Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси


ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПЕРТИЗАСИ ВАЗИФАЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ



Download 4,71 Mb.
bet3/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПЕРТИЗАСИ ВАЗИФАЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ

Дон ва дон маҳсулотларининг юқори сифатлилигини таъминлашнинг бирдан-бир усули бу маҳсулотлар экспертизаси хизматларини тўғри ташкил этиш ҳисобланади.


Экспертиза - бу махсус билим талаб қилинадиган масалаларни ечишда асосланган хулоса тақдим этиш мақсадида ўтказиладиган тадқиқотдир. Экспертиза жараёнида маҳсулотларнинг хусусиятлари ва сифати билан боғлиқ текширишлар амалга оширилади.
«Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси» фанини ўқитишнинг асосий мақсади бўлажак мутахассисларга дон ва дон маҳсулотлари экспертизасининг аҳамияти, моҳияти, обектлари, субектлари, дон маҳсулотларининг гуруҳланиши, ассортименти, истеъмол хусусиятларининг ўзига хослиги, уларни сақлаш ҳамдасақлаш жараёнида содир бўладиган ўзгаришлар ҳақидаги билимларни беришдан иборатдир.
«Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси» фани «Физика», «Математика», «Умумий ва органк кимё», ҳамда мутахассислик фанлар билан ўзаро алоқадорликда ўрганилади.
Дон ва дон маҳсулотлари экспертизасининг обектлари. Обект (лотинчадан обжектум - предмет) - маълум бир фаолиятга қаратилган предмет ёки ҳодисадир. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси фаолиятининг обектлари бўлиб,турли ўсимлик донлари, улар асосида тайёрланган ёрмалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланади.
Озиқ-овқат маҳсулотари экспертизаси фаолияти объекти асосан тўртта асосий кўрсаткич билан тавсифланади: ассортимент, миқдорий, сифат ва нарх кўрсаткичлари. Шулардан биринчи учта кўрсаткич инсоннинг аниқ эҳтиёжларини (физиологик, социологик, психологик ва ҳоказо.) қондиради. Ана шу таснифлар орқалигина маҳсулотлар истеъмолчиларнинг маълум бир сегментлари учун фойдалиликни таъминлайди ва товарга айланади. Товарнинг ассортимент тавсифи, товарнинг фарқ қилувчи белги, гуруҳ турларининг мажмуи асосида уларнинг қандай функционал ё (ёки) социал мақсадларга қаратилганлигини ўз ичига олади. Булар тавсиф гуруҳ, кичик гуруҳ, тур, хил, номини ўз ичига олиб, бир маҳсулотни бошқа бир маҳсулотдан тубдан фарқ қилишини ифодалайди.
Намуна олиш. Доннинг сифати деганда унинг уруғлик, озиқ-овқат, ем-хашак ёки техник мақсадлар учун яроқлилигини белгиловчи биологик, физик - кимёвий, технологик ва истеъмолбоплик хоссалари ва белгиларининг бир бутунлиги тушунилади.
Турли ўсимликларнинг донлари кўпгина ўхшашбелгиларга эга бўлиб, бу улар сифатини аниқлашнинг умумий услубларидан фойдаланиш имкониятини беради.
Дон сифатинианиқлаш учун дон туркумидан кичик қисми тадқиқот учун олинади. Дон намунасини олиш, дон сифатини аниқлашдагибиринчи ва муҳим босқич ҳисобланади. Дон намунаси- бу сифатини аниқлаш учун дон туркумидан олинган доннинг маълум миқдори (ГОСТ 13586.3-83).
Стандартларда донни қабул қилиш ва намуна олиш услублари белгиланган. Бунинг учун ҳар бир дон туркумидан олдиндан тайёрланган ўртача дон намунаси текширилади. Ўртача намуна олиш нуқтали намуна олишдан бошланади.Нуқтавий намуна олиш учун намуна олгичлардан фойдаланилади. Нуқтавий намуналарнинг йиғиндиси бирлашган намуна деб аталиб, кейин ундан массаси 2,07 ± 00,1 кг бўлган ўртача намуна олинади. Агар бирлашган намунанинг массаси 2,0 кг дан ортиқ бўлмаса, у бир вақтнинг ўзида ўртача намуна ҳам бўлиб ҳисобланади.Бирлашган намунадан ўртача намуна олиш БИС - 1 дон тақсимлагичи ёки қўл ёрдамида амалга оширилади. Қўл ёрдамида ўртача намуна олишда бирлашган намуна силлиқ юзали столгатўкилади ва квадрат шаклида тақсимлаб уч марта аралаштирилади. Кейин дон яна квадрат шаклида текисланиб, диагоналлари бўйлаб тўртта учбурчакка бўлинади. Иккита қарама-қарши учбурчаклардан дон олиб ташланади. Қолган иккитаси яна аралаштирилади ваиккита учбурчакнинг массаси 2 кг га тенг бўлгунича бўлаклаш давом эттирилади.
Дон сифатини алоҳида кўрсаткичларини аниқлаш учун ўртача намунадан ўлчанма ажратиб олинади. Ўлчанманинг массаси 25 г дан кам бўлмаслиги керак.

Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish