1.4. Марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимлари
Марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими асосан қуйидаги элементлардан: иссиқлик манбаи, иссиқлик тармоғи, истеъмолчига киритиш тугуни (узел ввода) ва махаллий иссиқлик истеъмол тизимларидан иборат бўлади. Иссиқлик манбаларининг истеъмолчиларига нисбатан жойланишга караб, иссиқлик таъминоти тизимлари марказлашган ва марказлаштирилмаган бўлади.
Марказлаштирилмаган тизимларда иссиқлик манбаилари билан истеъмолчиларнинг иссиқликни қабул килувчи мосламалари ягона бир қурилмага бирлаштирилган бўлади.
Марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларида иссиқлик манбаи ва истеъмолчиларнинг иссиқликни қабул килувчи мосламалари бир-бирига нисбатан алохида, купинча узок масофада жойлашган бўлади ва манбаидан иссиқликнинг истеъмолчиларга узатилиши иссиқлик тармоқлари орқали амалга оширилади. Марказлаштириш даражаси бўйича иссиқлик таъминоти тизимлари куйидаги гуруҳларга бўлиниши мумкин:
гуруҳли-бинолар гурухининг иссиқлик таъминоти;
туманли-бир неча бино гуруҳларининг иссиқлик таъминоти;
шахарли-бир неча районнинг иссиқлик таъминоти;
шахарароли-бир неча шахарнинг иссиқлик таъминоти.
Марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимлари иссиқлик ташувчисига караб сувли ва буғли турларига булинади.
1.5. Сувли иссиқлик таъминоти тизимлари
Сувли иссиқлик таъминоти тизимлари қувурларнинг сони буйича бир, икки, уч, тўрт ва кўп қувурли бўлиб, бу қувурлар ичида иссиқлик ташувчи бўлиб сув хизмат қилади. Сувли тизимларлар очиқ ва ёпиқ тизимларга бўлинади:
Ёпиқ тизимларда иссиқлик тармоғидаги сувдан фақат иссиқликни ташувчи мухит сифатида фойдаланилади ва у иссиқлик тармоғидан четга олинмайди.
Очиқ тизимларда иссиқлик тармоғидаги сув қисман ёки тўлалигича истеъмолчилар томонидан ишлатилади. Очиқ тизимларнинг асосий қувурлар сони энг камида бирга, ёпиқ тизимлар учун эса иккига тенг бўлади. Кўп ҳолларда шахарларнинг иссиқлик таъминоти учун икки қувурли сувли тизимлар қўлланилади.
Иссиқлик тармоқлардаги қувурлар узатиш ва қайтиш қувурларга бўлинади. Узатиш қувурлари ёрдамида иссиқ сув станциядан истеъмолчиларга етказиб берилади, қайтиш қувурлари орқали эса совуган сув яна станцияга қайтарилади.
Технологик иссиқлик юкланмаси мавжуд бўлган саноат туманларида уч қувурли тизимлар қўлланилиши мумкин; бунда иккитаси узатиш қувури ва биттаси қайтиш қувури бўлади. Айрим ҳолларда кўп қувурли тизимлар қўлланилади. Улар энг кўп капитал маблағи талаб қиладиган ва ишлатилиши энг мураккаб бўлган тизимлар ҳисобланади.
1.3-расм. Иссиқлик таъминотининг сувли икки қувурли ёпиқ тизими.
а, б, в, г-иситиш қурилмаларининг иссиқлик тармоғига уланиш схемалари.
д, е-иссиқ сув таъминоти қурилмаларини иссиқлик тармоғига уланиш схемаси.
ж, з, и, к, л, м, н-иситиш ва иссиқ сув таъминоти қурилмалари ни биргаликда иссиқлик тармоғига уланиш схемаси.
о-иситиш ва вентиляция қурилмаларини биргаликда иссиқлик тармоғига уланиш схемаси.
1-иссиқ сув аккумулятори; 2-ҳаво крани; 3-иссиқ сув жўмраги; 4-иситиш асбоби; 5-тескари клапан; 6-иситгич; 7, 8-иссиқ сув таъминотининг қуйи ва юқори поғона иситгичлари; 9-иситиш тизимининг иситгичи; 10-кенгайиш идиши; 11-босим ростлагичи; 12-сув сарфининг ростлагичи; 13-ҳарорат ростлагичи; 14-иситиш ростлагичи; 15-элеватор; 16-насос; 17-қўшимча сув билан таъминлаш насоси; 18-тармоқ насоси; 19-қўшимча сув рослагичи; 20-доимий қаршилик; 21-иссиқлик таъминотининг иситгичи; 22-чўққи қозон; 23, 24-қуйи ва юқори поғона калориферлари.
Ёпиқ тизимларда идеал ҳолда Gу=Gқ, яъни иссиқлик манбадан узатиладиган ва унга қайтиб келадиган сувнинг сарфи бир ҳил бўлади. Амалда эса GуGқ бўлади, чунки кўпинча сув иссиқлик камералардан, арматура ва насослардан оқиб кетиши билан сувни қайтиш сарфи камаяди. Ёпиқ тизимларда қувурлар сони иккита бўлиб, иссиқлик ташувчи орқали ўз иссиқлигини иситиш қурилмаларига берганидан сўнг станцияга қайтарилиши лозим (1.3-расм).
Ёпиқ тизимларда истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларига берилаётган сув тармоқ сувидан иссиқлик алмаштиргичи ёрдамида ажратилган бўлади. Натижада истеъмолчиларга юқори сифатли иссиқ сув берилиши таъминланади. Камчиликлардан бири бўлиб, алоҳида иситгич ўрнатилиши натижасида иссиқлик таъминоти тизими мураккаблашиб кетади. Иситгичларда ва иссиқлик қурилмаларида туз чўкмалари ўтириб қолади.
Иссиқ сув таъминотининг махаллий қурилмаларида занглаш содир бўлади.
Очиқ тизимларда Gу>Gк. Тармоқ суви махаллий иссиқ сув таъминоти тизимининг сув тарқатиш кранлари орқали тарқалади. Очиқ тизимларда иссиқлик тармоғида сув доимо таъминланиб турилади.
Иссиқлик таъминотининг очиқ тизимлари асосан икки қувурли бўлади (1.4-расм). Иссиқ сув истеъмолчиларга станциядан узатиш қувури I-орқали берилади. Сувни станцияга қайтариш учун қувур II хизмат қилади. Истеъмолчиларнинг иссиқ сув таъминоти бевосита иссиқлик тармоғидан сув олиб бериш йўли билан амалга оширилади.
Юкланма графигини текислаш учун иссиқ сув тўплагичи (аккумулятори) ўрнатилади. 1.3-расмдаги «0» да кўрсатилган схемада яшаш жойларида икки хил иссиқлик юкланмаси, яъни иситиш ва вентиляция таъминотига эга. Бу схема асосида уланган турли юкланмалар бир-бирига нисбатан боғлиқ бўлмаган ҳолда созланиши мумкин. Иситиш қурилмаларини иссиқлик тармоғига мустакил уланиш (г-схемаси) иссиқ сув таъминотига берилаётган сув сарфини яхшилаш имконини беради.
Очиқ тизимларнинг ёпиқ тизимларга нисбатан афзалликлари:
1. Электр станциясида ва саноат корхоналарида ишлатилган паст ҳароратли сувни иссиқ сув таъминоти учун фойдаланиш мумкин.
Махаллий иссиқ сув таъминоти қурилмаларининг содда ва арзонлиги, уларда иш муддатининг узайиши.
Камчиликлари:
Станцияда сувни тайёрланиши мураккаблиги ва қимматлиги;
Истеъмолчиларга берилаётган сувнинг сифати, санитария тозалик ва саломатлик талабларига жавоб бермаслиги;
Иссиқ таъминоти тизими устидан ўтказиладиган санитария назоратининг мураккаблиги;
Иссиқлик тармоғининг қайтиш қувуридаги сув сарфининг доимо ўзгариб туриши ва тармоқнинг гидравлик ҳолати барқарор бўлиши натижасида ишлатишининг мураккаблиги;
Иссиқлик таъминоти тизимининг зичлигини назорат қилишининг мураккаблиги
Do'stlaringiz bilan baham: |