Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet60/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   107
Эпизоотологик маълумотлар. Касаллик, асосан, собиқ Иттифоқ- нинг жанубий-ғарбий раёнларидаги сув ҳавзаларида кўп учрайди. Балиқларнинг зарарланиши йилнинг баҳор-ёз фаслларида кузатилади, бу эса қо ъзғатувчининг ривожланиши билан боғлиқдир. Посто- диплостомозга турли чучук сув балиқлари (60 турдан ортиқ): зоғорабалиқ, сазан, лешч, қизилкўз, оқ амур, пешанадўнг, қизилқанот, тарашабалиқ, вобла, чавоқбалиқ, густера, олабуға, оқкўз ва бошқалар мойилдир. Бу балиқлар ов қилувчи аҳамиятга эга. Касалликка сезгирлари бу чавоқ ва сеголеткалар. Касалликнинг биринчи клиник белгилари — терида қора доғларни пайдо бўлиши ҳисобланади. 10—12 кунлик чавоқларда ушбу клиник белгилар уларнинг ҳаётининг биринчи кунларида намоён бўлади. Ча- воқлар кучли инвазияланганда улар нобуд бўлиши кузатилади. Инвазиянинг интенсивлиги балиқлар катталашгани сари ошади ва ай- рим хўжаликларда ИЕ-85-100%, 11-150-200 ва ундан ҳам кўп миқдорни ташкил этиши мумкин. Касаллик манбайи — зарарланган балиқлар, моллускалар ва балиқхўр паррандалар (қарқара).
Касалликнинг клиник белгилари. Балиқларда метатсеркарийларнинг кириб қолиш жойларида нуқтасимон қон қуйилади, кейинчалик қора тугунакчага айланувчи қора пигментсизланган доғлар пайдо бўлади. Тугунчанинг (капсуланинг) ичида метатсеркарийлар ва қора пигмент — гемомеланин бўлади. Гемомеланин бу ге- моглобин ва ҳужайра пигменти — хроматофордан иборат. Ча- воқларнинг ўсиши, катталашуви натижасида бу қора доғлар ҳам катталашиб 1—1,6 см гача етади (диаметри) ва кўпинча ўсувчи характерга эга бўлиб, мушак тўқимаси ичига ўсиб бориши мум- кин. Зарарланган чавоқларнинг танаси шаклсизланади, умуртқаси қийшаяди, мўрт бўлиб қолади, эгилувчанлиги йўқолади, ўсиш- дан қолади. Касал балиқлар сув юзасига сузиб чиқади, кучсиз- ланади ва уларни ушлаш осонлашади. Қора доғларни тананинг, организмнинг турли қисмларида: сузгич қанотларида, жабрасида, думида, орқасида, икки ёнларида, кўзнинг шох пардасида, оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардасида ва бошқа жойларда кўриш мумкин.
Патогенез. Серкарийлар балиқ организмига кирганида тери ва мушак қатламини жароҳатлайди, личинкалар атрофида бириктирувчи тўқимадан иборат капсула ҳосил бўлгач, тери ва мушак қат- ламининг юмшашига олиб келади. Модда алмашинув жараёни бузилади. Кучли зарарланган жойларда некротик жараён кузатилади, натижада умуртқа поғонасининг қийшайишига олиб келади. Қон таркибида ҳам ўзгариш кузатилади: гемоглобин миқдори ва эри- тротситлар сони камаяди, монотсит ва нейтрофиллар сони эса ошади. Кўп сонли қора доғлар балиқнинг товарлик кўринишини бузади.
Ташхис қора доғ ва тугунакларнинг борлигига қараб қў- йилади. Тугунаклардан намуна олиб микроскопда текширилади ва метатсеркарийларни топиб ташхис қўйилади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish