Карп туридаги балиқларнинг псевдомонози (қизамиққа ўх- шаш) — бу балиқларнинг инфекцион касаллиги бўлиб, касаллик оммавий септик жараённинг ривожланиши, умумий сув тўпла- ниши, тангачаларнинг тўкилиши, тери ва сузгичларда манбали қон қуйилиш билан характерланади.
Касаллик Хитой, Исроил, Ғарбий ва Шарқий Европа давлатла- рининг сув ҳавзаларида учрайди. Собиқ Иттифоқда ўтган асрнинг 60-йилларида зоғорабалиқ, товонбалиқ ва пешанадўнгбалиқлар- нинг бир ёшдагилари (сеголетка) ҳамда қишловчи стандартга жа- воб бермайдиган 2 ёшли зоғорабалиқлар орасида қайд этилган.
Этиологияси. Қўзғатувчиси — псеудомонас авлодига мансуб бактериялар: Псеудомонас cйпринисептиcум нов. спеcиес ва П.cапсулата, П.cйпринисептиcум — ҳаракатчан, монотрихиал, грам- манфий таёқча бўлиб, узунлиги 1—2 мкм, эни эса 0,5—0,7 мкм, спора ҳосил қилмайди, қонда капсула ҳосил қилади. Гўшт (балиқ)- пептонли булёнда (пҲ 7,2—7,4) қўзғатувчи муҳитнинг бироз (енгил) хиралашувини қўзг ъатишда тўлқин ва аҳамиятсиз чўкмани ко ъриш мумкин. Гўшт-пептонли агарда (МПА) о ъсиши о ъртача (мо ътадил), биринчи суткада ҳосил қилган колонияси росинчатли, 2—3-суткаларда колониялар диаметри 1,5—2 мм га етиб, яримтиниқ, ён четлари до ъмбоқ ва юзаси силлиқ бўлади.
Қаттиқ озиқавий муҳитда бактериялар сарғиш-яшил флуо- рессенсияланувчи пигментни ҳосил қилади. Суюқ озиқавий му- ҳитда пигмент ҳосил қилиш жараёни жуда секинлик билан боради. Бактерия глукоза, лактоза, манит, сахароза, малтоза, глицерин, рафинозаларни ферментлантирмайди, индол ва сероводород ҳосил қилмайди, желатинани косачаси, кейинчалик эса қатлами билан ёндиради, лакмусли сутда ўзгармайди, озиқавий муҳитда ўсиш- нинг оптимал ҳарорати 25 °C, култураларни 3% ли МПАда 3—5 °C ҳароратда сақлаш мумкин.
Эпизоотологик маълумотлар. Псевдомоноз билан зоғорабалиқ, сазан, уларнинг гибридлари, кумуш рангли товонбалиқ, ола пе- шанадо ънг, оқ пешанадўнг балиқларнинг бир ёшдагилардан то насллиларигача касалланади. Бироқ касалликнинг энзоотик авж олиши бир ва икки ёшли балиқлар орасида кузатилади. Псевдомо- нозда яққол кўзга намоён бўлувчи мавсумийлиги бор. Касалликнинг авж олиши қишлаш даврининг иккинчи ярмида — январ ойидан март ойигача кузатилиб, касал балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан характерланади. Ёш балиқларнинг ўлими 30—40% га, агарда касаллик ўткир оқимда кечса, барча касал балиқлар нобуд бўлади.
Касалликнинг келиб чиқиши ва кучайишига балиқларнинг қиш- лаш шароитига қўйилган ветеринария-санитария ва зоогигиеник талабларнинг бузилиши ёрдам беради. Масалан, антисанитария ҳолатида турган қишловчи ҳовузлар ва унда ўсган сув ва ерли ўсимликларнинг ёз давомида қуримаслиги қўпроқ псевдомо- нознинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Баҳорда, балиқларни яйровчи ҳовузларга ўтказилгандан кейин касаллик тўхтайди ва бутун ёз давомида келиб чиқмайди.
Касаллик манбайи — бу касал ва касалланиб соғайган ҳовузли балиқлар ҳамда бош ҳовузларда яшовчи йиртқич балиқлар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |