Патанатомик ўзгаришлар. Нобуд бўлган балиқлар жасадларининг ёриб кўрилиши ва жабрадан тайёрланган гистологик намуналар (срез) текширилганда замбуруғларнинг гифлари ва споралари яхши кўринади. Қон томирлар гиперемиялашган, замбуруғ гифлари билан тўлиб қолган, респиратор қатламлардаги қон томирлар колбасимон кенгайган, унинг деворлари ва эпителиал тўқимаси ёрилган. Па- ренхиматоз органларнинг то ъқималари қон билан тўлган, ёғ ва гликогеннинг қатлами юпқа.
Ташхис комплекс усулда: эпизоотологик маълумотлар инобатга олиниши керак, клиник белгиларига қараб ва касалликдан ўлган балиқ жабрасини микроскопик текширувдан ўтказиб, замбуруғ гифлари ва спораларини топиш асосида қўйилади. Бронхиомикозни балиқлар- нинг «замор» касаллигидан фарқ қилиш керак. Бронхиомикозда ка- сал балиқларнинг боши сув остига қаратилган бўлади.
Даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган.
Касалликнинг олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари.
Бронхиомикоз касаллиги келиб чиққанда бутун комплексга эпизоотияга қарши тадбирларни амалга ошириш керак. Биринчи навбатда, балиқларни сақлашнинг зоогигиеник шароитларини ях- шилаш, сув оқимини тезлаштириш, сувни кислород билан бойитиш, бронхиомикозга чалинган балиқларни мунтазам равишда овлаб, айниқса, касалликдан ўлган балиқ жасадларини овлаб, агарда товарлик кўриниши бузилмаган бўлса, истеъмолга чиқариш, кучли ориқ- ланган балиқларни эса термик ишловдан сўнг ҳайвон ва парранда- ларга едириш тавсия этилади.
Касаллик тарқалиб кетмаслиги учун балиқлар ҳаракатини чеклаш, касал балиқларни овлашда ишлатилган барча инвентарлар 2% ли формалин эритмасида бир соат давомида дезинфекцияланади ёки идишларга солиб 30 дақиқа давомида қайнатилади, ёғоч ва металлардан тайёрланган асбоб-ускуналарни оловда куйдириб олади.
Нефромикоз — ҳам зоғорабалиқ ва товонбалиқ туридаги ба- лиқларнинг юқумли касаллиги бўлиб, балиқ буйракларининг ипсимон замбуруғлар билан зарарланиши оқибатида келиб чиқиб, касал балиқларнинг оммавий равишда нобуд бўлиши билан характер- ланади. Бу замбуруғ Непҳромйcес авлодига киради. Касаллик илк маротаба ХХ асрнинг бошларида 5—6 ёшдаги товонбалиқ ту- ридаги балиқларда, кейинчалик карп туридаги балиқларда Ғарбий Европа давлатларидаги сув ҳавзаларида топилган. Бизда бу касал- лик учрамайди, бироқ бошқа давлатлардан келиб қолиш хавфи бор, шунинг учун ҳам асосий эътиборни республикамизга инфекция кириб келишининг олдини олишга қаратмоғимиз лозим.
Этиологияси. Қўзғатувчиси — ипсимон шаклдаги Непҳромйcес авлодига мансуб Непҳромйcес писcиум (плеҳн) туридаги зам- буруғ ҳисобланади. Замбуруғнинг гифлари (митселий) кучли шохланган бўлиб, эни 1,5—3 мкм. Балиқ булёнидан тайёр- ланган желатина озиқавий муҳитда яхши ўсади.
Do'stlaringiz bilan baham: |