4. Муассаса тиббиёт ходимлари билан диагностика ва даволаш стандартлари бўйича ўтказилган ўқув машғулотлари баёни.
5. Дори-дармон воситалари, бир марта ишлатиладиган тиббий ашъёларга эхтиёж ва таъминланиш холати (2022 йил 5 ойи миқдорий ва %).
6. Зарарсизлантириш воситаларига эхтиёж ва таъминланиш холати (2022 йил 5 ойи миқдорий ва %).
7. Тиббий хужжатларни юритилиши: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 363-сонли ва 2022 йил 17 январдаги 16-сонли буйруқлари билан тасдиқланган тиббий хужжат шакллари билан таъминланганлиги;
А) Касаллик тарихининг “титул” варағи тўлдирилиши холати;
Б) Клиник ва лаборатор-инструментал текширувлар ўтказилиши, стандартларга мослиги;
В) Клиник ташхисни асосланиши, ташхисни Х- Халқаро касалликларни таснифланиши (МКБ)га мослиги;
Г) Тавсия қилинган дори воситалари асослилиги (стандартга, касалликни кечишига ва беморни холатига мослиги, кучли таъсир қилувчи, гиёхванд ва психотороп хамда гармон препаратларни қўлланиши);
Д) Беморларга дори воситалари тавсия қилиниши Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 1 июлдаги 121-сон буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган “Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлашти- риш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”га мувофиқ амалга оширилиши;
Е) Шифохонада даволанаётган беморга (беморнинг қариндошлари ёки унинг ҳолидан хабар олувчи шахсларга) дори воситаларига рецепт берилганлиги ҳақидаги маълумотлар унинг тиббий ҳужжатларида (касаллик тарихи) қайд этилиши;
Д) Якуний ташхис ва эпикриз ёзилиши;
8. Беморларни дори-дармонлар билан таъминоти холати (касаллик тарихлари мисолида).
9. “Хавфсиз инъекция” тамойилларига риоя қилиниши (инвазив аралашувлар ва инъекциялар сони, уларни амалга оширишда бир марта ишлатиладиган тиббий ашъёлардан фойдаланилиши, бир ишлатиладиган тиббий ашъёлар билан таъминот холати).
10. Муассасада журналларни юритилиши холати (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабардаги 363-сонли буйруғи билан тасдиқланган шаклларга мувофиқлиги).