1.11. Иссиқлик тармоқларини ишга тушириш, созлаш, синаш ва улардан фойдаланиш
Сувли иссиқлик тармоқларини ишга тушуриш уларнинг қайтиш магистрал қувурини водопровод суви билан таъминот насосининг сиқуви остида тўлдиришдан бошланади. Йилнинг иссиқ даврида тармоқ совуқ сув билан тўлдирилади. Ташқи ҳавонинг ҳарорати +10Сдан кам бўлган ҳолларда сув музлашини олдини олиш учун уни 500С гача қиздириш тавсия этилади.
Тўлдириш вақтида қайтиш қувуридаги хамма сувни тўкиш ва тармоқланиш зулфинлар беркитилади, фақат ҳаво чиқариш мосламалари очиқ қолдирилади. Ҳаво чиқариш мосламаларида ҳаво пуфакчаларисиз сув пайдо бўлиши билан жумраклар беркитилади, сўнгра даврий равишда (ҳар 2-3 минутда) тўпланган ҳаво чиқариб турилади. Қайтиш қувури тўлдирилганидан сўнг худди шу тартибда узатиш қувурлари сувга тўлдирилади, бунинг учун уларни ўзаро боғлайдиган қисқа қувурларда (перемўчка) зулфинлар очилади.
Сув тўлдирилгандан сўнг ҳавони тўлиқ чиқиб кетиши учун яна икки-уч соат кутилади. Магистрал қувурлар сувга тўлдирилгандан кейин тармоқланиш ва квартал қувурлари, сўнгра биноларгача бўлган қувурлар сувга тўлдирилади. Иш тушуришнинг кейнги босқичлари: зичлика ва мустахкамликка синовлардир.
Каналларда ва каналсиз тарзда ер остида ётқизилдан сув қувурларини синаш 2 марта ўтказилади. яъни у дастлабки ва якуний синовдан иборат бўлади.
Дастлабки синов-салüникли компенсаторларни ўрнатгунча қадар айрим участкаларда ўтказилади.
якуний синов-монтаж якунланланидан кейин ўтказилади.
Босим –1,25Ришчи. Аммо 16кг/см2 дан кам бўлмаслиди керак.
Адар 10 дақиқа мобайнида босим камаймаса қувур синовдан ўтдан ҳисобланади.
Қишқи пайтларда синов айрим участкаларда бўлиндан тарзда-5С ҳарорадан паст бўлмадан ҳолда ўтказиш зарур.
Тармоқларни ювиш икки босқичда бажарилади: қора ва тоза. Қора ювишда енгил ифлосликлар ювиб чиқарилади, бунинг учун қувурлар 0,4 МПа босимли водопроводга уланади. Ушбу босим остида мустахкамликка синовлардан сўнг қолган ифлосликлар лойқаланади ва сувни тўкиш зулфинларидан сиқиб чиқарилади. Тоза ювиш шахар водопроводидан тармоқ насослари ёрдамида қувурларга 3-7м/с тезлиги билан босим остида сувни бериш орқали бажарилади. Бунда сувнинг якуний тозалиги лаборатория анализи билан назорат қилинади.
Тоза ювишдан сўнг тармоқлар кимёвий тозаланган сув билан тўлдирилади. Очиқ тизимли тармоқларга тармоқ суви билан тўлдиришдан олдин бактериал ифлосланишга қарши қўшимча санитар ишлов берилади. Тармоқнинг дезинфекцияси сувга 20-40мг/л миқдорда фаол хлор қўшиш ва 24 соат давомида ушлаб туриш йўли билан бажарилади. Сўнгра сув тўкилиб, тармоқ 700С гача исситилган ичимлик суви билан қўшимча ювилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |