Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet45/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   107
Касалликнинг клиник белгилари. Касал балиқлар ҳолсизланган, ташқи таассуротларга жавоб бермайди, тоза сув оқимига келиб тўпланиб қолади. Кучсизланган, ҳолдан тойган балиқларни сув оқими оқизиб юбориб, сув чиқариб юборадиган ускуналарнинг панжалари олдида йиғилади. Қишловчи комплекслардаги бассейнларда касал балиқлар ўзини пассив идора қилади, сув юзасига сўлғин ҳаракатланади, уларни қўл билан ушлаш осон. Патологик жараённинг ривожланиши оқибатида балиқларда кўр бўлиш, тери тангачаларининг манбали тўкилиши ва қориннинг катталашуви (сувнинг тўпланиши оқибатида) кузатилади. Тангачалар тўкилган жойлардаги қора-яшил тусдаги доғлар товланувчи қорамтир рангга киради, тананинг турли қисм- ларида, айниқса, жабра қопқоқчаси ёнида, кўкрак ва қорин суз- гичларининг асосида нуқтасимон ёки манбали қон қуйилган ҳамда кўзнинг оқ пардасида ўроқсимон қон қуйилган.
Патологоанатомик ўзгаришлари. Ўлган ёки касал балиқларни ёриб кўрилганда, уларнинг қорин бўшлиғида катта миқдордаги сарғиш-яшил ёки қон аралаш шилимшиқ суюқлик борлиги кузатилади. Жигар катталашган, оқарган бўлиб, қон қуйилган участкалари мавжуд. Буйраклар эзилган, нуқтасимон қон қуйилган. Талоқ кучли катталашган, қорамтир-қизил тусда, четлари силлиқ, ичакнинг шиллиқ қатлами гиперемиялашган, баъзан нуқтасимон қон қуйилган бўлиб, ичакда шилимшиқ экссудат мавжуд.
Ташхис. Комплекс усулда: эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилар, патанатомик ўзгаришлар ҳамда бактериологик текширув ва биопроба қўйиш асосида қо ъйилади. Бактериологик текшириш учун фақат тирик касал балиқ олинади. Ҳар бир ҳолат учун энг камида 5 та балиқ керак бўлади. Қон (дум артерияси) ассит суюқлиги, жигар, талоқ, буйраклардан (алоҳида ҳар иккаласидан) патологик материал олиб гўшт-пептонли булён ва гўшт-пептонли агарда, муҳит пҲ — 7,2—7,4 да экилади.
Асосий эътиборни қондан тайёрланган патматериалга қаратилади, чунки бунда қўзғатувчининг сероб ўсган тоза култураси олинади.
Ажратиб олинган тоза културанинг патогенлик ва вирулентлик хусусиятини аниқлаш учун биопроба қўйилади. Ҳар бир ажратиб олинган култура билан соғлом хўжаликлардаги камида 10 та соғлом карп туридаги балиқларнинг бир ёшдагилари ёки пешанадо ънг балиқлари (оғирлиги 30—50 грамм) сунъий равишда зарарлантирилади. Ушбу мақсад учун 2 суткалик културали булёндан 0,1 мл юборилади ва 10—15 кун давомида кузатув олиб борилади. Қиёс- лаш мақсадида 10 та балиққа алоҳида гўшт-пептонли булённинг стерил ҳолатда 0,1 мл да юборилади.
Аквариумда сув ҳарорати 3—15 °C селсий бўлиши керак. Сувнинг ҳарорати қанча юқори бўлса, касалликнинг клиник белгилари шунча тез намоён бўлади. Псевдомонозда касалликнинг яширин даври табиий шароитда ҳарорат 2—7 °C да 1—2 ойга тенг, экспериментал шароитда эса сув ҳарорати +15+18 °C бўлганида яширин даври муддати қисқариб 3—5 кунни ташкил қилади.
Мабодо экинли (културали) булёндан сўнг тажрибадаги ба- лиқларнинг 50% нобуд бўлса, биопроба мусбат деб баҳоланади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish