Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси



Download 4,71 Mb.
bet18/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

Жавдарнинг товаршунослик баҳоси. Россияда жавдарнинг 50 дан ортиқ навлари маҳаллийлаштирилган Вятка, Вятка 2, Саратовская 4, Чулпан навлари кенг тарқалган.
Жавдар донига «Жавдар. Тайёрлов ва жўнатиш талаблари» (ГОСТ 16990-88), «Спирт ишлаб чиқаришда солодга қайта ишланадиган жавдар» (ГОСТ 16991-71) ва «Экспорт учун жавдар» (27850-88-Э) стандартлари белгиланган. Стандартда келтирилган, жавдарни технологик қийматига кўра, тўртта синфга бўлиш кўзда тутилган. Биринчи учта синф (А гуруҳи) унга қайта ишлашга мўлжалланган.Тўртинчи синфи (Б гуруҳи) - ем хашак сифатида ва омихта ем ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Жавдар дони тушиш сонига қараб, синфларга бўлинган. Тушиш сони клейстерланган сув - унли суспензияда асбоб шток - аралаштиргичининг эркин тушиши учун сарфланган секундлардаги вақтини билдиради. Шток қанчалик тез тушса, бу донда -амилазанинг фаоллиги юқори бўлади. Маълумки фаоллик қанчалик юқори бўлса, дон ва уннинг новвойлик хоссалари ёмонлашади. Шунинг учунбиринчи синф учун тушиш сони 200 дан юқори, иккинчи синф учун 200...141, учинчи синф учун - 140...80 ва тўртинчи синф учун80 дан кам бўлиши керак.
Стандартларда намлик, натура, ифлос, донли ва зарарли аралашмалар, зараркунандалар билан зарарланганлик меъёрланган. Донли аралашмаларга жавдарнинг бошқа фракциялардан ташқарибуғдой,полба ва арпанинг бутун ва шикастланган (шикастланиш тавсифига кўра, ифлос аралашмаларга кирмайдиган) донлари ҳам киради.
«Спирт ишлаб чиқаришда солодга қайта ишланадиган жавдар» стандартида умумий сифат кўрсаткичларидан ташқари натураси (685 г/л дан кам эмас) ва бешинчи кунда ўсиб чиқиш қобилияти (92% дан кам эмас) ҳам меъёрланади.
Тритикале. Тритикале - қишги жавдар билан қаттиқ ва юмшоқ буғдойни чатиштириб олинган донли ўсимлик. Бунинг натижасида ўсимлик буғдой ва жавдар донларининнг ижобий сифатларини бирлаштирган ва кўплаб ҳудудлар учун истиқболлиўсимлик ҳисобланади. Бу ўсимлик донлари ун тортишда (новвойлик уни ишлаб чиқариш учун), крахмалва солод ишлаб чиқариш учун ва ем-хашак сифатида ишлатилади. Ўсимлик номи тритикаледа иккита буғун Triti (буғдой) ва cale (жавдар)бирлаштирилган.
1941 йилда собиқ СССР да етиштирилган биринчи тритикале ўсимлигидан Россияда ва бошқа давлатларда (Болгария, Венгрия, Полша, Канада, АҚШ ва бошқалар) юмшоқ, қаттиқ, инглиз, форс буғдойлари ва қишги жавдар билан кўплаб гибридлар ҳосил қилиниб, 42 - хромосомали, 56 - хромосомали, калта пояли тритикалелар олинган.
Тритикаленинг кўплаб навлари ва гибридлари: юқори ва турғун ҳосилдорлиги; қишга чидамлилиги (бу белгилари билан қишги жавдарга яқин); ноқулай тупроқ - иқлим шароитларига ва энг хавфли касалликларга (қўнғир занг, унсимон шудринг, қоракуя, қоракосов) чидамлилиги билан тавсифланади.
Тритикале дони кўплаб навлари ва гибридларининг бошоқлари ва донлари буғдой бошоқларидан (10...12 мм) ва донидан (3 ммгача) узунроқ. Донларнинг ёнларидан сиқилганга ўхшайди ва кўндаланг кесими юмалоқ-учбурчак шаклида. Донюзасининг ҳолати жавдар донига яқин, асосан уруғ йўли яқинида бужмайган бўлади.Эндосперм консистенцияси кўпинча ярим шаффоф, айрим ҳолларда шаффоф ва унсимон бўлади.
1000 та доннинг массаси (31...42 г) ва натураси (600...790 г/л) нави, етиштириш ҳудуди, агротехникасива иқлим шароитларига қараб катта қийматларда ўзгариб туради.
Доннинг анатомик тузилишига кўра тритикале буғдой донидан алейрон қатлами ҳужайраларининг нотўғри шакли билан фарқ қилади. Донда (жавдар донидаги сингари) сувда эрувчи оқсиллар кўп. Россияда етиштирилган тритикале навларининг донлари ҳўл ва қуруқ клейковина миқдори бўйича буғдойга яқин, айрим навларидаэса юқори туради. Айрим давлатлардаги тритикале донлари эса қониқарли сифатга эга клейковина ҳосил қилади.Липидлар миқдори айрим навларидабуғдой ва жавдарга нисбатан юқори бўлиб 4,7% гача боради, айримларида эса паст (1,5...2,%). Протеолитик ферментлар ва – амилаза фаоллиги юқори.
Тритикале навлари ва гибридларининг унбоплик ва новвойлик хоссаларикенг қийматларда ўзгариб туради. Тритикале унининг новвойлик хоссалари буғдойга нисбатанёмон. Третикале унидан ҳажми кичик, зич, суркалувчан мағизли нон олинади. Буғдой (70...80%) ва тритикале (20...30%) унлари аралашмасидан сифати яхшироқ нон олинади. Тритикале унини жавдарни янчишнинг ананавий схемалари бўйича 95% ли жайдари ва 87% ли сидирма унга қайта ишлаш мақсадга мувофиқ.Жавдар нони схемаси бўйичабу ундан нон тайёрлаганда, нонлар сифати бўйича жавдар унидан тайёрланган маҳсулотларга яқинлашади. Хорижда тритикале дони ем - хашак сифатида ишлатилади.
Тритикаленинг Олтой 2, Конвейер, Привада, Амфидиполоид 206, АД 201, АД1 навлари кенг тарқалган бўлиб, уларнинг ҳосилдорлигигектарига 75...82 центнергача етади.
Арпа. Арпа инсоният томонидан етиштириб келинаётган қадимий ўсимликлардан бири. Арпа эрамиздан 4 - 5 минг йил олдин ҳам етиштирилган.
Арпа дони ем – хашак, озиқ – овқат ва техник мақсадларда ишлатилади. Арпа ҳайвонлар учун кучли концентрланганозуқа ҳисобланади. У омухта емларга асосий компонент сифатида қўшилади. Арпа донидан ун ва ёрма (перловка ва бўтқа) тайёрланади. У пиво солоди ишлаб чиқаришнинг асосий хомашёси ҳисобланади. Арпадан бошқа маҳсулотлар, масалан арпа кофеси ишлаб чиқарилади. Осиё ва Африканинг айрим давлатларида арпа нон тайёрланадиган ўсимлик сифатида етиштирилади.
Арпанинг кўплаб навлари иссиқликка талабчанлиги кам, 1...2 оС ўсиб чиқиш хусусияти эга, қисқа вегитатцион даврга (70 – 100 кун) эга. Бу арпани узоқ шимолда (66...70о шимолий кенгликларда)ва айрим тоғли ҳудудларда етиштириш имконини бериб, у энг ишончли экин ҳисобланади. Шу билан бирга арпа қурғоқчиликка ҳам чидамли бўлиб, бу унинг тарқалиш имкониятини кенгайтиради.Арпа дунёнинг қарийиб барча мамлакатларида етиштирилади. Дунёда арпа экилиши вадон етишриш бўйича тўртинчи ўринни эгаллайди.
Арпа Россия, Белоруссия, Украинанинг чўл ҳудудларида, Болтиқбўйи давлатларида етиштирилади.Арпа ноқоратупроқ ҳудудларда ва Якутияда ҳам кўп етиштирилади.
Россияда асосан арпанинг баҳорги навлари, Украина ва Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларида, Шимолий Кавказ, Азарбайжон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда кузги навлар етиштирилади.
Россияда арпнинг 100 дан ортиқ, Ўзбекистонда эса 4 та нави маҳаллийлаштирилган. Арпанинг икки қаторли навлари юқори пиво ва ёрма тайёрлаш хусусиятларига эга. Уларнинг ҳосилдорлиги юқори, кам тўкилади ва механизациялашган усулда йиғиб олишга қулай. Икки қаторли арпанинг Винер, Нутанс 187, Алза, Московский 121 навлари кенг тарқалган.
Арпа (Hordeum) -бошоқлилар (қўнғирбошлар) оиласига мансуб ўсимлик. Гул косаси - қилтиқли ёки қилтиқсиз бир гулли бошоқчалардан ташкил топган бошоқ. Меваси -қобиқли (гул қобиғи мева қобиғига ёпишиб кетган) ёки қобиқсиз, чўзинчоқ ромбсимон ёки эллипс шаклида (8- расм).Арпанинг кўп сонлитурлари 3 та тур остида бирлашган: кўп қаторли, икки қаторли ва оралиқ.
Арпа дони йирик, бошоқлиларга хос, узун, чўзинчоқ уруғ йўлига эга. 1000 та доннинг массаси20...55 г бўлиб, 30...45 г бўлган донлар ўртача ҳисобланади. Арпанинг кўплабшаклларида ажратиб олишни қийинлаштирадиган мева қобиғига зич ёпишган гул қобиғига эга.Гул қобиқларийирик, қалиндеворли ёғочланган ҳужайралардан иборат бўлиб, дон массасининг 8...17% ни (кўпинча 9...12%) ташкил қилади. Қобиқлилик навига, етиштириш шароитлари ва ҳудудига боғлиқ.Йирик ва етилган донлар, кичик, тикансимон донларга нисбатан кичик қобиқга эга бўлади.
Мева қобиғи 3...4% ни ташкил қилади.Ўруғ қобиғи дон массасининг 2...2,5% ни ташкил қилади. Ёрма ишлаб чиқаришда очиқ ранглигул қобиғи ва уруғқобиғига эга донар ишлатилади.


Расм 8. Арпа донларининг шакллари. 1 - чўзинчоқ; 2 - ромбсимон; 3 - эллиписсимон.
Арпа донининг ўзига хос хусусияти, дон массасининг 12...14% ни ташкил қиладиган 2...5 қатордан иборат бўлганкучли ривожланган алейрон қатлами ҳисобланади (9 – расм).Эндосперм (63...69%) юпқа қаватли ҳужайралардан иборат. Улар одатда ярим шаффоф, баъзида шаффоф ва унсимон бўлади. Шаффофлик оқсил миқдорининг катталиги билан боғлиқ бўлмасдан, ҳар бир нав учун ўсиш шароитларига боғлиқ ва шу сабали кенг қийматларда ўзгариб туради. Арпанинг шаффофлиги унинг технологик хоссаларига, шундан келиб чиқиб, қайта ишлаш самарадорлигига ҳам таъсир кўрсатади. Шаффоф эндоспермга эгадонлар арпа бўтқаси, ёрим шаффоф донлар арпа ёрмаси ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Пиво ишлаб чиқаришда крахмалга бой бўлган унсимон арпадан фойдаланилади.
Расм 9. Арпа доннинг кўндаланг кесими.

Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish