Совуқ сув таъминоти тизимининг принципиал схемалари Турар-жой сув таъминоти системаси схемалари авваламбор манбаага боғликдир. Кўп холларда дарё сувларидан фойдаланиладиган схемалар учрайди. Ушбу схемага асосан ичимлик учун сув дарёдан сув қабул қилиб олувчи иншоотларга келиб қўйилади. Бирламчи насос станциялари ёрдамида тозалаш иншоотларига юборилади. Тозаланган сув тоза сув идишларига йиғилади ва иккиламчи насос станциялари ёрдамида водоводлар ва магистралp турбопроводлар оркали водопровод тармоғига юборилади. Водопровод тармоғи оркали эса кварталлар, туманлар ва алоҳида жойлашган истеъмолчиларга таксимланади.
Аҳоли яшайдиган худудларда(кўп холларда энг баланд ерга) тоза сувни саклаш учун, босимни ва сув сарфини бир хил ушлаб туриш учун босимли сув идишлари жойлаштирилади.
Агар ер ости сув манбааси танланган бўлса, у ҳолда схема анча соддалашади. Ушбу схемада тозалагич иншоотлари, иккиламчи насос станцияси булмайди.
Схемада икки ва ундан ортик сув манбалари бўлиши мумкин. Агарда сув манбаси истеъмолчилардан анча юқорида жойлашган бўлса насос станцияларсиз сувни юқоридан пастга окишидан фойдаланиб(босимсиз) схема тузиш мумкин.
Саноат корхоналари сув таъминоти системаларини схемалари уларда мавжуд технологик жараёнлар хилма-хиллиги туфайли сув сифатига куйилган талаблар турлича бўлганлиги учун мураккаброк булади. Саноат корхоналари сув таъминоти схемалари одатдагидек (яъни манбаадан сув олинади-ишлатилади-тозаланади ва сув ҳавзасига юборилади) ва айланма (яъни сув манбадан олиниб ишлатилиб тозалангач яна кайта ишлатиш учун юборилади) бўлиши мумкин.
Ҳозирги кунда кўпрок айланма сув таъминоти схемалари кўлланилмокда. Чунки бу холда тоза сув тежаланиб, сув хавзалари ифлосланиши камаяди.
Сув таъминоти тизимлари.
Бино вазифасига (мактаб, тура-жой, баня ва х. к. ) қараб:
Сув таъминоти тизими ва шакли танланади (ичимлик, ёнғинга қарши, юқоридан ёки пастдан тақсимланувчи ва х. к. )
Сув таъминоти тизимининг бинога кириш қисми ва унинг сони, ҳлчагич тури аниқланади
Сув ўчириш жўмракларини танланади ва жойлаштирилади.
Сув таъминоти тармоғи ҳар бир санитар-техникавий жиъозларига қадар жойлаштирилиб чиқилади
Магистрал сув тақсимлагич трубопроводлар бино подвал қисмида, агар бино подвалсиз бўлса махсус каналларда ёки том қисмида жойлаштирилиши керак. Водопровод стояклари ошхона, душ ёки бошқа бирон бир санузел деворлари бўйича махсус каналларда ёки очиқ жойлаштириши мумкин.
Сув таъминоти тизими ўз ичига олувчи барча жиҳозлар асбоб-ускуналар, трубопроводлар жой-жойига қўйилгач унинг аксонометрик схемаси чизилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |