Аналитик кўрсаткичлар. Дон массасини характерловчи аналитик кўрсаткичларга доннинг намлиги, ифлосланганлиги, зараркунандалар билан зарарланганлиги ва ҳажмий массаси (натураси) киради.
Намлик асосий сифат кўрсаткичлардан бири бўлиб, эркин ва боғланган сув массаси билан аниқланади ҳамда дастлабки дон массасига нисбатан фоизларда ифодаланади.Дондаги намлик миқдори кенг миқдорларда (9...25%) ўзгариб туради ва донни етилганлиги, йиғиб олиш, қуртиш ва сақлаш шароитларига боғлиқ бўлади. Сут ва мум (думбул) етилиш давридаги доннинг намлиги юқори бўалди. Дон гигроскопик маҳсулот бўлиб, намлиги омборхонадаги намлик ва ҳароратга қараб ўзгариб туради. Намлик миқдорига кўра тўрт гуруҳга бўлинади: қуруқ, ўртача қуруқ, нам ва ҳўл. Масалан қуруқ буғдой, жавдар, арпа ва гречиха донларида 14% гача, ўртача қуруқликда 15,5% гача, нам донларда 17 гача ва ҳўл донларда 17% дан юқори намлик бўлади.
Доннинг натураси ёки доннинг ҳажмий массаси, 1 литр доннинг граммларда ифодаланган массасидир. Натура махсус тарозилар - пуркаларда аниқланади. Доннинг ҳажмий массаси доннинг тури,тузилиши,шакли, аралашмалари ва намлигига боғлиқ бўлади.
Ифлос аралашмалар. Маълум ўсимлик донлари туркумида қийматга эга бўлмаган барча аралашмлар ифлос аралашмалар дейилади.Уларга чангсимон аралашмалар; минерал аралашмалар (тупроқ, қум, тошлар); органик аралашмалар (поя, бошоқ ва қобиқлар); бегона ва бошқа маданий ўсимликларнинг донлари; бузилган (чириган, моғорлаган) донлар киради.
Зарарли аралашмалар хавфли ва заҳарлихоссаларга эга бўлади. Уларга қоракуя споралари, заҳарли бегона ўсимликлар - какра, кўкмараз, мастак, қорамиқ уруғлари киради.
Барча дон ва дон маҳсулотларида зарарли аралашмалар миқдори қатъий чегараланган.
Донли аралашмалар. Донли аралашмаларга эзилган, шикастланган, етилмаган, моғорлаган, ўсган донлар ҳамда бошқа маданий ўсимлик донлари киради. Тайёрланадиган донлар аралашмалар миқдорига кўра базис кондицияларга тўғри келадиган ҳамда чегаравй кондиция талабларига жавоб берадиган турларга бўлинади.
Доннинг зараркунанда - ҳашоратлар билан зарарланиши дон массасининг сифатини камайишини билдиради. Дон маҳсулотлари зараркунандалари ҳисобланган қўнғизлар, капалаклар, каналар катта зарар келтиради, яъни донни бир қисмини йўқ қилади, чиқиндилар, личинкалар ва ғумбаклар билан ифлослантиради.Дон массасининг айрим жойларида зараркунандалар катта миқдорда тўпланганда ҳарорат ва намлик ортиб кетади ва бу доннинг ўз-ўзидан қизишгаолиб келади.
Асосий ўсимлик донлари муҳим сифат кўрсаткичлари бўлиб, текис етилганлик, йириклик, 1000 та доннинг массаси, зичлик, шаффофлик,қобиқлилик, оқсиллар ва клейковина миқдори ҳисобланади. Текис етилганлик ёки дон ўлчамларининг бир жинслиги муҳим сифат кўрсаткич ҳисобланади. Дон ўлчамлари қанчалик бир жинсли бўлса, ун ва ёрманинг сифати шунчалик юқори ва қайта ишлашда йўқотишлар кам бўлади. Бу нафақат доннинг бир текислигини, балки йириклигини ҳаманиқлаш имкониятини беради.
1000 та доннинг граммларда ифоланган массаси унинг йириклиги ва тўлиқлигини билдиради. Йирик ва тўлиқ доннинг массаси юқори бўлади.
Шаффоф эндоспермнинг зичлиги унсимон эндоспермга нисбатан юқори бўлади. Шаффофлик дон эндосперми консистенциясини характерлайди. Бу кўрсаткич буғдой, арпа, маккажухори ва шоли донларида аниқланади. Шаффофлик донларни хилма - хилликларга ажратишни асослайди. Шаффофлик донни кўндаланг кесиш ва кесилган жойни кузатиш билан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |