартномада кўрсатилган хизматларнинг кўлами ва сифати, тарафларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини, ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоблар тартибини, шартноманинг амал қилиш муддатини ва уни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликни, шунингдек, тарафларнинг келишувига кўра бошқа шартларни белгилайди». Қонуннинг 13-моддасида: «Туристик йўлланма (ваучер)», – деб номланиб, унда: «Туристик йўлланма (ваучер) – туристнинг ёки туристлар гуруҳининг тур таркибига кирувчи туристик хизматларга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ва бундай хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат», деб қаралади.
Бизнинг назаримизда, туристик хизматлар саёҳат давомида туристнинг барча эҳтиёжларини қондиришга, таъминлашга қаратилган ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги аниқ мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар тўплами бўлиб, улар туризм мақсадларига, турига ва туристик хизматнинг қандай йўналтирилганлигига тўла жавоб бериши керак.
Туристик хизматлар – турист ва экскурсант эҳтиёжларини қондириш ва таъминлашга қаратилган, хизмат соҳасидаги бир мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар тўплами бўлиб, улар туризм мақсадларига, ҳарактерига ва туристик хизматнинг қандай йўналтирилганлигига жавоб бериши ҳамда умуминсоний тамойилларга қарши бўлмаслиги керак. Давлат стандарти таърифига кўра, туристик хизматлар – туристларнинг эҳтиёжларини қондириш фаолияти билан шуғулланувчи туризм ташкилотлари фаолиятининг маҳсулидир.
Умуман хизматлар – бу кўзга кўринмас товарнинг ўзига хос туридир. Хизмат бевосита истеъмол жараёнида юзага келади ва алоҳида ҳолда бўлмайди, бу хизматнинг моддий товарга нисбатан асосий фарқидир. Бундан ташқари, товар истеъмолчига олиб келиб берилади, туристик хизмат эса истеъмолчи бевосита хизматнинг амалга ошириладиган жойига олиб борилади. Шунинг учун ҳам туристик хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш моддий товарларни сотишга алоқадор бўлган қонунлар асосида эмас, балки бошқа қонунлар мажмуи билан бошқарилади.
Туристик хизматлар икки турга бўлинади:
Асосий ва қўшимча туристик хизматларнинг бир-биридан фарқли томонлари қуйидагилардан иборат:

  1. Асосий хизматлар (ташиш, жойлаштириш, овқатлантириш) турпакетга киритиладиган хизматлардир. Қўшимча туристик хизматлар эса турпакетга киритилмайди;

  2. Асосий туристик хизматлар олдиндан сотиб олинган (саёҳатни бошлашдан олдин) яъни тўлов олдиндан амалга оширилган бўлади. Қўшимча туристик хизматларда тўлов – хизматдан фойдаланиш жараёнида турист томонидан қўшимча тўлов сифатида амалга оширилади. Аммо индивидуал турист ҳеч қандай дастур (турпакет)сиз саёҳат қилганда, унинг асосий ва қўшимча туристик хизматлар тўлови бир хил кўринишда амалга оширилади. Юқоридаги фарқлардан келиб чиққан ҳолда, қўшимча туристик хизматлар д эга нда турпакетда назарда тутилмаган, турист ўзининг қўшимча тўлови асосида фойдаланадиган хизматлар тушунилади.

Бутунжаҳон туризм ташкилоти қўшимча туристик хизматларнинг 400 хил турини келтириб ўтган. Қўшимча туристик хизматларнинг аҳамияти шундаки, унда турист юзага келган эҳтиёжларини тўлақонли қондиради, маълум бир вазифаларни бажаришда ўзини уринтирмайди (масалан: меҳмонхонада яшаётганида кийимини тозалаш ёки дазмоллаш учун меҳмонхона ходимларига мурожаат қилади). Турист қўшимча туристик хизматлар туфайли тўла дам олишга эришади. Натижада ўз саёҳатидан кўнгли тўлади.
Қўшимча туристик хизматлардан турист икки хил вазиятда фойдаланади:

  • турпакетнинг танаффус қисмида ёки турист бўш қолган вақтда фойдаланадиган хизматлар (масалан: кечқурин Регистон майдонида намойиш этиладиган овозли ва нурли панораманинг томошаси);

  • асосий хизматлар кўрсатилиши давомида ёки турист эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда фойдаланадиган хизматлар (масалан: қўшимча гид хизмати).

Туристга биринчи вазиятдаги қўшимча туристик хизматларни кўрсатиш учун қуйидагиларга эътибор бериш керак:

  • туристлар қизиқишларини инобатга олиб, иложи борича туристларга фақат яхши кайфият бағишлайдиган қўшимча хизматлар тақдим этиш ўринли ҳисобланади. Шу ўринда бу хизматлар туристга ижобий таассурот қолдира олиши керак. Масалан: ўзбек миллий тўйларига ва оилаларга олиб бориш, туристни миллий консерт, фестивалларга таклиф этиш. Бунинг учун Республикада туристларга хизмат қиладиган миллий ансамбл гуруҳларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади;

  • турист учун янгилик бўлган ва бундай вазиятга олдин дуч келмаган қўшимча туристик хизматларни кўрсатиш. Масалан: Самарқандда бир –бирига масофа жиҳатидан яқин жойлашган ёдгорликлар (Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Бибихоним масжиди, Шоҳизинда ансамбли ва бошқалар) га саёҳат қилишда туристларни туя, от-араваларда олиб бориш чуқур таассурот қолдирувчи хизматлардир. Бунинг учун шу ёдгорликлар жойлашган ҳудудда пиёда туристик йўлаклар ташкил етиб, туристик-томоша ҳудудига айлантириш керак;

  • туристларни миллий урф – одатлар ва анъаналар билан таништириш орқали миллий ҳунармандчилик ва касаначилик жараёнларида бевосита қатнашишини ташкил етиш. Ёки ўзбек миллий таомларининг пиширилиш жараёнини томоша қилиш каби хизматлар кўрсатиш. Бунинг учун мамлакатимизда ҳунармандчилик, касаначилик ва миллий ошхоналарни туризм соҳасига жалб қилиб, бу соҳаларни ривожлантириш.

Туристга иккинчи вазиятдаги қўшимча туристик хизматларни кўрсатиш учун қуйидагиларга эътибор бериш керак:

  • меҳмонхоналардаги қўшимча туристик хизматларни ривожлантириш. Бу хизматларга: номерга таом ёки меҳмон буюртмаларини етказиб бериш хизмати, кийим тозалаш ва дазмоллаш хизмати, сейф хизмати, телефон, интернет, почта хизматлари, тренажор зали хизмати, бассейн (очиқ ёки ёпиқ), массаж, сауна, сартарош хизмати, техникани таъмирлаш хизмати, валюта айрибошлаш хизмати, ижара хизмати ва бошқалар;

  • овқатланиш корхоналарида қўшимча туристик хизматлар махсус турист буюртмаси ва танловига асосан кўрсатиладиган хизматлардир.

Қўшимча туристик хизматлардан турист кетма-кет равишда ҳам фойдаланиши мумкин. Яъни, турист бўш вақтида шаҳардан ташқарига тоғли манзараларни кўриш учун борганда у валюта алмаштириш хизмати, автомобил ижара хизмати, қўшимча овқатланиш хизмати (шаҳардан ташқарида) дан кетма – кет фойдаланади. Хулоса қилиб айтганда, қўшимча туристик хизматлар нафақат ташкил қилиниши ва таклиф қилиниши, балки сифатли ва фойдали равишда кўрсатилиши керак бўлади.



Download 366,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish