Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси



Download 4,71 Mb.
bet12/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

Калит сўз ва таянч иборалар
Дон экинлари; дон экинларининг таснифи; бошоқли экинлар; дуккакли экинлар; ёғли уруғлар; буғдой; жавдар; арпа; сўли; маккажухори; тариқ;


Назорат саволлари

  1. Қайси экинлар донлари озиқ – овқатга ишлатилади?

  2. Бошоқли ва дуккакли экинлар қайси белгиларига қараб таснифланади?

  3. Бошоқли экинлар донлари қайси қисмлардан иборат?

  4. Доннинг қайси қисмларидан ун ва ёрма олинади?

  5. Доннинг озиқавий қиймати нимадан иборат?

  6. Доннинг тузилиши ва таркиби уни қайта ишлашга қандай таъсир кўрсатади?

  7. Доннинг таркибига қайси углеводлар киради?

  8. Буғдой оқсилларнинг ун сифати ва озиқавий қийматига таъсирини айтиб беринг?



1.1 БОШОҚЛИЛАР ОИЛАСИ ВА УЛАРНИНГ ҚИСҚАЧА ТАВСИФИ
Буғдой
Буғдой (Triticum L.) энг қадимги ўсимликлардан бири бўлиб, инсонга эрамиздан 6,5 минг йил олдин маълум бўлган.Бугунги кунда энг муҳим озуқа ўсимлиги ҳисобланади. Буғдой дони кимёвий таркиби ва энергетик қийматига кўра ун ишлаб чиқариш ва нон, ёрма, макарон тайёрлаш учун энг яхши хомашёдир. Буғдойдан пағалар, крахмал, муртак пағалари ва кепак пағалари ёки экструдирлари ҳам тайёрланади.
Буғдой ер юзинингбарча қисмларида етиштирилади.Буғдой етиштиришнинг шимолий чегаралари 60о шимолий кенгликкача боради ва айрим ерларда шимолий қутбгача киради. Жанубда буғдой 50о жанубий кенгликкача тарқалган, яъниАвстралия, Африканинг жанубий чеккаларини ва қарийиб бутун Жанубий Американи қамраб олган.Буғдойни баландтоғларда, масалан денгиз сатҳидан 3000...4000 метр баландликда Ҳимолайда ҳам етиштириш мумкин. Эфиопияда буғдойнинг асосий массаси денгиз сатҳидан 2000...2800 метр баландликда тоғ ён бағирларида, Кавказорти ва Доғистонда тоғларда денгиз сатҳидан 2500 метр баландликда етиштирилади.
Буғдой Ер юзининг80 дан ортиқ мамлакатларидаетиштирилади. Дунёдаэкин майдонлари ва етиштириладиган донлар бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Буғдойнинг 20 дан ортиқ турлари маълум бўлиб, улардан юмшоқ ва қаттиқ буғдой кенг тарқалган. Россияда етиштириладиган буғдой донларнинг 90% юмшоқ буғдойга, 7% қаттиқ буғдойга тўғри келади. Юмшоқ буғдой новвойлик уни тайёрлашга, қаттиқбуғдой эса макарон уни ва ёрмалар тайёрлашга мўлжалланган.Юмшоқ ва қаттиқ буғдой ўзаро бир қатор белгилари: ранги, шакли, шаффофлиги ва бошқалар билан фарқ қилади (10 – жадвал ва 5 – расм).
Расм - 5. Буғдой дони
А – юмшоқ буғдой дон; Б – қаттиқ буғдой дон.

Юмшоқ буғдой (Triticum aestivum L.) тиканли ёки тикансиз, ғовак бошоқ ҳосил қилади. Бошоқлар 2...5 гулли, аммо одатда 2...3 та гулидон ҳосил қилади. Юмшоқ буғдой донининг морфологик белгилари 10 - жадвалда келтирилган.


Етиштириш шароитларига ва навларига кўра донлар турлича - унсимон, ярим шаффоф ёки шаффоф консистенцияларгаэга бўлади. Буғдой баҳорги, ярим кузги, кузги турларга бўлинади.
Баҳорги буғдой Ўзбекистон ҳамда Россиянинг Ғарбий Сибир ва унга туташган Урал ҳудудлари, Қуйи ва Ўрта Волгабўйи ва ноқоратупроқ ҳудудлари учун хос. Қозоғистонда ҳамда Канадада асосан баҳорги буғдой етиштирилади. Кенг географик тарқалганлиги ва қурғоқчилҳудудларда етиштирилганлиги сабабли баҳорги буғдойнинг ўртача ҳосилдорлигикатта эмас.
Кузги буғдой Республикамиздан ташқари Россиянинг Шимолий Кавказ, Марказий-Қоратупроқ зоналари, Волганинг ўнг соҳили, ноқоратупроқзоналарда ҳам кенг тарқалган. Ғарбий Европа мамлакатларида асосан кузги буғдой етиштирилади, етиштириладиган дон сифатиқайта ишлаш саноати талабларига жавоб бермайди. Шунинг учун кўп миқдорда буғдой етиштирадиган Ғарбий Европа давлатлари ҳам юқори новвойлик хоссаларига эгабуғдой донини импорт қилади.
Юмшоқ буғдойнавлари турлича шаффофликка ва новвойлик хоссаларига эга. Шу сабабли юмшоқ буғдой уч гуруҳга:кучли, кучсиз ва ўртача турларга бўлинади.
Дунё амалиётида кучли буғдой деб қорилган хамирдан мос технологик жараёнда яхши ва ғовак мағизли, катта ҳажмли, шаклини сақловчи нон тайёрланадиган буғдой уни тортиладиган ёки бу ундан кучсиз буғдой уни учун яхшиловчи сифатида фойдаланиш мумкин бўлган буғдой донига айтилади.

10 – жадвал



Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish