Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet39/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   107
Эпизоотологик маълумотлар. Касаллик Европанинг кўпчилик давлатларида қайд этилган. 1968-йилда эса вирус Даниядан Чехияга оталанган икралар орқали киритилган. Собиқ Иттифоққа ҳам ушбу касаллик оталанган икралар орқали етиб келганлиги аниқланган.
ВГС касаллиги билан, асосан, гулмоҳи (пажийхииаа) турдаги балиқлар касалланади. Табиий шароитда гулмоҳи (дарё гулмоҳиси), китлар, хариус ҳамда пали туридаги балиқлар касалланади. Касаллик эпизоотия кўринишда кечганида ўлим 9—78% ни ташкил қилади. Иссиқ пайтларда касаллик латент кўринишда кечади, бироқ балиқ- ларнинг озиқланиши ва сақлаш шароити зоогигиеник талабларга жа- воб бермаган тақдирда касаллик ёзда ҳам авж олиб, клиник белгилар билан кечади. ВГС билан бир ёшгача, катталиги 5—7 см бўлган гулмоҳилар зарарланади. Малёк ва сеголеткалар ҳамда катта ёшдаги балиқлар касалликка анча чидамли.
Касаллик манбайи — бу касал балиқлар, унинг чиқиндилари ва ўликлари. Соғлом балиқ сув ҳавзаларининг сувлари, лойқалари орқали ҳам касалликка чалинишлари мумкин. Касалликнинг яширин даври ташқи муҳит ҳароратига, вируснинг вирулентлигига ҳамда балиқ организмининг резистентлигига боғлиқдир. Табиий шароитда, сувнинг ҳарорати 15—16 °C бўлганида инкубатсион давр 7—15 кунга тенг, баъзан бу муддат бироз чўзилиб, 25 кунни ташкил қилиши мумкин. Экспериментал шароитда эса касалликнинг яширин даври 2 ҳафтани, қўзғатувчини инокулатсия қилинганда 4 кун ва соғлом балиқ билан касал балиқларнинг контактида бу муддат яна ҳам қисқа- риши мумкин. Вирусни инвитро усулида ўстирилганда, у 10—15 кунда касалликни чақириши мумкин. ВГС билан касалланган гулмоҳи- ларда кучли иммунитет ҳосил бўлади.
Касалликнинг клиник белгилари. Касаллик ўткир ва сурункали ҳамда нерв системаси фаолиятининг издан чиқиши кўринишида кечади. Баъзан эса ўта ўткир ва субклиник (латент) кўринишида ҳам намоён бўлади.
Касаллик ўткир оқимда кечганида тезлик билан патологик жа- раён ривожланиб ўлим даражаси юқори бўлади. Касал балиқларнинг танасида тўқ жигарранг доғлар пайдо бўлади, бир ёки икки то- монлама кўзи кўрмай қолади (нйииcи.иа3нc), анемия ва жаб- расида, кўзнинг периокулар пардасида геморрагик чизиқлар ҳосил бўлади. Сузгич аппаратининг асоси қизил тусга киради.
Касалликнинг сурункали оқимида эса клиник белгилар секинлик билан ривожланиб, ўлим даражаси анча паст бўлиши билан характерланади. Танаси бутунлай қорайиб кетади, кучли экзофталмия ҳолати ҳамда анемия кузатилади. Бунда жабраси оч қизил ёки оқ-кулранг тусда бўлади, айрим пайтларда эса бутунлай оқ тусга киради. Баъзан қорин бўшлиғида сув тўпланади.
Касалликнинг нерв формасида балиқларнинг ҳаракатида ўзига хос ўзгаришларни кўришимиз мумкин. Касал балиқлар спиралсимон ҳаракат қилади (сув ҳавзаларининг остида ёки сув оқимига қарама- қарши), баъзан ёнбоши билан бир қанча муддат сузиб юради. Уларда танасининг қалтираб қолиши, спазматик ҳолатларнинг пайдо бўлиши кузатилади. Ўлим жуда ҳам кам бўлади.
Касалликнинг давом этиш муддати ташқи муҳит шароитига, сув ҳавзаларининг санитария ҳолатига, технологик жараёнларга боғлиқ бо ълади. Касалликнинг энзоотия кўриниши 1—2 ойда тугайди.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish