Эпизоотологик маълумотлар. Касалликка зоғорабалиқ туридаги балиқлар, сазан, уларнинг гибридлари мойил. Касаллик баҳор фаслининг охиридан бошлаб ёз ойларида энг юқори чўққисига етиб, кузда келиб камайиб боради. Кўпинча 2—3 ёшдаги балиқлар касал- ланади. Касаллик манбайи бу касал балиқлар, улар ажратаётган чиқиндилар, ўлган балиқлар, инфекцияни ташувчи соғлом ба- лиқлардир. Сув ҳавзаларида қўзғатувчи сув орқали, касал балиқлар орқали ҳамда овда ишлатиладиган асбоб-ускуналар орқали кири- тилади. Балиқларда вируслар шикастланган тери орқали, жабраси орқали қўзғатувчи кириб касалликни чақиради. Касалланиб соғайган балиқлар организмида нисбий иммунитет ҳосил бўлади.
Касалликнинг клиник белгилари. Касалликнинг яширин даври 2— 30 кун. Ўткир, ярим ўткир ва сурункали оқимларда кечади. Ўт- кир оқимида терининг айрим участкалари ёки бутунлай барча қисми геморрагик яллиғланади, қорин бўшлиғида сув тўпла- нади (но.:иМҲи<а), кўзлари кўр бўлади, теридаги тангачаларнинг тўкилиши кузатилади. Касал балиқлар кам ҳаракатланади, сувнинг юзасида, соҳилга яқин жойларда сузиб юради, ташқи муҳит таассуротларига жавоб бериши секинлашган ёки умуман жавоб бермайди, сўнгра ҳаракат координатсиясининг бузилиши кузати- либ, 2—4 ҳафтадан сўнг нобуд бўлади.
Ярим ўткир оқимида эса қоринда бирдан сувнинг тўпланиб қолиши, тангачаларнинг тўкилиши, кўр бўлиш, ассит ва турли ҳажмдаги яралар билан характерланади. Яралар қизил тусда, баъзан яраларда йирингли жараёнларнинг ривожланиши оқибатида мушак тўқимасининг некрози кузатилиши мумкин. Баъзан эса сузгич- ларнинг некрози намоён бўлади. Касалликнинг ярим ўткир оқими 1,5—3 ой давом этади. Сурункали оқимида терида ва сузгичларда очиқ яралар ҳосил бо ълади, яралар тузалгач, унинг ўрнига кўкимтир-яшил тусдаги бириктирувчи тўқима ҳосил бўлади. Ка- саллик 1,5—2,5 ой давом этиб, тузалиш билан тугайди.
Патанатомик ўзгаришлар. Касалликнинг ўткир оқимида терида зардобли-геморрагик яллиғланиш кузатилади, шишган ва некроз мушакларда, ичакларнинг катарал ёки геморрагик яллиғланиши, энсефалит, ички органлар, қорин деворининг гиперемияси кузатилади. Жигар қора ёки қора-кўкимтир тусда, баъзан қора-яшил тусда, ўт халтаси ўт суюқлиги билан тўлган. Сузгич халтасининг қон томирлари кенгайган ва қон билан тўлган. Перикардда нуқтасимон қон қуйилган. Қорин бўшлиғи сув ёки қон аралаш сув билан тўлган. Худди шунга ўхшаш ўзгаришлар касалликнинг ярим ўткир оқимида ҳам кузатилади. Сурункали оқимида эса ички ор- ганларда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмайди.
Ташхис. Касалликка ташхис эпизоотологик маълумотларга асос- ланиб, клиник белгиларига қараб, патанатомик ўзгаришларни инобатга олиб ва бактериологик текшириш натижасига асосланиб қўйилади. Лаборатория шароитида қўзғатувчининг вирулентли култураси ажратиб олинади, оқ сичқон ёки соғлом балиқларга биопроба қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |