Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси



Download 4,71 Mb.
bet14/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

Буғдойнинг товаршунослиги. Республикамизда буғдой донининг 20 дан ортиқ навлари етиштирилади. Улардан энг кўп тарқалганларидан қуйидагиларни қайд этиш мумкин: юмшоқ қузги– Биргада, Ғарезсизлик, Давр, Ёғду, Истиқлол 20, Калым, Лебедь, Табор, Термиз 5, Юка, Истиқло ва бошқалар.
Буғдой дони ўлчамлари ва шакли ишлаб чиқаришда катта аҳамиятга эга, чунки дон массасини аралашмалардан тозалаш, қамчинлаш ва жували машиналар иш тартибини белгилаб беради. Буғдой донидаги эгатча чуқурлиги доннинг унбоплик хоссалаларига катта таъсир кўрсатади: эгатчачуқурлашиши билан янчишдаёрма чиқишикамаяди. Доннинг чизиқли (узунлиги, кенглиги, қалинлиги) ўлчамларидан қалинлиги унбоплик хоссаларини кенгроқ ифодалайди. Дон қалинлиги ва эндосперм миқдори ўртасида маълум боғлиқлик мавжудлиги қайд этилган.
Буғдой донининг товаршунослик классификацияси (тип таркиби) асосини ташкил этувчиранги ҳамдакулдорлиги ўзгариб туради. Доннинг ранги уруғ қобиғидаги пигментлар, мева қобиғи қалинлиги ва эндосперм қалинлигига боғлиқ.
Буғдойнинг қизил донли навлари тўқ қизилдан сариқ ранггача бўлиши мумкин. Рангнинг тўқ тусларидон эндоспермининг шаффофлигидан дарак беради. Буғдойнинг оқ донлинавлари қобиғида пигментларга эга бўлмайди, улар рангидагиайрим фарқларэндосперм консистенциясибилан боғланган.
Доннинг одатдаги рангининг ўзгариши етилиш, йиғиб олиш ва сақлашнинг ноқулай шароитлари билан боғлиқ бўлиб, доннинг технологик хоссаларига таъсир кўрсатади ва шунинг учун дон сифатини меъёрлаштиришда ҳисобга олинади.
Буғдойхилларга, хилма хилликларга, синфларга ва навларга бўлинади. Хилларга бўлишнинг асосини ботаник тур (юмшоқ ёки қаттиқ), биологик шакли (қишги ёки ёзги) ва ранги (қизил рангли ёки оқ рангли) ташкил қилади. Буғдойнинг хилма хиллиги учун доннинг ранги, кесилган ҳолдаги шаффофлигиасос бўлади.
ГОСТ 10987-76бўйича юмшоқ буғдой6 та хилгабўлинади:
1 - хил - баҳоргиюмшоқ қизил донли;
1-хилма хиллиги -тўқ-қизил, шаффофлиги 75% дан кам эмас;
2-хилма хиллиги - қизил, шаффофлиги 60% дан кам эмас;
3-хилма хиллиги – оч-қизил, шаффофлиги 40% дан кам эмас;
2 - хил -баҳорги қаттиқ;
1-хилма хиллиги - тўқ-қаҳрабосимон, шаффофлиги 70% дан кам эмас;
2-хилма хиллиги -оч-қаҳрабосимон, шаффофлиги меъёрланмайди;
3-хил - баҳорги оқ донли;
1-хилма хиллиги - оқ донли, шаффофлиги 60% дан кам эмас;
2-хилма хиллиги -оқ донли, шаффофлиги 60% дан кам эмас;
4 - хил - юмшоқ қишги қизил донли, 1 - хилдаги буғдой сингари 4 та хилма хилликка бўлинади;
5 - хил - қишги юмшоқ оқ донли, хилма хилликларгабўлинмайди;
6 -хил - қишги қаттиқ, хилма хилликларга бўлинмайди.
Хилларга ва хилма - хилликларга бўлиш буғдой донисифати ҳақидатўлиқ тасаввур бермайди, шунинг учун стандартлар томонидан юмшоқ буғдойни6та синфга, қаттиқ буғдойни5 та синфгабўлиш кўзда тутилган. Юмшоқ буғдойда биринчи учта синфга (олий, биринчи, иккинчи) нафақат новвойликда мустқил ишлатиладиган, балки кучсиз буғдой учун яхшиловчи бўлиб хизмат қиладиганкучли буғдойлар киради. Учинчи синфдаги буғдой қимматли ҳисобланади, чунки уни яхшиловчиларсиз новвойликда ишлатиш мумкин. Тўртинчи синфгакучли буғдой биланяхшиланганидан кейин новвойликдафойдаланилиши мумкинбўлганбуғдой киради.Бешинчи синфдаги буғдой ем - хашак сифатида ишлатилади. Биринчи ва тўртинчи синфлардагиқаттиқ буғдойозиқавий мақсадларда (макарон маҳсулотлари, ёрма ишлаб чиқаришда) қўлланилади. Юқори сифатли макарон маҳсулотлари таёрлаш учун1 ва 2 синфдаги қаттиқ буғдойдан фойдаланилади.
Жаҳон бозорида буғдой дони нархларимахсус сифат кўрсаткичлари: натураси, шаффофлиги, клейковинаси, тушиш сонига қараб шаклланади.
Натура. Буғдой донининг натураси 750 г/л га тенг бўлиши керак. Натуранинг 1 граммга пасайиши, ун чиқишини 0,11% га камайишига ва кепаклар миқдорининг ортишига олиб келади. Натураси 690 г/л дан паст бўлган буғдой дони навли ун тортишдаишлатилмайди. Буғдой донини сақлаш ва қайта ишлашда дон туркумларини шакллантиришданатура бўйича: юқори натурали – 785 г/л, ўртача натурали 745...784 г/л, паст натурали 745 г/л дан паст турларга синфланади. Натура ва эндосперм миқдори ўртасида қуйидагича боғлиқлик аниқланган: 725 г/л – 77,8%; 760 г/л – 79,6%; 780 г/л – 80,4%.

Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish