Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Рашидов юсуф каримович


Кўп қаватли осмонўпар бинолар иситишнинг моҳияти



Download 463,79 Kb.
bet19/47
Sana01.04.2022
Hajmi463,79 Kb.
#523401
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   47
Bog'liq
6.ўқув қўлланма

2.2. Кўп қаватли осмонўпар бинолар иситишнинг моҳияти

. Кўп қаватли осмонўпар бинолар ва уларнинг санитария-техник қурилмалари техник қаватлари билан маълум баландликларга эга бўлган қисмлар-зоналарга бўлинади. Бунда жиҳозлар ва коммуникациялар техник қаватларда жойлаштирилади.


Сувли иситиш тизимлари учун зона баландлиги гидростатик босимга боғлиқ бўлиб, чўян радиаторли тизимлар учун 55 м дан (чўян радиаторнинг максимал ишчи босими 0,6 МПа, яъни 60 м сув устунига тенг), пўлат радиаторли тизимлар учун 80 м дан ва пўлат қувурлардан ясалган иситиш асбобли тизимлар учун 90 м дан ошмаслиги лозим.
Зоналарнинг сони бинонинг умумий баландлигига боғлиқдир. Маҳсус буюртма ясалган пўлат иссиқлик алмаштиргичлар насослар одатда 1,6 МПа гача ишчи босимга эгадир. Шунинг учун сув-сувли иситиш тизимларининг максимал баландлиги 150-160 м дан ошмаслиги лозим (2.4-расм).
2.4-расм. Кўп қаватли осмонўпар биноларнинг сув-сувли иситиш тизимларининг принципиал схемаси
I ва II-бинонинг сув-сувли иситиш тизимли зоналари; III-бинонинг буғ билан иситиш зонаси; 1- кенгайиш баклари; 2-циркуляция насослари; 3- буғ-сувли иссиқлик алмаштиргичи сув-сувли иссиқлик алмаштиргичи.


2.3. Саноат биноларини иситиш тизимлари


Саноат биноларини иситишда, одатда, сувли иситиш тизимлари билан бир қаторда ҳаво ва буғ билан иситиш тизимларидан кенг фойдаланилади. Бунда ҳаво билан иситиш тизимлари кўпинча вентиляция тизимлари билан бирлаштирилади, буғ билан иситиш тизимларида эса саноатдаги технологик эхтиёжлар учун ишлаб чиқариладиган буғдан фойдаланилади.
Ҳаво билан иситиш тизимларида иссиқлик ташувчи сифатида 60 С гача қиздирилган иссиқ ҳаводан фойдаланилади. Агарда ҳаво буғдан юқорироқ ҳароратда қиздирилса, бу ҳолда у ўзининг одамлар учун нафас олиш муҳити ҳусусиятларини йўқота бошлайди.
Ҳавони ҳаракатга келтириш бўйича ҳаво билан иситиш тизимлари табиий(гравитацион) ва механик ҳаракатланувчан вентилятор ёрдамида)турларига бўлинади.
Бу тизимларида ҳаво калориферларда қиздирилади. Калориферларга иссиқлик сув буғи, сув, электр токи ва иссиқ газлар орқали берилади. Шунга қараб тизимлар сув-ҳаволи, буғ-ҳаволи, электр-ҳаволи ва газ-ҳаволи турларига бўлинади.
Ҳаво билан иситиш тизимлари маҳаллий ва марказий турларга бўлинади:
Маҳаллий тизимларда ҳавони иситиш манбаси иситилаётган ҳонанинг ўзида жойлашган бўлади (2.5.-расм). Бундай тизимлар тўла рециркуляцияли (2.5.-расм,а,б); қисман рециркуляцияли (2.5.-расм,в) ва тўғриоқимли (2.5.-расм,г) бўлиши мумкин.

2.5.-расм Ҳаво билан иситишнинг маҳаллий тизимлари
а,б -тўла рециркуляцияли; 8-қисман рециркуляцияли;2- тўғриоқимли; 1-иситиш агрегати; 2-зона; 3-иссиқ ҳаво канали; 4-калорифер- иссиқлик алмаштиргичи;5-ҳавони қабул қилиш жойи; 6-рециркуляцияланувчи ҳаво ; 7-сўрма вентиляция канали.
Тўла рециркуляцияли ҳаво билан иситиш тизимлари зарарли моддалар умуман ажралиб чиқмайдиган хоналарни иситиш учун қўлланилади. Бундай тизимлар каналсиз (2.5.-расм,а) ва каналли (2.5.-расм,б) бўлиши мумкин. Каналли тизимларда ҳавони айлантириш, яъни циркуляция қилиш учун табиий ҳаракатдан фойдаланилади.
Хоналарда зарарли моддалар ажралиб чиқадиган холларда, яъни мажбурий вентиляцияга зарурият бўлганда, қисман рециркуляцияли (2.5.-расм,в) ёки тўғриоқимли (2.5.-расм,г) иситиш тизимларидан фойдаланилади.
Ҳаво билан иситиш марказий тизимларида ҳавони иситиш манбаси иситилаётган хоналардан ташқарида бўлиб иссиқ ҳаво каналлар (ҳаво қувурлари) ёрдамида хоналарга узатилади (2.6.-расм) Бундай тизимлар тўла рециркуляцияли (2.6.-расм, а); қисман рециркуляцияли (2.6.-расм, б); тўғриоқимли (2.6.-расм,в) ва рекуператив (2.6.-расм, г) бўлиши мумкин.
2.6-расм. Ҳаво билан иситишнинг марказий тизимлари.
а-тўла рецеркуляцияли; б-қисман рецеркуляцияли; в-тўғриоқимли; г-рекуператив; 1-калорифер-иссиқлик алмаштиргич; 2-ҳаво тақсимлагични иссиқ ҳаво канали; 3-ички ҳаво канали; 4-вентилятор; 5-ташқи ҳаво канали; 6-ҳаво-ҳаволи иссиқлик алмаштиргичи; 7-ишчи зонаси
Ишлаш тамойиллари бўйича.
Келтирилган марказий тизимларнинг схемалари юқорида кўрилган маҳалий тизимларнинг схемалардан фарқланади. Иссиқлик сарфланиши бўйича уларда кам энг тежамли бу тўла рецеркуляцияли тизимдир, чунки унда хам ташқаридан совуқ ҳаво умуман олинмайди. Ташқи ҳавони қиздириш учун кам иссиқлик сарфлаш мақсадида рекуператив тизимда (2.6-расм, г), хонадан ташқарига чиқариб юбориладиган ҳавонинг иссиқлиги қисман ташқаридан олинаётган совуқ ҳавога ҳаво-ҳаволи иссиқлик алмаштиргич 6 да қайтарилади.
Буғ билан иситиш тизимларини чанглар ва аэрозоллар ажралиб чиқмайдиган Г ва Д тоифали саноат хоналарини иситиш учун фойдаланишга рухсат этилади. Бунда буғнинг ҳарорати 130о С дан ошмаслиги лозим.
Буғ билан иситиш тизимларда иситиш асбобларида буғни конденсацияланиш натижасида фаза ўзгаришининг иссиқлиги ажралиб чиқади. Бунда конденсат иситиш асбобларидан олиниб, яна буғ қозонларига қайтарилади.
Конденсатни қайтариш усулига кўра буғ билан иситиш тизимлари берк (2.7-расм, а) уларда коденсат буғ қозонига ўзи оқиб келади, ва берк бўлмаган (2.7-расм, б), уларда конденсат насослар ёрдамида узатилади, турларига ажратиш мумкин.


2.7-расм. Берк ва берк бўлмаган бў\ли иситиш тизимлариниг принципиал схемалари
1-буғ тўплагичли буғ қозони; 2-буғ қувури; 3-иситиш асбоби; 4 ва 6-ўзи оқиб келадиган ва сиқувли конденсат қувурлари; 5-ҳавони чиқарадиган қувур; 7-конденсат баки; 8-конденсат насоси; 9-буғ тақсимловчи коллектор.


Берк тизимларда конденсат қозонга узлуксиз равишда, конденсат баландлиги h устун билан аниқланадиган босимлар фарқи остида қайтарилади.
Шу сабабли иситиш асбоблари буғ тўплагичдан етарли баландликда жойланиши лозим.
Берк бўлмаган тизимларда конденсат узлуксиз иситиш асбобларидан конденсат бакига оқиб келади ва унда тўпланишга кўра даврий равишда конденсат насоси билан иссиқлик станциясига узатилади.
Бундай тизимларда конденсат бакини жойланиши энг паст жойланган иситиш асбобидан конденсатни ўқи оқиб келишни таъминлаши керак.
Босимга қараб буғли тизимлар: сув атмосферали, вакуум-буғли, паст ва юқори босимли иситиш тизимларга бўлинади (2.1-жадвалл)
2.1-жадвал
Буғли иситиш тизимлардаги тўйинган буғнинг параметрлари (яхлитланган)




Download 463,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish