Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet57/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   107
Биологик ривожланиши. Паразитнинг жинсий вояга етган шакллари балиқхўр паррандаларнинг ичакларида паразитлик қилади (дефинитив хўжайин), паразит тухумлари парранда нажаси орқали сувга тушади. Тухумдан личинка чиқади (миратсидий), у киприкчалар билан ўрал- ган бўлиб, улар ёрдамида сувда сузиб юради. Миратсидий сувда чучук сув моллускалари танасига кириб олади ва у ерда пар- теногенетик (жинссиз) йўл билан кўпаяди. Дастлаб споротсиста, ундан бир қанча редийлар, улардан эса думли серкарийлар ҳосил бўлади, улар моллускалар танасини тарк этиб, сувда бироз (бир сутка) сузиб юргач, оралиқ хўжайинлари — балиқларни топиб, уларнинг организмига тери қатлами орқали, жабра, ҳазм органи орқали ёки тўғридан тўғри кўзнинг шишасига кириб олади ва ривожланади. Серкарийлар думини ташлаб қон томирга кириб олгач, қон оқими билан кўзнинг шишаси, олмачасигача етиб келади. У ерда ўсади, ривожланади ва инвазион личинка — метатсеркарийга айла- нади. Балиқхўр паррандалар зарарланган балиқларни истеъмол қил- ганларида касалликка чалинадилар. Препатент даври 4—5 кун. Ба- лиқлар организмида метатсеркарийлар 4 йилгача ўзининг ҳаёт- чанлигини сақлаб туриши мумкин.
Эпизоотологик маълумотлар. Диплостомоз кенг тарқалган инвазион касалликлардан бири ҳисобланади. Қўзғатувчиларини кўлларда, дарёларда, ҳовузларда, сув омборларида учратиш мумкин. Касалликка зоғорабалиқ, чо ъртанбалиқ, судак, елим- балиқ, густера, гулмоҳи, карас, пеляд, оқ амур, пешанадўнг ва бошқа 100 дан ортиқ балиқ турлари мойил. Касалликка барча ёшдаги балиқлар, бироқ ёшлари анча мойил бўлиб, уларда ўлим даражаси анча юқоридир. Касаллик манбайи — бу метатсерка- рийлар билан зарарланган балиқлар, серкарийлари бор моллускалар. Диплостомознинг тарқалишида асосий ролни бир сув ҳавзасидан иккинчисига ўтганда сувнинг ифлосланишига олиб келувчи балиқ- хўр паррандалар ўйнайди. Серкарийлар билан зарарланган мол- лускалар сувнинг оқими билан бошқа сув ҳавзаларига сузиб бориб, у ерни ҳам зарарлаши мумкин. Касаллик, асосан, баҳор-ёз ойларида кузатилади. Зарарланиш 5—6-кунларда содир бўлади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish