Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш



Download 1,18 Mb.
bet43/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   107
Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш. Даволашда ванна усулидан фойдаланилади. Бунинг учун 300 мг левомитсетинни бир литр сувга эритиб, касал балиқларни 12 соатгача ушлаб турилади. Синтомитсин (600—1000 мг/л, метилен кўки (50, 75, 100, 200 мг/л), бунда балиқларни ваннада сақлаш муддати мос равишда 12—16, 7—10, 4—6, 2—4 соатни ташкил қилади. Сунъий сув ҳавзаларида боқилаётган, урчитилаётган балиқларга ем билан кунига 1—2 мг дан ҳар бир балиққа метилен кўки (8—10 кун давомида) ёки синтомитсин 1—2 мг миқдорида берилади. 2 ёшдаги балиқларга (ҳовузда) юқоридаги дорилар қуйидаги дозада берилади: метилен кўки 3—5 мг, синтомитсин 2—3 мг ҳар бир бош балиққа бир суткада. Наслли ва ёш балиқлар алоҳида-алоҳида ишловдан ўтказилади, левомитсетин қорин бўшлиғига 20—30 мг/кг миқ- дорда икки маротаба юборилади, биомитсин зоғорабалиқларга оғиз орқали 50 мг/кг миқдорда 2—4 кун давомида берилади. Барча ёшдаги зоғорабалиқларнинг озиқасига фуразолидон 60 г/ 10 кг озиқа ҳисобида 10 кун давомида бериб борилади. Ҳар 5 кунда 2 кун танаффус берилади. Профилактика мақсадида фуразолидон 10 кун давомида, 2 кунлик танаффус билан қуйидаги миқдорда берилади: 10 кг комбикорм ҳисобида наслли ва ремонт гуруҳидагиларга — 0,4 г, икки ёшдагиларга — 0,3 г, бир ёшдагиларга (50 г гача бўлганларида) — 0,4 ва сеголетка — 0,3 г.
Касалликнинг олдини олиш мақсадида ҳарорат 14 °C бўлгун- гача профилактик озиқлантириш ўтказилади. Қайта озиқлантириш ка- саллик келиб чиқиш эҳтимоли бўлган даврда ўтказилади. Июл ойи- нинг иккинчи ярмидан бошлаб то октябр ойигача ҳар 2—3 ҳаф- тада профилактик озиқлантириш ўтказилади.
Булардан ташқари, ветсанитария ва балиқчилик-мелиоратив тадбирларини мунтазам равишда амалга ошириб бориш, айниқса, профилактик дезинфекция ва дезинвазия тадбирларини амалга оши- риш, о ъстирилаётган балиқларда тиббий назоратни мунтазам ра- вишда олиб бориш, хўжаликда келтирилган наслли ва ремонт гуруҳ- даги балиқларга карантин ўрнатиш мақсадга мувофиқдир.
Айрим балиқчилик хўжаликларида аеромоноз касаллигининг олдини олиш мақсадида ёзда сув ҳавзаларини қуритиб тозалаш ҳам яхши самара беради.
Носоғлом балиқчилик хўжаликларида ва табиий балиқчилик сув ҳавзаларида касаллик келиб чиқса карантин ўрнатиш зарур. Носоғ- лом сув ҳавзаларига доимий равишда ишчиларни қўйиб, уларни алоҳида инвентар ва овлаш асбоб-ускуналари билан таъминламоқ лозим. Шунингдек, ўлган балиқларнинг жасадини ушлаб олиб, 20% ли хлорли оҳакда зарарсизлантиргач, 1,5 м чуқур ковлаб кўмиб ташлаш, тирик касал балиқларни овлаб, ветшифокорнинг хулосаси билан утилизатсия қилиш тавсия этилади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish