Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet35/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   107
Тирик балиқлар ва икрасини ташиш. Тирик балиқлар хўжалик ичида ва хўжаликлараро ташилади.
Балиқларнинг икралари, личинкалари ва бошқа ёшдагилари ҳамда наслли балиқлар бир хўжаликдан иккинчи хўжаликка уларни иқлимлаштириш, ўстириш, урчитиш ва чатиштириш мақсадида ташиб ўтказилади.
Илиқсевар балиқларни ёзда сувнинг ҳарорати +10+12 °C, салқин- севарларини эса +5+8 °C бўлганда ташиш тавсия этилади.
Кузда ва баҳорда эса бу кўрсаткичлар +4+6 °C ва +3+5 °C бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Ташишда фойдаланиладиган идишларда балиқларни жойлашти- риш зичлиги сувнинг ҳароратига ва унинг таркибидаги кислороднинг миқдорига чамбарчас боғлиқ.
Балиқлар ёшига ва турларига кўра, маълум вақт ичида тирик вазнига кўра турли миқдорда кислород истеъмол қиладилар.
Балиқлар автомобил, темирйўл, сув ва сув сиғими ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланиб ташилади. Бунда брезентдан тикилган халта, фляга, полиетилен халта каби идишлардан фойдала- ниш мумкин. 1/3 қисми сув, 2/3 қисми кислород билан тўлатилган ҳажми 40 л ли полиетилен халталардан фойдаланиб, 50—100 минг карп балиғининг, 50 минггача оқ амур, оддий ва чипор пеша- надўнг каби ўтхўр балиқларнинг личинкаларини ёки 15 минг- тагача ўстирилган малёкларини 1 кунлик масофагача ташиш мумкин. Хо ъжалик ичида 2 соат мобайнида вақт кетадиган масофага, ҳажми 40 литр атрофидаги сут ташиш учун фойдала- ниладиган фляга ёки брезент ва полиетилен халтачаларга карп балиқларининг личинкаларидан 100 минг, ўстирилган малёклардан эса 8—16 минг атрофида жойлаштириб ташиш мумкин.
Ҳажми 31 м3 келадиган ва сувни механик равишда аератсия қилинадиган сув идишлари (бак) билан жиҳозланган вагонлардан фойдаланиб, умумий вазни 1000 кг келадиган карп ва 800 кг келадиган ўтхўр балиқларнинг шу йилги ёшдагиларини 2 кунлик ва кўпроқ вақт кетадиган масофаларга ташиш мумкин.
Цистернасининг ҳажми 2 м3 келадиган ихтисослаштирилган авто- машина («Тирик балиқ») ёрдамида, сувини аератсия қилинганда, умумий тирик вазни 200 кг гача бўлган шу йилги карп, пеляд, 150 кг гача бўлган ўтхўр балиқларни ташиш мумкин. Ушбу транспорт воситасидан фойдаланиб, насл учун қолдирилган ёш ва катта ёшдаги карп, пеляд балиқларидан 300 кг ва ўтхўр буниклардан 150 кг жойлаштириб, 12 соатгача вақт кетадиган масофага ташиш мумкин.
Карп ва пешанадўнг, амур каби зотга мансуб сотишга мўлжалланган балиқлардан «Тирик балиқ» машинасига, 3 соатлик масофага ташиш учун 800—1000 кг жойлаштирилади.
Сувда ташилганда ҳажми 10 м3 келадиган, уячаларидан ташиладиган балиқлар сиғмайдиган турдан ясалган махсус мосламалардан фойдаланилади. Бундай идишларга умумий тирик вазни 1000 кг келадиган балиқлар камайиб, сузиб юрувчи сув транс- портида тиркаб қўйилади.
Самолётлардан фойдаланиб балиқларни ташилганда полиетилен халтачалардан фойдаланиш қулайдир. Бундай идишларни сувнинг ҳарорати 5—10 даража оралиғида бўлганда 2 ёшгача бўлган карп балиғини 2 соатлик, ундан катталарини 3 соатлик масофагача ташиш мумкин.
Пенопласт, полистирол ёки ёғочдан ясалган кичик-кичик икки девори уячаларга бо ълинган қутилардан фойдаланиб, балиқ- ларнинг икраларини ҳам ташиш мумкин. Бунинг учун қутидаги уячаларнинг ичига докадан бир неча қатлам тўшалади, унга икралар тўкилиб, атрофидаги деворлар оралиғига муз доначаларидан солинади. Муз икралар яшаётган муҳитни намлик билан таъминлаб, у ердаги ҳароратни +1+4 °C оралиғида сақлаб туради. Оталанган икраларни ташиш эмбрион даврининг бошланиш ёки энг охирги босқичида, яъни пигментли кўзлари ҳосил бўла бошлаган пайтда ўтказилиши мақсадга мувофиқ.
Икраларни бундай усулда ташиш эмбрион ривожланиш муддати узоқроқ бўлган балиқлар учун (лосослар) қулай бўлиб, уларнинг икраси 5—10 кун давомида ташишга яроқлидир. Карп балиғининг икрасини, одатда, ҳарорати +8+10 °C ли сувли идиш- ларда 1—2 кун мобайнида ташилганда уларнинг сақланувчан- лигига зарар етмайди. Самолётларда ёш балиқлар 2 соат, кат- талари 3 соатлик масофага қутиларга бош қисмини юқорига қаратиб териб қўйиб, вақт-вақти билан совуқ сув пуркаб қо ъйиш йўли билан ҳам ташилади.
Балиқларни турли масофаларга ташилганда уларнинг зоти, ёши, умумий тирик вазни, ташиладиган масофаси (соат ҳисобида) ва ҳар бир кг тирик вазни учун қанча сув кераклигини ҳисобга олиб, ташиладиган транспорт воситасига ўрнатилган идишнинг ҳажмига кўра, унинг неча марта катталиги аниқланади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish