Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси



Download 4,71 Mb.
bet74/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

Маҳсулотнинг тами ва ҳиди.Макарон маҳсулотларининг тами ва ҳидитурига хос,бегонатамларва ҳидларсиз (куйган, қуланса, моғор ва бошқа) бўлиши керак. Қўшимчалар қўшиб тайёрланган макарон маҳсулотлари мос тарзда ўзига хос там в ҳидга эга бўлади.
Жадвал - 22
Деформацияланган маҳсулотларнинг рухсат этилган миқдорлари (%)

Маҳсулотнинг
тури

Гуруҳлар учун меъёрлар

А

Б

В

1-чи синф

1-чи синф

1-чи синф

2-чи синф

2-чи синф

2-чи синф

Қадоқланган маҳсу-лотлар:
макаронлар
шохчалар, перолар
угра ва шаклдор
Тортиб сотиладиган маҳсулотлар:
макаронлар
шохчалар, перолар
угра ва шаклдор

1,5 2,0

5,0 5,0
2,0 5,0


7,0 10,0



1,5 2,0

5,0 5,0
5,0 5,0


7,0 10,0


4,0 8,0

5,0 8,0
5,0 8,0


13,0 15,0



Маҳсулотнинг тами ва ҳиди биринчи навбатда бошланғич уннинг сифатига боғлиқ бўлади. Агар ун бегона ҳид ва тамларга эга бўлмаса,ундаги оқсиллар миқдори қанчалик кўп бўлса, қайнатилган макарон маҳсулотларишунчаликёқимлиҳид ва тамга эга бўлади. Оқсил миқдори паст бўлган ундан крахмалсимон, унсимон тамли маҳсулотлар ҳосил бўлади.


Маҳсулотларнинг қайнатишдан кейинги ҳолати. Макарон маҳсулотла-рининг тайёр бўлгунича қайнатилганида шаклини йўқотмаслиги, ёпишиб қол-маслиги, чокларидан сўкилиб кетмаслиги керак.
Макарон маҳсулотларининг қайнатиш хоссаларигамаҳсулотнинг зичлиги, уннинг сифати (асосан клейковина миқдори), маҳсулотларнинг шакливадағаллик даражаси таъсир этади. Маҳсулотларнинг зичлиги, структурасининг мустаҳкамлиги қанчалик юқори бўлса, қуруқ моддалар қайнатиш сувига шунчалик кам ўтади, қайнатишдан кейин сув шунчалик шаффоф бўлади. Зичлиги юқори бўлган маҳсулотлар қайнатиш вақтидава қайнатишдан кейин шаклини яхши сақлаб қолади, лекин уларни тайёр бўлгунича қайнатишга кўп вақт талаб қилинади.
Унда клейковина миқдори камайиши билан маҳсулотларни қайнатиш давомийлиги ва мустаҳкамлиги камаяди,қайнатиш сувидаги қуруқ моддалар миқдори вамаҳсулотларнингёпишувчанлигиортади. Аммоҳўл клейковина миқдори 25 дан 40 %гача бўлганида макарон маҳсулотлари меъёрдаги қайнатиш хоссаларига эга бўлади.
Нонвойлик унидан тайёрланган маҳсулотлар,юмшоқ буғдой оқсилларининг қаттиқ буғдой ёрмачасига нисбатан боғлаш хусусияти кичиклиги туфайли, қайнатишга чидамсиз бўлади.
Маҳсулотларнинг шакли биринчи навбатда тайёр бўлгунича қайнатиш давомийлигига таъсир кўрсатади: маҳсулот деворларининг қалинлиги ортиши билан қайнатиш давомийлиги ортиб боради.
Маҳсулотлар юзасининг дағаллиги ортиши биланқуруқмоддаларнинг йўқотилишиҳамортади,лекин тайёр бўлгунича қайнатиш давомийлигибирмунча қисқаради.
Маҳсулотнинг намлиги. Узоқ,қатнаш қийин бўлган ҳудудларга юборилаётган ҳамда денгиз йўли билан ташиладиган макарон маҳсулотларининг намлиги 11 % дан;болалар овқатланиши учун мўлжалланган маҳсулотларнинг намлиги 12 %дан;қолган барча маҳсулотларнинг намлиги 13 % дан ошмаслиги керак.
Макарон маҳсулотининг намлиги унинг муҳим сифаткўрсаткичи бўлиб, унга кўра маҳсулотларнинг бузилмасдан узоқ вақт сақланиши белгиланади. Шу билан бирга у тайёр маҳсулот чиқишининг, яъни 1 тмаҳсулотишлаб чиқаришга ун сарфини белгиловчи асосий омил ҳам ҳисобланади.

Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish