Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси



Download 4,71 Mb.
bet8/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

Бошоқлиэкинлар донининг тузилиши. Исталган бошоқли экиннинг дони учта асосий қисмдан иборат: муртак, эндосперм ва қобиқ (1 - расм). Улар турлича тузилишга вакимёвий таркибга эга ҳамда турлича физиологикфункциялари билан характерланади.
Қобиқ донни зарарли таъсирлардан - механик шикастланишлардан ва айниқса муртак учун хавфли бўлган заҳарли моддалар тушишидан ҳимоя
қилади. Қобиқнинг органик ва ноорганик моддаларни ўтказмаслигидан фойдаланиб, донга касаллик келтириб чиқарувчи турли замбуруғлар спораларини йўқ қилиш учун заҳарли химикатлар билан ишлов бериш мумкин. Қобиқ дон ичига доннинг ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган сув ва кислородни ўтказади. Қобиқ шикастланганда микроорганизмлар учун дон ичига йўл очилади ва натижада унинг сақлашдаги чидамлилиги пасаяди.
Расм 1. Буғдой донининг узунасига кесилгандаги анатомик қисмларнинг кўриниши. а - дон попуги; б, в, г - мева ва уруғ қобиғилари;д - алейрон қатлам; е - эндосперм; ж - даста тўпгули; и - куртаги; к - муртаги; л - муртак илдизчаси.

Дон иккита, бир - бирига мустаҳкам бириккан мева ва унинг остидаги уруғ қобиғига эга.


Мева қобиғи (перикарпий) учта ҳужайралар қатламидан иборат: кўндаланг, бўйлама ва қувурсимон. Бу ҳужайралар йирик, қалин деворли, ёғочланган, ичи бўш бўлади (2-расм). Бўйлама қатлам доннинг асосий ўқи бўйлабборувчибир неча қатор ҳужайралардан иборат.Бу қатлам кучсиз сариқ - сомон рангига эга. Буғдой донининг юқорисида бўйлама қатламҳужайралари ичи бўш ўсимталар - соқолчани ҳосил қилади. Қаттиқ буғдойда соқолча аниқ сезилмайди.
Кўндаланг қатламҳужайралари доннинг асосий ўқига перпендикуляр жойлашган.Бу қатлам қуюқ сариқ рангга бўялган. Мева қобиғининг кўндаланг ва бўйлама қатламларимустаҳкам боғланмаган, улар орасида узилишлар бор ёки улар бир биридан тўлиқ ажралади.
Қувурсимон қатлам алоҳида ёки бир - бирига боғланган қувурчалардан иборат. Муртак олдида бу қатлам яхлит, доннинг бошқа қисмларида унинг алоҳида ҳужайралари учрайди.
Мева қобиғидан кейинги - уруғ қобиғи ҳам учта қатламдан -очиқ рангли иккинчи пигмент қатлам ва шаффоф бўкувчи гиалин қатлами билан зич ёпишган шаффоф сув ўтказмайдиган қатламлардан иборат. Биринчи ва иккинчи қатламлар юпқа деворли чўзинчоқ ҳужайралардан ҳосил бўлган. Уруғ қобиғининг ўрта- пигментқатламида донга ранг берувчибўёвчи моддалар мавжуд.
Буғдойда мева ва уруғ қобиқлари қалинлиги 0,03 дан 0,07 мм гача. Майда донлар қалинроқ қобиққа эга.
Донни унга қайта ишлашда қобиқлар ажратилади, бунда оралиқ маҳсулот - кепак ҳосил бўлади. Ҳозирги вақтда кепак катта миқдорда
клетчаткага эга бўлган юқори қийматли маҳсулот ҳисобланади. Кепакдан нафақат чорва озуқаси сифатида, балки озиқавий толалари ҳисобига маҳсулотнинг озиқавий қийматини оширувчи қўшимча сифатида ҳамфойдаланиш мумкин. Улардан нон - булка маҳсулотлари, унли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳамда экструдирланган маҳсулотлар к ўринишида ҳам фойдаланилади.

Расм 2. Буғдой дониниг кўндаланг кесими кўриниши.





Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish