Эпизоотологик маълумотлар. Бронхиомикоз қўзғатувчиси табиатда кенг тарқалган. Бироқ бу касалликнинг эпизоотия ва эн- зоотия кўриниши табиий сув ҳавзаларида қайд қилинмайди. Касал- лик, асосан, сунъий сув ҳавзаларида урчитилаётган балиқлар орасида келиб чиқади, агарда бундай сув ҳавзаларида қўзға- тувчининг ривожланиши учун қулай шароит мавжуд бўлса, булар, биринчидан, ҳовуз ва сув ҳавзалари антисанитария ҳолатида ва ветеринария-санитария маданияти жуда ҳам паст даражада бўл- ганида келиб чиқади.
Касалликнинг эпизоотия ва энзоотия кўриниши ёзда, сув- нинг ҳарорати +22+25 °C бо ълганида кузатилади. Касалликка зо- ғорабалиқ, сазан ва уларнинг гибридлари, товонбалиқ, қушбалиқ, лин ва чўртанбалиқлар мойил. Юқорида кўрсатилган балиқларнинг барча ёшдагилари касалликка мойил, бироқ 1—2 ёшдагилари кўпроқ зарарланади. Касаллик уларда оғир кўринишда кечиб, ўлим 46—71% ни ташкил қилади. Инфекциянинг асосий манбайи — бу касал балиқлар, касалликдан ўлган балиқларнинг жасадлари ва паразит ташувчи балиқлардир. Зарарланиш ҳовуздаги балчиқлар орқали амалга ошади. Бир сув ҳавзаларидан иккинчисига қўзғатувчилар касал балиқлар орқали ёки касалланиб соғайган балиқлар орқали, ёинки носоғлом хўжаликларнинг сувлари орқали тарқалади. Касал- ликнинг келиб чиқиши ва авж олишига балиқларни тўйимсиз озиқалар билан озиқлантириш, сув оқимининг пастлиги, сув камлиги ва сув ҳавзаларининг ҳаддан ташқари органик моддалар билан ифлос- ланганлиги ҳам анча ёрдам беради.
Касалликнинг клиник белгилари. Касаллик жуда ҳам оғир кечади. Касалликнинг эпизоотик ко ъриниши кўпроқ ёзда кузатилиб, ташқи муҳитнинг ҳароратига боғлиқ ҳолда 5—12 кун давом этади, яъни ўткир оқими намоён бўлади. Касалликнинг бошида Бранчиомйcес сангуинис замбуруғи жабра бўлмаларининг қон томирларига кириб олганида нуқтасимон қон қуйилишлар кузатилади, сўнгра зам- буруғнинг гифлари жабра қон томирининг ичида ўсиши оқибатида унинг тўлиши (паразитар эмболия) ва қон айланишнинг бузили- шига олиб келади, натижада жабра тўқимаси айрим қисмларининг қон билан таъминланиши ёмонлашади, оқариб қолади. Айрим қисмлари эса ўлади (нобуд бўлади) ва жабранинг бурчаклари нотекис бўлиб қолади. Жабранинг бошқа қисмлари қоннинг қон томирларда йиғилиб қолиши оқибатида кўкимтир тусга кириб олади.
Касал балиқлар озиқа қабул қилмайди, ташқи муҳит таассурот- ларига жавоб қайтарилиши кескин пасаяди ёки умуман жавоб қайтармайди, сувнинг юзасига сузиб чиқади, бироқ ҳавони қабул қилмайди, бунда балиқларни қўл билан ушлаш жуда ҳам осон. Кучли зарарланган балиқлар ёнбошига ётиб, шу ҳолатда нобуд бўлади. Чиқим 50—70% га етади. Ўлмай қолган балиқларда эса касаллик ярим ўткир ёки сурункали оқимга ўтиб олади. Касал- ланиб соғайган балиқларнинг жабраси худди ейилганга ўхшайди. Унинг тикланиши йиллаб давом этади.
Патогенези. Замбуруғнинг ўсган гифлари қон томир ичини беркитади, натижада тўқималарнинг қон билан таъминланиши ва кис- лород алмашинуви бузилади, некрозга учраган жабра тўқима- лари емирилади ва иккиламчи сапрофит микроблар ва замбуруғлар- нинг ривожланиши учун қулай шароит туғилади. Замбуруғнинг гифлари барча ички паренхиматоз органларда, жумладан, қон ҳосил қилувчи органларнинг қон томирига кириб олиб ўсиши оқибатида касалликнинг кечиши яна ҳам авж олиб, балиқларнинг нобуд бў- лишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |