Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси


Дон ва дон маҳсулотларининг аниқланадиган сифат кўрсаткичлари



Download 4,71 Mb.
bet4/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

Дон ва дон маҳсулотларининг аниқланадиган сифат кўрсаткичлари. Дон маҳсулотларининг аниқланадиган сифат кўрсаткичлари органолептик ва физик - кимёвий кўрсаткичларга бўлинади.
Органолептик кўрсаткичларга ҳиди, таъми, ташқи кўриниши, чайнашда ғичирлаши сингари инсон сезги органлари билан аниқланадиган кўрсаткичлар киради.
Ранги ва ташқи кўриниши намунанинг тури, қайси хилга мансублиги ва ҳолатини аниқлаш мақсадида кўздан кечириш билан аниқланади. Янги, меъёрида етилган, йиғиштириб олинган вақулай шароитларда сақланган дон ўсимликнинг тури, навига хос бўлган аниқ намоён бўладиган рангга эга бўлади.Ранги ва ташқи кўриниши кундузги ёруғликда, текширилаётган намунани шу ўсимлик донига хос бўлган меъёрдаги намуна билан таққолаб аниқланади.
Доннинг ҳиди унинг таркибидаги учувчи моддаларга боғлиқ бўлади. Меъёрдаги донда уларнинг миқдори жуда оз бўлади ва доннинг ҳиди сезилмайди. Тўла қийматли донга хос бўлмаган ҳидларга: доннинг ўз-ўзидан қизиши вақуритилиши натижасида вужудга келадиган солод ҳиди; доннинг бузилиши ва моддаларининг парчаланиши натижасида ёки донни ёмон шамоллатиладиган хоналарда сақлашда ҳосил бўладиган қуланса ҳид; доннинг моғорлаши натижасида ҳосил бўладиган моғор ҳиди; дон оқсиллари парчаланиши ва парчаланиш маҳсулотларининг ажралиши билан борадиган чириган ҳид; донга атроф - муҳитдан адсорбцияланган бегона ҳидлар киради.
Донда бегона ҳидларбўлишига йўл қўйилмайди. Ҳидини аниқлаш учун бироз миқдордаги дон нафас билан қиздирилади. Агар 5...10 гр донни стаканга солиб, иссиқ (60...70оС) сув қуйиб, 2...3 дақиқа ёпиқ ҳолда сақланса ва сувни тўкиб ташланса, ҳиди яққолроқ сезилади. Меъёрдаги доннинг таъми кам сезилади. Доннинг таъми чучук, баъзида дон турига хос таъмли бўлади. Доннинг таъми олдиндан майдаланган 2 г атрофидаги донни чайнаб кўриб аниқланади. Тахир таъм доннинг сақлашдаги бузилишидан, яъни таркибидаги ёғларнинг тахирланишидан ҳамда донда какра донлари аралашганидан дарак беради. Нордон таъм бижғишни келтириб чиқарувчи турли микроорганизмлар мавжудлигидан ҳамда у ёки бу турдаги органик кислоталар ҳосил бўлишидан дарак беради. Ширин таъм ўсган ҳамда етилмаган донга хос.Бегона таъмлар бегона моддалардан адсорбцияланиш, зараркунандалар билан зарарланиш ва бошқалар натижаси ҳам бўлишимумкин.

Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish