Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари



Download 1,18 Mb.
bet41/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   107
Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. ВГС касаллигини даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган. Чет эл олимлари антибиотик (окситетратциклин) ва антисептик (метилен кўки)лардан фойдаланишни тавсия қилмоқдалар. Булар вирусни ўлдирмаса-да, бироқ иккиламчи инфекция ривожланишининг олдини олади ва ка- салликнинг кечишини бироз енгиллаштиради.
Касалликнинг олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари комплекс умумий ветеринар-санитария, балиқчилик-мелиоратив ва биотехнологик тадбирлардан иборат бўлиб, қуйидагиларга қаратилган бўлиши керак:

  • эпизоотология занжирини узиш (паразит-хўжайин);

  • балиқларнинг табиий резистентлигини ошириш;

  • ташқи муҳитда қўзғатувчининг умумий миқдорини камайтириш;

  • ветеринария ва балиқчилик маданиятини ошириш.

Ветсанекспертиза. ВГС қўзғатувчиси одам ва ҳайвонлар учун хавфли эмас. Агарда носоғлом хўжаликлардан овланган балиқлар товарлик кўриниши ва сифати талабга жавоб берса, ҳеч қан- дай чекловсиз истеъмолга чиқарилади. Борди-ю, талабга жавоб бермаса, ветшифокор-ихтиопатологнинг тавсиясига кўра қайна- тилгандан сўнг қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига едириш мумкин.
Қизамиқ (и<паcнйха) — бу ўта хавфли, кенг тарқалган инфекцион касаллик ҳисобланади. Касаллик, асосан, Украинада, Шимолий Кавказда, Марказий Осиё республикаларида ҳамда Ғарбий Ев- ропа мамлакатларида кенг тарқалган. Касалликка зоғорабалиқ ва унинг ёввойи тури — сазан мойил. Касаллик билан камроқ товон- балиқ, лин, оқ амур, дўнгпешана каби балиқлар касалланади.
Этиологияси. Краснуханинг юқумли касаллик эканлиги анча илгаридан маълум. Унинг қўзғатувчиси тўғрисида узоқ муддат давомида аниқ бир фикр йўқ эди. ХХ асрнинг 30-йилларида В. Ше- перклаус унинг бактериялар қўзғатилиши ҳақидаги гипотезани айтади. Унинг фикрича, краснуханинг қўзғатувчиси сувдаги сапрофит Аеромонас пунcтата бактериясининг вирулентли шакли ҳисобланади, уларни сув ҳавзаларининг тубида учратиш мум- кин. Ушбу бактерияни соғлом балиқларнинг ичакларидан, тў- қималаридан ажратиб олиш мумкин.
Балиқлар учун ноқулай шароит вужудга келганида булар ви- рулентли бўлиб, касаллик чақириши мумкин.
Шеперклауснинг маълумот беришича, касаллик қиш фаслининг охирида кузатилади. Шеперклауснинг гипотезасини ҳозиргача кўпчилик МДҲ ва чет эл олимлари қўллаб-қувватлайдилар. Соғлом балиққа Аеромонас нинг кучли култураси юборилганида краснуха касаллигини эслатувчи, ўлим билан тугаган касаллик содир бўлган. Бироқ касалликни ўрганиш жараёнида бу гипотезага қарама-қарши фикрлар пайдо бо ълди. Масалан, краснуха билан касалланган балиқлар организмида ҳамма вақт ҳам Аеромонас бактериясини топишга эришилмайди. Касал балиқлардан ажратиб олинган бактериялар соғлом балиқлардан ажратиб олинган бак- териялардан ҳеч қандай фарқ қилмаган. ХХ асрнинг 30-йилларида Г.В. Эпштейн, М.А. Пешков, Г.Д. Гончаров ва бошқалар краснуханинг вирусли табиати ҳақида ўзларининг мулоҳазаларини айтишди. Уларнинг фикларини кейинчалик бир қанча чет эл олимлари ҳам маъқулладилар. Эпштейн касал балиқларнинг бош миясидаги ҳужайрада эозинофилли таначалар борлигини аниқлаган, лекин соғ- лом ва бактериясининг култураси юборилган балиқларда бундай таначалар йўқлигини исботланган. Фиян ўз ходимлари ва Свил- ленберг билан бирга электрон микроскопда вирусни текширганлар. Унинг узунлиги 70—180 нм бўлиб, узунчоқ, ўқсимон шаклда. Варионларнинг бир томони юмалоқ, иккинчи томони ясси. Краснуха касаллигининг вирусини рабдовируслар гуруҳига киритилиб, у Рҳабдовирус cарпио деб номланган.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish