1.7. Иссиқлик беришнинг ростлаш усуллари
Иссиқлик таъминоти тизимларининг амалдаги ишлаш режимлари ҳисобий режимлардан фарқланади. Иситиш қурилмаларининг иссиқлик юкланмалари ташқи ҳаво ҳарорати ўзгариши билан ўзгариб туради, лекин сутка давомида деярли доимий бўлади. Иссиқ сув таъминоти ва технологик жараёнлар учун иссиқлик сарфи ташқи ҳаво ҳароратига боғлиқ бўлмайди, аммо сутка соатлари, хафта кунлари давомида ўзгариб туради. Бундай шароитда маҳаллий истеъмолчиларнинг ҳақиқий ихтиёжига мувофиқ иссиқлик ташувчисининг ҳарорати ва сарфи сунъий равишда ўзгартирилиши, яъни созланиши лозим. Созлаш иссиқлик таъминотининг сифатини оширади, иссиқлик энергияси ва ёқилғининг ортиқча сарфланишини камайтиради.
Амалга оширилиши жойига қараб ростлаш марказий, гуруҳли, махаллий ва якка тартибли турларига бўлинади.
Маркази ростлаш ИЭМ (иссиқлик электр маркази) ёки қозонхоналарда кўпчилик махаллий истеъмолчилар учун устун бўлган иссиқлик юкланма бўйича бажарилади. Шаҳар иссиқлик тармоқларида бундай юкланма иситиш ёки иситиш билан иссиқ сув таъминоти бўлиши мумкин.
Гуруҳли ростлаш марказий иссиқлик пунктларида (МИП) бир турдаги истеъмолчилар гуруҳи учун бажарилади. МИПда таҳсимлаш ёки ички квартал тармоқларига узатиладиган иссиқлик ташувчисининг талаб этилган сарфи ва ҳарорати ушлаб турилади.
Махаллий ростлаш махаллий истеъмолчиларга (абонентлар) киритиш жойида махаллий омилларни ҳисобга олган ҳолда иссиқлик ташувчисининг кўрсаткичларини қўшимча созлаш учун кўзда тутилади.
Якка тартибли ростлаш бевосита иссиқликни истеъмол қилувчи асбоблар, масалан иситиш тизимларида иситиш асбобларида, амалга оширилади ва бошқа турдаги ростлашларни тўлдирилади.
Ростлаш амалга ошириш бўйича автоматик ва қўл ёрдамида бўлиши мумкин.
Ростлаш усулларини моҳияти иссиқлик баланси тенгламасидан келиб чиқади
(1.17)
бу ерда Q–иситиш асбоби иссиқлик ташувчисдан қабул қилган ва иситилаётган муҳитга узатган иссиқлик миқдори, кВт соат; G-иссиқлик ташувчисининг сарфи, кг/соат; с-иссиқлик ташувчисининг солиштирма иссиқлик сиғими, кЖ/(кг0С); 1, 2-иситиш асбобининг киришидаги ва чиқишдаги иссиқлик ташувчисининг ҳарорати, 0С; n-вақт, соат; k-иссиқлик узатиш коэффициенти, кВт/м2 0С; F-иситиш асбобининг иситиш майдони, м2; t-иситадиган ва иситилаётган мухитлар орасидаги ҳароратли босим, 0С.
Келтирилган (1.17) тенгламадан иссиқлик юкланмани бир нечта мумкин бўлган ростлаш усуллари келиб чиқади: иссиқлик ташувчисининг ҳароратини ўзгартириш йўли билан-сифатли усул; иссиқлик ташувчисининг сарфини ўзгартириш йўли билан–миқдорий усул; тизимларни даврий равишда ўчириш йўли билан-узлукли ростлаш; иситиш майдонини ўзгартириш йўли билан.
Сифатли ростлаш иссиқлик ташувчисининг доимий сарфида унинг ҳароратини ўзгартириш билан амалга оширилади. Сифатли ростлаш сувли иссиқлик тармоқларида энг кенг тарқалган марказий ростлаш туридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |