1.6. Буғли иссиқлик таъминоти тизимлари.
Иссиқлик таъминотида буғли системалар бир қувурли ва кўп қувурли, юқори ва кичик босимли, конденсатнинг қайтиши ва қайтмаслиги билан бўлади. Иситиш асбоблари буғ қувурларига боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган схемалар билан уланади. Иссиқ сув системасидаги ускуналар боғлиқ бўлмаган схема, яъни аралашувчи иситгичлар ёрдамида уланади.
Конденсат қайтиши билан бўлган системалар турар жой, жамоат бинолар ва ишлаб чиқариш корхоналари учун хизмат қилади. Буғ билан иситиш системасида, буғнинг сарфини созлаш крани орқали созланади. Вентиляция, иссиқ сув таъминоти ва технологик аппаратлар учун буғ сарфи автоматик регуляторлар, ҳароратлар регулятори ва сарф регулятори (ХР ва СР) ёрдамида созланади. Иситиш системаси ва иссиқ сув таъминоти системасидан кейин конденсат ажратувчи, конденсат йиғувчи ва конденсат насослар биноларга кириш жойида қўйилади. Вентиляция ва технологик агрегатларда конденсат ажратувчилар хар бир ускуналардан ёки бир гуруҳ ускуналардан кейин ўрнатилади. Конденсат бир умумий қувур бўйича қайтади ва унинг диаметри, узатиш қувурининг диаметрига нисбатан 3-5 марта кичик бўлади.
1.4-расм. Иссиқлик таъминотининг сувли икки қувурли очиқ тизими.
а,б, в, г-иситиш қурилмаларининг иссиқлик тармоғига уланиш схемалари.
д, е-иссиқ сув таъминоти қурилмаларини иссиқлик тармоғига уланиш схемаси.
ж, з, и, к, л-иситиш ва иссиқ сув таъминоти қурилмаларини биргаликда иссиқлик тармоғига уланиш схемаси.
23-ишга тушириш мосламаси; 24-араштиргич; қолган белгилар 1.3-расмга ўхшаш.
Иссиқлик станцияга қайтаётган конденсатнинг босими етарли бўлса, конденсат йиғувчилардан конденсатни насослар ёрдамида хайдалади. Бундай конденсат қувурларни босимли деб аталади.
1.5-расм. Конденсат қайтадиган бир қувурли буғ системасининг схемаси.
Уланиш схемалари: а) иситиш системасини боғлиқ схемаси бўйича; б) иситиш системасини боғлиқ бўлмаган схемаси бўйича; в) иссиқ сув таъминоти бўйича; г) технологик ускуналар учун.
1-буғ қувури; 2-конденсат қувури; РК-ростлаш крани; КО-конденсат ажраткич; КС-конденсат тўплагич; II-иситгич; А-аккумулятор; Р-кенгайиш идиши; ТА-технологик аппарат.
Конденсат кайтмаслигининг схемалари турар жой бинолар ва ишлаб чикариш корхоналаридаги иситиш, вентиляция ва иссиқ сув таъминотида жуда кам қўлланилади. Иссиқлик истеъмолчилари бу системаларга боғлиқ бўлган схемалари ёрдамида уланади. Иситиш асбобларида хосил бўлган конденсатни керакли ҳароратга совутиб, иссиқ сув таъминоти учун ишлатилади. (I.6-расм, а, б, схемалар)
1.6.-расм. Конденсат кайтмайдиган бир қувурли буғ системанинг схемаси.
Иссиқ сувни душ хоналари учун тез тайёрлашда, бугни совук сув билан аралаштирган ҳолда аккумулятордан, оқимли иситгичлардан ва инжекторлардан фойдаланилади (I.6-расм, в-схема).
Буғли системалар таъминотида қувурлар сони корхона иш характери, вазифаси ва ишлаб чиқариш қувватига боғлиқ бўлади. Қишлок хўжалик маҳсулотлари қайтадан ишлаш, ёғочларни қуритиш, корхоналари учун ва мавсумий иссиқлик юкланмаларини сезарли даражада ўзгариши бўлган жойларда кўп қувурли буғ қувурларини ишлатиш мумкин. Бунда битта буғ қувури ўртача буғ сарфи учун ҳисобланади, қолган қувурлар резерв қувурлар бўлиб, корхона учун қўшимча минимал буғ юкланмаларини юборишда ишлатилади.
Конденсатни қайтиши иссиқлик таъминотини доимо бўлишлиги тармоқнинг иктисодиётига катта таъсири бўлади. Агар шу конденсатни қайтиши тўхтаб қолса, иссиқлик манбаидан келаётган иссиқликни кам бўлишига сабаб бўлади. Қайтаётган конденсатда хар ҳил механик аралашмалар бўлмаслиги керак. Конденсатларнинг йиғилиши ва қайтиши очиқ ва ёпиқ схемалар буйича бўлади. Очиқ схемаларда конденсатни истеъмолчилардан конденсатни ажратувчи ускунасидаги ортиқча босим хисобига йиғилади, шу конденсат йиғиш пунктига келади ва атмосфера билан боғлиқ бўлган бакда йиғилади. Йиғиш пунктига конденсат умумий конденсат қувури ёки хар ҳил истеъмолчидан алоҳида келаётган қувурлар орқали келади.
Конденсатни ёпиқ схемаларда йиғишда, истеъмолчилардан бакгача ва улардан иссиқлик манбаигача бўлган ҳамма участкаларида ортиқча босим таъсирида бўлиши ва босим 0,005 МПа дан кам бўлмаслиги керак.
Конденсат йиғиш ускунасида конденсат устида ортиқча босим ҳисобига буғ ёстиғи ҳосил бўлиб, ҳавони сўриб олишига тўсқинлик беради. Конденсат ажратувчидан кейинги ортиқча босим, бакка конденсатни етказиб туриш учун етарли бўлмаса, истеъмолчилардан конденсатни насослар ёрдамида хайдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |