Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Ветеринария-санитария экспертизаси



Download 1,18 Mb.
bet52/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   107
Ветеринария-санитария экспертизаси. Ихтиоспоридиознинг қўзғатувчиси одам ва гўштхўр ҳайвонлар учун хавфли эмас. Носоғлом хўжаликлардан овланган балиқлар, агарда уларнинг товарлик кўриниши ва егулик сифати талабга жавоб берса, ҳеч қан- дай чекловсиз истеъмолга чиқарилади. Товарлик ко'риниши ва егулик сифати талабга жавоб бермаса, ветшифокор-ихтиопатологнинг ху- лосасига кўра қайнатилгандан сўнг ҳайвонларга едирилади ёки утилизатсия қилинади.
14.2. Балиқларнинг инвазион касалликлари
Дактилогироз — бу балиқларнинг ўткир оқимда кечувчи ин- вазион касаллиги бўлиб, Даcтйлогйрус авлодига мансуб моноге- нетик сўрғичлилар (трематодалар) томонидан қўзғатилади. Ҳо- зирда чучук сув балиқларида 150 дан ортиқ моногенетик турлари паразитлик қилади. Шундан энг патогенлиси даcтйлогйрус вастатор, даcтйлогйрус эхтенсус ва даcтйлогйрус анчоратус турларидир. Ушбу тур вакиллари кўпроқ ҳовузларда урчитилаётган балиқларда учраб, уларда касалликни авж олиб кетиши ва оммавий равишда нобуд бўлишига сабаб бўлади. Кўпроқ карп туридаги ва ўсимликхўр балиқлар, айниқса, уларнинг ёшлари касалликка чалинади. Бошқа турдаги моногенийлар, асосан, табиий сув ҳавзаларидаги балиқ- ларда учраб, улар орасида дактилогироз касаллигининг авж олишини келтириб чиқармайди.
Карп туридаги балиқларнинг дактилогирози — бу Даcтйлогйридае оиласига мансуб даcтйлогйрус вастатор, даcтйлогйрус эхтенсус ва даcтйлогйрус анчоратус трематодаларнинг паразитик қилиши оқи- батида содир бўлади. Бу қо ъзғатувчилар зоғорабалиқ, сазан ва уларнинг гибридларининг жабра бўлмаларида паразитлик қилади. Ка- саллик жабра бўлмаларининг жароҳатланиши, емирилиши, жабра ап- парати функсиясининг бузилиши натижасида жабрада қон айланиш ва нафас олишнинг издан чиқиши кузатилади. Дактилогироздан кўп- роқ малкилар (личинкалари) нобуд бо ълади, бироқ бир ёшдаги балиқлар ҳам касалланади.
Қўзғатувчиси. Дактилогирусларнинг танаси ясси бўлиб, узунлиги 0,75—1 мм, эни 0,15—0,38 мм га тенг, қорамтир-кўк тусда. Тананинг бош томонида 4 та бош бўлмалари мавжуд бўлиб, унда шилимшиқ модда ажратувчи безнинг чиқарувчи йўли очилади. Ушбу модда ёрдамида паразит хўжайиннинг орган ва тўқималарига ёпишиб олади. Бўлмалар ораси билан оғиз тешиги орасида пигментлашган 4 та кўзчаси жойлашган. Овқат ҳазм қи- лиш системаси оғиз тешиги, томоқ, қисқа қизилўнгач, ундан тананинг охирги қисмида бирлашган иккита ичак жойларидан иборат. Тананинг ён томонида битта уруғдон, битта тухумдон ва сариқлик танаси бор. Вагинал йўли хитиндан ҳосил бўлган найсимон шаклда. Эркаклик жинсий системаси тананинг олдинги қисмида жойлашган копулатив найча ва таянч қисмлардан иборат. Тананинг охирги қисмида катта илмоқчалар билан қуролланган иккита марказий фиксатор диски ва 14 та ён илмоқчалари мавжуд. Дактилогирус турларини бир-биридан фарқлашда мустаҳкамловчи илмоқчалар ва бириктирувчи пластинкаларнинг шакли ва ҳажми катта аҳамиятга эга. Дактилогируслар тухум қўйиш йўли билан кўпаяди.
Ривожланиши. Жинсий вояга етган дактилогируслар балиқларнинг жабрасида бир сутка давомида 50 дан 100 тагача тухум қўяди. Тухумлар овалсимон шаклда, жабрада ёпишиб турувчи калта таначаси бор, сувга тушади. Баҳор-ёз ойларида сувнинг ҳаро- ратига боғлиқ ҳолда 3—7 кундан сўнг тухумдан узунчоқ- овалсимон шаклдаги личинка чиқади. Личинканинг танаси тук- чалар билан қопланган бўлиб, улар ёрдамида сувда сузиб юради ва балиқларнинг танасига, жабрасига кириб ёпишиб олади. Сўнгра тукчаларни ташлаб 7—8 кундан сўнг жинсий вояга етади ва яна тухум қўя бошлайди. Сув ҳарорати пасайиши натижасида тухум қўйиш жараёни секинлашади ёки умуман то ъхтайди, тухумнинг ривожланиши эса 35—45 кунга чўзилади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish