Режа Сув таъминотининг схемалари ва тизимлари



Download 117,65 Kb.
bet1/4
Sana18.02.2022
Hajmi117,65 Kb.
#456874
  1   2   3   4
Bog'liq
8-mavzu


8.2-мавзу: Биноларни сув билан таъминлаш тармоқлари ва жиҳозлари
Режа

  1. Сув таъминотининг схемалари ва тизимлари.

  2. Аҳоли турар жойлари ва саноат кархоналарини сув билан таъминлаш схемалари.

  3. Биноларни совуқ сув билан таъминлашда зонали тизимлар.

  4. Бино ва алоҳида объектларни ички совуқ сув таъминоти.

  5. Совуқ сув тизимларини туркумлари.

  6. Совуқ сув тармоғининг схемалари.



Таянч сўз ва иборалар
Сув таъминоти, бино сув таъминоти, сув минораси, сув хавзаси, сув босими, сув насослари, сув қувурлари.


Сув таъминоти тизими ва шакллари.
Сувни манбадан олиб, уни меъёрий талаблар даражасида тозалаб ёки унга ишлов бериб, истеъмолчиларга етарли миқдорда ва талаб қилинган босим остида узлуксиз етказиб бериш учун ишлайдиган иншоотлар мажмуасига сув таъминоти тизими деб аталади. Сув таъминоти тизимининг иншоотлари таркиби, уларни ишлаш тартиби ва жиҳозланиши биринчи навбатда сувни қайси манбадан олинишига, истеъмолчи турига ва унинг талабларига боғлиқ. Қуйида сув таъминоти тизимининг кенг тарқалган ва очиқ сув манбаларига хос бўлган шаклини изоҳлаймиз.



11.1 -расм. Сув таъминоти тизими шакли.
1- сув қабул қилиш иншооти, 2- биринчи босқич насос шахобчаси, 3 - тозалаш иншоотлари, 4 - тоза сув ҳавузи, 5 - иккинчи босқич насос шахобчаси, 6 - босимли сув кувури, 7 – сув босим минораси, 8- ташки сув узатиш тармоғи, 9 - талаб килинган босимнинг пъезометрик чизиги, 10 -максимал сув истеъмоли вактидаги босимнинг пъезометрик чизиги, 11 - максимал ва ёнгин вактидаги босимнинг пъезометрик чизиги.



Режа

11.2-расм. Сув таъминоти тизими шакли.
1-сув кабул килувчи курилма, 2-кувур, 3-киргок кудуги, 4,8- насос шахобчалари, 5-тиндиргич, 6-филpтр, 7-тоза сув хавузи, 9-сув узатиш кувури, 10- сув босим минораси, 11-магистрал кувур, 12-ташки сув узатиш кувурлар.

Юқоридаги сув таъминоти тизими шаклидан кўриниб турибдики, барча иншоотлар бир – бири билан узаро боғлиқ ва уларни бирортасини ишламаслиги бутун тизим ишини тўхтаб қолишига хамда истеъмолчиларни сувсиз қолишига олиб келади. Демак, ҳар бир иншоот бутун тизимни узлуксиз ва ишончли ишлашида муҳим аҳамиятга эга. Объектни географик жойлашув ўрни, ундаги табиий сув манбаларини (ер усти ёки ер ости) мавжудлиги ва албатта истеъмолчи турига, унинг талабларига боғлиқ ҳолда тизим иншоотлари сони, тури хамда ишлаш тартиблари турлича бўлади. Қуйида Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистонга хос бўлган ер ости сув манбалари билан ишлайдиган тизим ҳақида мукаммал тўхталамиз.


Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларида умумий сув истеъмоли балансида ер ости сувларининг улуши 83...90% ни ташқил этади. Бу эса қаралаётган ҳудудларни ер ости сув ресурсларига эга эканлигини ва улардаги ер усти сувларидан асосан суғориш мақсадларида фойдаланишни кўрсатади. Маълумки, ер ости сувлари ўзининг сифат кўрсатгичлари билан бошқа сувларга нисбатан устунликка эга, лекин уларнинг жойлашув ўрнига боғлиқ ҳолда улар қаттиқ ва шурланган бўлиши мумкин. Сувнинг сифат кўрсатгичларига боғлиқ ҳолда уларни тозалаш ва ишлов бериш иншоотларини тизим таркибиги кириши ёки кирмаслигини белгилайди. Ер ости сувларидан манба сифатида фойдаланиш тизимида асосан артезиан қудуқлари, насослар, заҳира сув сиғимлари ва сув узатиш тармоқлари асосий иншоотлар таркибига киради. Бундай ҳолда сув таъминоти тизимининг бошлангич қисми сифатида артезиан кудуклари ишлашининг ишончлилиги ва уларнинг талаб даражасидаги сув узатиш куввати бутун тизим ишининг самарадорлигин белгилайди.
Сув таъминоти тизими иншоотларининг ёнғинни олдини олиш ва уни бартараф қилишда муҳим аҳамиятга эга, лекин қуйидагилари бевосита шу мақсаларда ишлайди. Улар таркибига насослар ва насос станциялари, заҳира сув сиғимлари ва сув узатиш тармоғи киради. Куйида ушбулар ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.
Насослар ва насос шахобчалари бажарадиган асосий вазифа бу сувни истеъмолчиларга талаб қилинган миқдорда ва етарлича босим остида узатиб бериш ҳисобланади. Сув таъминоти тизими турига боглиқ ҳолда насос шахобчалари биринчи босқич, иккинчи босқич ва учинчи босқич насос шахобчаларига бўлинади.
Биринчи босқич насос шахобчалари асосан сувни манбадан олиб тозалаш ёки сувга ишлов бериш шахобчаларига етказиб бериш учун хизмат қилади. Агар манбадаги сувнинг сифат кўрсатгичлари ичимлик суви бўйича давлат стандартлари талабига жавоб берса, у ҳолда биринчи босқич насос шахобчалари сувни тоза сув ҳавузлари (ТСҲ), яъни хавузларга (резервуарларга) тўплаш учун ишлайди. Бундай тизимда сув зарарсизлантирилгандан сўнг истеъмолчига узатилади. Одатда ер ости сувларини ТСҲга етказиш учун ЭЦВ маркали насослардан фойдаланилади.
Тозаланган ёки ишлов берилган сувни истеъмолчиларга етказиш вазифасини иккинчи босқич насос шахобчаси бажаради. Иккинчи босқич насос шахобчалари сувни тарқатиш ёки тақсимлаш тармоғига етказиб беради. Шуни алоҳида эътиборга олиш керакки, II-босқич насос шахобчалари бошқарув–заҳира сиғимлари ва сув узатиш тармоқлари билан бирга ишлайди ва уларда ҳосил қилинган босим ўта муҳим аҳамиятга эга булади. Чунки объектнинг исталган нуқтасида ҳар қандай ихтиёрий вақтда ёнғин бўлиш эҳтимоли мавжуд.
Учинчи босқич насос шахобчалари тармоқда эҳтиёж туғилганда, яъни босим етарли бўлмаган ҳолларда қўлланилади. Бази ҳолларда бутун объектнинг фақат бир қисми ёки бир турдаги истеъмолчига ( алоҳида жойлашган объект) юқори босим остида сув узатишга эҳтиёж туғилади ва бундай муаммо ечими учинчи босқич насос шахобчаларини қуриш билан ечилади. Ушбу қўлланмада ёнғинни ўчириш ёки уни олдини олиш мақсадида бевосита ишлайдиган иншоотлар, яъни сув узатиш тармоғи, бошқариш-заҳира сув сиғимлари ва насослар масаласига мукаммал тўхталиб ўтамиз. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, барча иншоотлар ва уларнинг алоҳида элементлари гидравлик ҳисоблари билан талаба суюклик ва газ механикаси курсида тўлиқ тушинчага эга эканлиги нуқтаи назаридан ёндошилади. Сув узатиш тармоғининг гидравлик ҳисоблаш мураккаб бўлганлиги сабабли униниг моҳияти ва амалга ошириш усуллари ҳақида ҳам имкон қадар батафсил тушунчалар бериб ўтамиз.
Улар куйидагича синфланади:

  1. Объект турига караб (истеъмолчи): Шахар, кургон, саноат, кишлок хужалиги, темир йул ва хакозаларнинг сув таъминоти тизимлари.

  2. Вазифасига караб: Хужалик - ичимлик, ишлаб чикариш, ёнгинга карши сув таъминоти тизимлари.

  3. Сувни узатиш усулига караб: Босимли ва босимсиз сув таъминоти тизимлари.

  4. Сув манбалари турига караб: Ер усти манбаларидан (кул, дарё, канал, сув омбори ва денгиз) сув олувчи ва ер ости манбаларидан сув олувчи сув таъминоти тизимлари.

Демак шахар сув таъминоти тизимлари факат шахар учун, саноат сув таъминоти тизимлари факат саноат корхоналари учун хизмат килади. Хужалик - ичимлик сув таъминоти тизимлари эса ахолини кунлик эхтиёжларини кондириш учун хизмат килади. Уларнинг бир биридан фарки сув сифати ва тизимларнинг конструктив тузилишидир. Айрим холларда юкорида келтирилган тизимлар бирлаштирилиши мумкин. Масалан, хужалик - ичимлик ва ёнгинга карши; ишлаб чикариш ва ёнгинга карши; ичимлик-ёнгинга карши ишлаб чикариш сув таъминоти тизимлари.
Бир ёки бир нечта ихчам жойлашган биноларни сув билан таъминловчи тизимларга махаллий сув таъминоти тизимлари деб хам юритилади, улар купинча кишлок шароитида учрайди.
Агар баландлик фарки жуда катта булса зонали сув таъминоти тизимлари кулланилиши мумкин. Бунда босим меъёрий даражада булиши таъминланади (0,6 МПа гача).


Download 117,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish