Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet37/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   107
42-расм.

Бир ёшли балиқлар санаб чиқилиб, ўртача вазни аниқланади, сараланади ва тирик балиқ ташийдиган машиналар ва бошқа усуллар билан яйлов ҳовузларига ўтказилади. Бунда балиқларга экто- зараркунандаларга қарши метилли кўк, малахитли яшил, бриллиант кўк, калий перманганати (маргансовка) ва бошқа эритмалар билан ишлов бериш мақсадга мувофиқдир. Ишлов бериш саралаш пай- тида ваннада ёки кўчириш пайтида идишларда амалга оширилади.


Ҳовуздаги сув ҳарорати 9—12 °C гача исигач, балиқлар озиқлана бошлайдилар. Балиқларнинг яхши ўсиши уларнинг яхши озиқланишига боғлиқ. Ўзбекистонда дўнгпешаналар, зоғора- балиқлар ва оқ амур култураси етиштирилади.
Оқ ва чипор дўнгпешаналар фито ва зоопланктоннинг яхши ривожланишини талаб қилади. Бунинг учун минерал ўғитлар солинади.
Оқ амур юқори о ъсимликлар билан озиқланади, ҳовузларда уни тезда еб қўяди. Яхши натижаларга эришиш учун ҳовузга ўрилган ўтларни солиш керак. Агар ўт солинмаса, у ҳолда оқ амур балиқлар умумий сонининг 10 фоизи миқдорида қўшимча балиқ сифатида кўпайтирилади.
Зоғорабалиқ деярли ҳамма нарсани ейди, бентос орга- низмини хуш кўради, омухта емни яхши ейди. Хусусан, мамлакатимиз балиқчилигида зоғорабалиқни озиқлантириш учун сунъий озиқадан фойдаланилади.
Ёввойи балиқлардан халос бўлиш ва ассортиментни кенгай- тириш мақсадида ҳовузнинг гектарига 100—200 та бир йиллик судак ёки 1—2 та насл берувчи судак уясидан солиш тавсия этилади.
Катта ҳовузларда озиқани қайиқдан бутун ҳовуз юзаси бўйлаб солиш керак. «Йўлча» кўринишида ёки 5—7 та белгилаб олинган «ем нуқталаридан» озиқлантириш мумкин. Аҳамиятлиси шуки, озиқа солиш жойи ва вақти доимий бўлиши керак, токи балиқ шу жойга ўргансин. Кичик ҳовузларда (1 га гача) озиқани со- ҳилдан ҳовуз айланаси бўйлаб бериш мумкин.
Уларни кунига бир неча марта озиқлантириш маъқул. Сувнинг ҳарорати 18—20 °C бўлганда — 2 марта, 20—25 °C да — 3 марта, 25 °C дан кўпроқ бўлганда — 4 марта. Биринчи озиқлантириш эрталаб соат 6—7 да ўтказилади. Озиқа тарқатилганидан 30—60 да- қиқа ўтгач, унинг ейилиши текширилади.
Ратсионал озиқлантириш учун вегетатсия даврининг биринчи ярмида протеинга бой озиқани, сўнг углеводларга бой озиқани киритиш мақсадга мувофиқ.
Мавсум бошида балиқчи ҳар бир ҳовуз учун озиқланти- риш жадвалини ва балиқларнинг ўстириш режасини тузиши керак. Шу- нингдек, ҳар бир ҳовуз учун озиқлантириш қайдномасини ту-

43-расм. Балиқни озиқлантириш.
зиш зарур. Балиқларнинг ўсиши ҳар 15 кунда назорат ови нати- жаларидан кўринади. Ўғит ва озиқа солишга ўзгартиришлар назо- рат ови натижаларига кўра киритилади. Кузга келиб 0,5—1,0 кг вазнли балиқларни етиштириш балиқчилик циклининг энг асосий вазифаси ҳисобланади. Ўзбекистонда товар балиқларни етиштириш учун қулай шароитлар март ойидан ноябр ойигача давом этади.
Бутун вегетатсия даври давомида қуйидаги тадбирлар ўтка- зилиши лозим (ҳовузлар менежменти):

  • сувнинг сатҳини назорат қилиш (сув сатҳи пасайиши мумкин эмас);

  • фито ва зоопланктон ҳамда ўсимликларнинг ривожланиши учун мунтазам ўғит солиш;

  • зоғорабалиқ ва оқ амурни озиқлантириш учун ҳар куни озиқа солиш ва уларнинг ўзлаштирилишини доимий равишда текшириб туриш;

  • сувнинг сифатини, айниқса, сувнинг ҳарорати ва сувдаги эри- тилган кислороднинг миқдорини доимий равишда назорат қилиш;

  • балиқларнинг ўсиш суръатини текшириш ва озиқланишига ўз- гартириш киритиш учун назорат овини ўтказиб туриш.

Кузда яйлов ҳовузларидаги балиқлар овланиб суви чиқарилади.
Балиқчилик хўжалигида:

  • хўжалик бўйича ҳовузларда балиқни тутиш жадвалини тузиш;

  • балиқчилар бригадаларини тузиш;

  • ҳар бир ҳовузнинг шароитини ҳисобга олган ҳолда уларда бажариладиган ишлар юзасидан техник топшириқларни ишлаб чиқиш;

  • ҳар бир ҳовузда балиқ тутишда масъулиятли иш бошқа- рувчини тайинлаш лозим.

Балиқни тутиш учун сув чиқариш мосламаси (монах) шандорлари очилиб, сув ҳовуздан аста-секин чиқазилади. Одатда, аввалига сув 1/3 га камайганда дўнгпешана ва оқ амурлар ту- тилади. Овнинг охирида сув кам қолганида зоғорабалиқ тутилади.
Балиқчилик хо ъжаликларида тирик балиқ сақланадиган тоза сувли бетон ҳовузчалар мавжудлиги самаралидир. Бундай жойларга 100 кг/м гача балиқ солиш мумкин. Эритилган кислороднинг энг кам миқдори 3—4 мг/л.
Овланган балиқлар ўлчаниб, сотувга жўнатилади.
Овлаш ниҳоясига етгач, балиқларнинг ўртача вазни ва ҳовузнинг балиқ унумдорлиги (с/га) аниқланади. Шундан сўнг якуний овлаш далолатномалари тузилади.
Балиқ ўстириш йўналишлари:
— экстенсив ўстириш: ҳосилдорлик тўлиқ табиий озиқа базасига боғлиқ;
— ярим интенсив ўстириш: ҳосилдорлик табиий озиқа базаси ва қўшимча киритиладиган озиқанинг миқдори ва сифатига боғлиқ;
— интенсив ўстириш: ҳосилдорлик тўлиқ сунъий озиқага боғлиқ. Бунда табиий озиқа сув таркибини бузиб ҳосилдорликни пасайтириши мумкин.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Юртимизда товар балиқларни о ъстиришнинг неча йиллик цикли қабул қилинган?

  2. Товар балиқларни етиштиришга таъсир этувчи омиллар қайсилар?

  3. Балиқ етиштиришни кичик ҳовузларга ўтказиш мақсадга муво- фиқми? Нима учун?

  4. Вегетатсия даврида ўтказилиши лозим бўлган тадбирлар.

ХИВ БОБ. БАЛИҚЛАРДА УЧРАЙДИГАН КАСАЛЛИКЛАР
14.1. Балиқларнинг инфекцион касалликлари

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish