Ихтиоспоридиоз (ихтифоноз) ёки балиқларнинг «мастлик» касаллиги.
Бу кўп турдаги чучук сув ва денгиз балиқларининг микозли инфекцион касаллиги бўлиб, ички паренхиматоз органлар, мушак ва бошқа тўқималарнинг Ичтҳёспоридиум ҳофери турига мансуб замбуруғлар билан зарарланиши туфайли қўзғатилади.
Касаллик илк маротаба ХИХ асрнинг охирида Германияда, сунъий сув ҳавзаларида ўстирилаётган гулмоҳи туридаги балиқ- ларда қайд этилган. Кейинчалик бу касаллик ко ъпгина чучук сув ва денгиз балиқлари ҳамда аквариумли балиқларда тарқалди ва кузатилди. Ҳозирда бу касаллик бизнинг балиқчилик хо ъжаликлари- мизда учрамаса-да, лекин бошқа мамлакатлардан келиб қо- лиш хавфи мавжуд.
Этиологияси. Қўзғатувчиси Ичтҳёспоридиум ҳофери зам- буруғининг тузилиши жуда ҳам оддий. У балиқ организмида пара- зитлик қилаётган даврда турли тўқималарда шарсимон шаклдаги плазмодийларнинг систа (туганакча) кўринишида учрайди. Плаз- модийларнинг ёки замбуруғларнинг тана узунлиги 6—20 мкм гача, катталарида диаметри 200 мкм гача.
Эпизоотологик маълумотлар. Ихтиоспоридиозга ко ъпгина тур- даги (селд, лосос, треска, қалқонбалиқ ва аквариум) балиқлар мойил. Бироқ касалликнинг эпизоотия ва энзоотия кўриниши фа- қат гулмоҳи туридаги балиқларни ўстириш ва кўпайтириш билан шуғулланувчи балиқчилик хўжаликларида (айниқса, замбуруғ билан сой ва рангдор гулмоҳи турлари интенсив равишда зарарланади) кузатилади.
Табиий шароитда ихтиоспоридиоз сурункали оқимда кечиб, йиллар давом этиши мумкин. Касалликка барча ёшдаги ба- лиқлар чалинади, бироқ бир ёшгача бўлганларида хавфли ке- чиб, ўлим билан тугайди. Касаллик манбайи — бу касал балиқлар, касалликдан ўлган балиқларнинг жасадлари ҳамда замбуруғнинг споралари билан ифлосланган сувлар ҳисобланади.
Клиник белгилари. Касалликнинг клиник белгилари турли-туман бўлиб, у ёки бу орган-то ъқималарнинг ҳамда бутун организмнинг хусусияти ва зарарланиш даражасига боғлиқ. Масалан, МНСнинг интенсив равишда зарарланиши оқибатида балиқларда ҳаракат коор- динатсиясининг бузилиши каби характерли белгилар кузатилади. Касал балиқларда нормал ҳаракатланиш қобилияти ё ъқолади, уларда
ишончсизлик кузатилади, ҳолсизланиб соҳилларда сузиб юради, маст- ликка ўхшаш қалтироқ ҳаракат намоён бўлади. Касалликнинг дастлабки номи ҳам шундан келиб чиққан.
Жабра аппаратининг замбуруғлар билан кучли зарарланиши оқибатида балиқларнинг ташқи кўриниши соғломларникидан фарқ қилмаса-да, бехосдан, бирдан ўлиб, нобуд бўлиб қолади (кисло- род етишмаслиги натижасида). Буйрак ва жигарда кўп миқдорда плазмодийларнинг бо ълиши эса балиқларда кўр бўлиш, тана тангачаларнинг қуруқлашиб қолиши ва ажралиши ҳамда тана бўш- лиқларида экссудатларнинг йиғилиб қолишига олиб келади. Сузгич пуфагининг зарарланиши оқибатида эса гидростатик мувозанат бузилади, балиқлар сув ҳавзаларининг остига ётиб қолади. Замбуруғларнинг мушакларда ва тери қатламида паразитлик қилиши натижасида эса уму- мий кучсизланиш кузатилиб, тананинг турли қисмларида яралар ҳосил бўлади, уларда сапрофит микроб ва замбуруғларнинг ривожланиши натижасида жараён авж олиб мураккаблашади. Касалликнинг клиник кўринишидан қатъи назар балиқлар озиқа қабул қилмайди, ориқ- ланади, иккиламчи инфекцияларга берилувчан бўлиб қолади.
Патогенези. Қон оқими билан паренхиматоз органлари ва нерв тўқималарига етказилган паразитлар ҳужайралараро бўшлиқларда жойлашиб олиши оқибатида атрофдаги тўқималар томонидан кескин равишда жавоб реакциясига олиб келади, натижада плазмодийлар атрофида майда ҳужайралардан иборат инфилтрат ҳосил бўлади, сўнгра эса типик гранулатсион тўқима ўраб олади, бу кейинчалик чокка айланади. Чокка айланган тугунчалар паразитларнинг колония- ларини сақлайди, уларнинг катталиги нўхат дони катталигича бўлиб, атрофдаги тўқималардан оқиш ёки жигарранг бўлиши билан ажралиб туради. Ушбу тугунчалар атрофидаги тўқималарнинг сурилиши, эзилиши оқибатида уларнинг дегенератсияси кузатилади. Натижада у ёки бу орган ва тўқималарнинг функсияси бузилади ва касалликка хос бўлган белгилар намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |