14 маъруза саноат корхоналарини иситиш тизимларини ўзига хослиги хавони иситиш тизими Буғли иситиш тизими



Download 497,66 Kb.
Sana01.04.2022
Hajmi497,66 Kb.
#523443
Bog'liq
14 МАЪРУЗА

14 МАЪРУЗА САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИ ИСИТИШ ТИЗИМЛАРИНИ ЎЗИГА ХОСЛИГИ Хавони иситиш тизими Буғли иситиш тизими

Саноат биноларини иситишда, одатда, сувли иситиш тизимлари билан бир қаторда ҳаво ва буғ билан иситиш тизимларидан кенг фойдаланилади. Бунда ҳаво билан иситиш тизимлари кўпинча вентиляция тизимлари билан бирлаштирилади, буғ билан иситиш тизимларида эса саноатдаги технологик эхтиёжлар учун ишлаб чиқариладиган буғдан фойдаланилади. Ҳаво билан иситиш тизимларида иссиқлик ташувчи сифатида 60С гача қиздирилган иссиқ ҳаводан фойдаланилади. Агарда ҳаво буғдан юқорироқ ҳароратда қиздирилса, бу ҳолда у ўзининг одамлар учун нафас олиш муҳити хусусиятларини йўқота бошлайди. Ҳавони ҳаракатга келтириш бўйича ҳаво билан иситиш тизимлари табиий (гравитацион) ва механиқ ҳаракатланувчан (вентилятор ёрдамида) турларига бўлинади. Бу тизимларида ҳаво калориферларда қиздирилади. Калориферларга иссиқлик сув буғи, сув, электр токи ва иссиқ газлар орқали берилади. Шунга қараб тизимлар сув-ҳаволи, буғ-ҳаволи, электр-ҳаволи ва газ-ҳаволи турларга бўлинади.

Ҳаво билан иситиш тизимлари маҳаллий ва марказий турларга бўлинади. Маҳаллий тизимларда ҳавони иситиш манбаси иситилаётган хонанинг ўзида жойлашган бўлади (2.5.-Расм). Бундай тизимлар тўла рециркуляцияли (2.5.-Расм,а,б); қисман рециркуляцияли (2.5.-Расм,в) ва тўғри оқимли (2.5.-Расм,г) бўлиши мумкин. Тўла рециркуляцияли ҳаво билан иситиш тизимлари зарарли моддалар умуман ажралиб чиқмайдиган хоналарни иситиш учун қўлланилади. Бундай тизимлар каналсиз (2.5.-Расм, а) ва каналли (2.5.-Расм, б) бўлиши мумкин. Каналли тизимларда ҳавони айлантириш, яъни циркуляция қилиш учун табиий ҳаракатдан фойдаланилади.

2.5.-Расм. Ҳаво билан иситишнинг маҳаллий тизимлари а, б -тўла рециркуляцияли; в - қисман рециркуляцияли; г – тўғри оқимли; 1-иситиш агрегати; 2-зона; 3-иссиқ ҳаво канали; 4-калорифер- иссиқлик алмаштиргичи; 5-ҳавони қабул қилиш жойи; 6-рециркуляцияланувчи ҳаво ; 7-сўрма вентиляция канали.

  Хоналарда зарарли моддалар ажралиб чиқадиган ҳолларда, яъни мажбурий вентиляцияга зарурият бўлганда, қисман рециркуляцияли (2.5.-Расм, в) ёки тўғри оқимли (2.5.-Расм, г) иситиш тизимларидан фойдаланилади. Ҳаво билан иситиш марказий тизимларида ҳавони иситиш манбаси иситилаётган хоналардан ташқарида бўлиб иссиқ ҳаво каналлар (ҳаво қувурлари) ёрдамида хоналарга узатилади (2.6.-Расм) бундай тизимлар тўла рециркуляцияли (2.6.-Расм, а); қисман рециркуляцияли (2.6.-Расм, б); тўғриоқимли (2.6.-Расм, в) ва рекуператив (2.6.-Расм, г) бўлиши мумкин. Ишлаш тамойиллари бўйича келтирилган марказий тизимларнинг чизмалари юқорида кўрилган маҳаллий тизимларнинг чизмалардан фарқланади. Иссиқлик сарфланиши бўйича уларда кам энг тежамли бу тўла рецеркуляцияли тизимдир, чунки унда ҳам ташқаридан совуқ ҳаво умуман олинмайди. Ташқи ҳавони қиздириш учун кам иссиқлик сарфлаш мақсадида рекуператив тизимда (2.6-расм, г), хонадан ташқарига чиқариб юбориладиган ҳавонинг иссиқлиги қисман ташқаридан олинаётган совуқ ҳавога ҳаво-ҳаволи иссиқлик алмаштиргич 6 да қайтарилади.

2.6-расм. Ҳаво билан иситишнинг марказий тизимлари а-тўла рецеркуляцияли; б-қисман рецеркуляцияли; в-тўғри оқимли; г-рекуператив; 1-калорифер-иссиқлик алмаштиргич; 2-ҳаво тақсимлагични иссиқ ҳаво канали; 3-ички ҳаво канали; 4-вентилятор; 5-ташқи ҳаво канали; 6-ҳаво-ҳаволи иссиқлик алмаштиргичи; 7-ишчи зонаси

Берк тизимларда конденсат қозонга узлуксиз равишда, конденсат баландлиги h устун билан аниқланадиган босимлар фарқи остида қайтарилади. Шу сабабли иситиш асбоблари буғ тўплагичдан етарли баландликда жойланиши лозим. Берк бўлмаган тизимларда конденсат узлуксиз иситиш асбобларидан конденсат бакига оқиб келади ва унда тўпланишга кўра даврий равишда конденсат насоси билан иссиқлик станциясига узатилади. Бундай тизимларда конденсат бакини жойланиши энг паст жойланган иситиш асбобидан конденсатни ўзи оқиб келишни таъминлаши керак. Босимга қараб буғли тизимлар: сув атмосферали, вакум-буғли, паст ва юқори босимли иситиш тизимларга бўлинади (2.1-жадвал). 2.1-жадвал. Буғли иситиш тизимлардаги тўйинган буғнинг параметрлари (яхлитланган)


Тизим

Абсолют босим, МПа

Ҳарорат, оС

Конденсатланишнинг солиштирма иссиқлиги, кЖ/кг

Субатмосферали

<0,10

<100

>2260

Вакум-буғли

<0,11

<100

>2260

Паст босимли

0,1050,17

100115

22602220

Юқори босимли

0,170,27

115130

22202175

Download 497,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish