Қўзғатувчилари. Гиродактилуслар жуда ҳам майда, урчуқ- симон шаклдаги паразитлар бўлиб, узунлиги 0,2 мм дан 1,0 мм гача. Паразитнинг бош томонида иккита о ъсимтаси бор. Улар- нинг ҳар қайси бирининг учида бош безлари жойлашган. Кўзлари йўқ. Тананинг дум (орқа) томонида 2 та ўртанча ва 16 та ён илмоқчалари билан қуролланган мустаҳкамловчи диск жойлаш- ган. Паразит улар ёрдамида балиқ терисида ёпишиб туради. Оғиз сўрғичи тананинг олдинги қисмида, қорин томонда жойлашган. Оғиз сўрғичидан сўнг томоқ, ундан эса иккита ичаклари ҳосил бўлади. Ичакларнинг учи берк. Тухумдон ва уруғдонлар тананинг ўрта қисмини эгаллаган. Уларнинг орқасида эса жинсий те- шик очилади.
Ривожланиши. Гиродактилуслар тирик туғувчи паразитлардир, тўлиқ шаклланган ёш гиродактилусларни туғади. Гиродактилусларнинг куртак, пушт халтасида қизлик гиродактилуслар ҳосил бўлади, уларда ҳам туғишидан олдин куртаклар, пуштчалар юзага келади. Бу жараён паразитнинг бутун ҳаёти давомида такрорланади. Гиро- дактилусларнинг яшаш муддати 12—15 кунни ташкил қилади.
Эпизоотологик маълумотлар. Касаллик зоғорабалиқчилик мин- тақаларида қайд этилган. Собиқ Иттифоқнинг шимолий раёнларида касалликни эпизоотик кўриниши кузатилмаган. Касаллик қишловчи ҳовузларда кўпроқ март-апрел ойларида кузатилиб, эпизоотик кўринишда кечади. Инвазиянинг энг кўп ривожланиши баҳорда ҳаво исий бошлаган вақтда намоён бўлади. Асосан, зоғора- балиқ, сазан ва уларнинг гибридлари ҳамда карп туридаги балиқ- ларнинг сеголеткалари ва оқ амурларнинг ёшлари касалланади. Бироқ гиродактилуслар билан балиқларнинг малкилари (чавоқлари) ва ёши катта балиқлар ҳам зарарланади, лекин уларда инвазия- нинг жадаллиги паст бўлиб, улар паразит ташувчи бўлиб хизмат қилади. Зарарланиш даражаси 85—100% гача етиб, инвазиянинг жадаллиги 75—100 донани ташкил қилиши мумкин. Аҳамиятли ўлим кузатилиши (50% ва ундан юқори) мумкин.
Касалликнинг клиник белгилари. Зарарланган балиқларнинг териси ва сузгичлари хиралашади. Дастлаб доғлар, кейинчалик эса эпителий ҳужайрасининг то ъкилиши билан кечувчи оч кўкимтир-кулранг парда ҳосил бўлади. Касал балиқлар ориқланади, кўзлари кўз коса- сига кирган. Сузгичларининг нураро тўқимаси бузилган бўлиб, улардан эркин осилиб турган нурлар қолган. Касалликнинг намоён бўлишидаги ўзига хослиги шундан иборатки, январ-феврал ойларида сув ҳавзаларининг қирғоқларида онда-сонда касал балиқлар келиб қолади. Улар ҳавони ютадилар, ташқи таассуротларга жавоб қай- тармайдилар, март-апрел ойларида эса ҳовуз қирғоқларида касал балиқлар сони тезда ошиб, оммавий характерга эга бўлади. Агарда даволаш муолажалари олиб борилмаса, сув ҳавзаларининг қирғоқ- ларида музларнинг эриб кетишидан сўнг ўлган балиқлар тўдасини кўриш мумкин.
Патогенези. Гиродактилуслар шилимшиқ модда ва тўқима ҳужайраси билан озиқланади, тери қатламини жароҳатлайди, шикаст- лайди, сузгичларни бузади. Бунинг оқибатида шилимшиқ ҳосил бў- лиш жараёни бузилади ва сузгичларнинг шикастланган участка- ларида турли хил замбуруғлар ва микроорганизмлар ўрнашиб олиб патологик жараённи янада чуқурлаштиради, оқибатда эса бутун организмнинг функсияси издан чиқади. Касал балиқлар ўсишдан қолади. Қон таркибида ҳам ўзгариш кузатилади. Монотсит, полиморф ўзакли агронулотситлар миқдори кўпаяди, гемоглобин миқдори 16—18% га камаяди, эритротситларнинг чўкиш тезлиги 1,5—2 марта тезлашади.
Ташхис эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилар ва скалпел ёрдамида тери ва сузгичларнинг юзасидан олинган шилимшиқни микроскопик текшириш асосида қўйилади. Олинган шилимшиқ намунаси буюм ойначасига ўтказилади, қоплағич ойна билан ёпиб ёки компрессор усулида микроскопнинг кичик ёки ўрта катталигида текширилади. Топилган гелминтлар миқдори саналади ва паразитнинг туригача аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |