Ҳовузларни яхшиловчи экологик мелиоратсия тадбирлари. Мелиоратсиялаш — бу ерларни тубдан яхшилаш, қишлоқ хў- жалиги учун ерларни яроқли қилиш чора-тадбирлари мажмуйидир.
Ҳовузларни меъёр асосида ҳар хил ўғитлардан тозалашда бороналардан кенг фойдаланиш керак. Борона ҳовуз тубидаги юмшоқ ўғитларни йиғишдан ташқари, ҳовуз тубини юмшатиш натижасида у ерда оксидланиш жараёнларининг содир бўлишидир.
Балиқчилик ҳовузларини зарарсизлантириш мақсадида кўпинча яхшилаб майдаланган, сўндирилмаган оҳак қо ълланилади. Ҳо- вузларнинг тубини 20—25 см қалинликда лойқа босса, уларнинг биологик маҳсулдорлиги пасаяди.
Ҳовуз тубидаги юмшоқ сув ўтларининг ҳаддан ташқари кўпайиши, балиқларнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.
Ҳовузларни мелиоратсия иши билан таъминлашда унинг харита чизмаси тўлиқ ўрганилади ва сўнгра ишга киришилади.
Ҳовузларни дезинфекциялашдан ташқари, уларни янада тўлароқ зарарсизлантириш мақсадида қуёш ва шамол таъсирида қуритиш зарур. Қишлаш ҳовузларида балиқлар қишлаб чиқиши билан, ҳовуз бўшатилиб, баҳорги-ёзги мавсум учун қуритилади. Урчитиш ва семиртириш ҳавзалари куз ва қиш даврида сувсиз қолдирилади.
Бўшатилган ҳовуз остининг туби текширилиб, меъёр остида ўз ҳолатига келтирилади, сўнгра қуритилади. Мунтазам тарзда (ёз бўйи камида 3 марта) ҳар бир ҳовуздаги ўсимликларни уриб, чиқариб ташланса, ҳавзанинг асосий балчиқланишининг олди оли- нади. Агар балиқларда юқумли ёки инвазион (содда ҳайвон ва гижжалар тарқатувчи) касалликлар бўлса, ветеринария назорати ва- килининг кўрсатмасига биноан барча балиқчилик ҳовузлари бу- тун ёз ва қиш давомида сувсиз қолдирилади.
Бу тадбирни ҳовуз хўжаликларида ўтказишдан мақсад ба- лиқларнинг яшаши ва ҳаёт кечиришини яхшиловчи ҳамда балиқлар маҳсулдорлигини ошириш тадбирлар мажмуаси ҳисобланади. Сув ўтларининг маълум миқдори балиқлар ҳаёт фаолиятида му- ҳимдир. Кўпгина балиқлар сув ҳавзаларининг тинч оқадиган саёз жойларига, сув омборлари ва кўлларга, сув ўсимликлари ёки улар- нинг қолдиқлари устига тухум, увулдириқ ташлайди.
Ҳовузларда балиқлар маҳсулдорлигини ошириш тадбирлари ба- лиқларни урчитиш ва ёш балиқларнинг ўсиш жараёнини ях- шилашга, маҳсулдорлигини оширишга ҳамда балиқларни тутишни қийинлаштирувчи ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.
Ҳовузларни яхшилашда ҳовузнинг харита чизмасидан тўғри фойдаланиш муҳимдир. Балиқларни тутишда қаттиқ ўтлар билан қопланган ҳовузлар ўз вақтида ўрилмаса ёки кесилмаса, балиқ кўпайиб, уларни тутишда қийинчиликлар юзага келади ва улар бу- тун ҳовуз майдонини қамраб олади.
Ҳовузларда ҳар хил ёшдаги балиқларнинг яшовчанлиги ва маҳсулдорлигини оширишга қаратилган тадбирларга қуйидаги иш- ларни киритиш мумкин:
табиий урчитиш учун фойдаланиладиган мавжуд ҳовузларни сақлаб қолиш шароитини яхшилаш;
сунъий урчитиш ҳовузларини қуриш ва балиқларни урчитиб кўпайтириш;
оқар сув бассейнларида жадал балиқ етиштириш;
иқлим суви балиқчилик хўжаликларида сунъий урчитиш ва қимматли балиқларни сақлаб қолишни яхшилашда катта аҳамиятга эга;
кам сувли ко ълларда, сув омборларида ва ҳавзаларда балиқ- ларни урчитиш, мослашиш шароитларини инобатга олиб, қуёш нури тушадиган ва кучли шамоллар йўлидан узоқроқ жойлаш- тирилиши зарур;
ҳовузларнинг тубига қарағай ва бошқа дарахтларнинг майда баргли шохлари силжиб кетмайдиган қилиб жойлаштирилса мақсадга мувофиқ;
ҳовуз, сув омборлари кам сувли кўлларда, шунингдек, балиқлар урчитиладиган жойларни назорат қилиш балиқчиликнинг ри- вожланишига олиб келади;
мелиоратсия ишларида балиқларни сифатли сув билан таъминлаш;
ҳовуз ёки бассейнда ифлослик бўлиши балиқларнинг ўлиб қолиши, сув сифатининг бузилишига олиб келади. Бунинг учун, энг аввало, ифлосликлардан тозалаш, сувни янги сув билан тўлиқ ал- маштириш зарур. Бунинг учун сув келмайдиган ва сув чиқа- диган мосламаларни алмаштириш керак. Энг асосий муаммо- ларидан бири — сувда эриган кислороднинг танқислиги натижасида ба- лиқлар сув юзасига кўтарилади ва ҳаво ютади, озиқланмайди, сув ҳароратининг 20—24 фоиз кўтарилиши билан кислород танқислиги бошланади.
Сув ҳовузларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ҳовуз балиқчилигини ихтисослаштириш, наслчиликни тўғри ташкил қилиш ва озиқлантириш балиқ маҳсулотини ко ъпайтиришнинг асосий қисми ҳисобланади. Шу билан биргаликда сув ҳовузларида гигиена ша- роитларига амал қилиш муҳимдир.
Ҳовузларда балиқларни ўстириш икки усулда амалга оширилади: илиқ сувли; совуқ сувли. Бундай ўстиришга сабаб балиқларнинг био- логик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Илиқ сувли ҳовуз балиқчилиги хўжаликларида, асосан, зоғорабалиқ, амур оқ балиғи, дўнгпешана (оқ ва талғир), дўнгпешанали, тилласи- мон товонбалиқ ва бошқалар урчитилади. Бу зотдаги балиқлар ба- ҳор ва ёзда ўсади ва ривожланади. Ҳаво исигандан кейин, увул- дириқ қўйилган жойига бориб, ўша жойда кўпаяди. Қишда сув- нинг тубидаги чуқур жойига бориб етади ва кам ҳаракатланади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Экология нима? Унинг бўлимларини санаб беринг.
Яшаётган ҳудудларига кўра балиқлар шартли равишда қайси гу- руҳларга бўлинади?
Балиқларнинг миграциясини изоҳланг.
Мамлакатимизда урчитилаётган балиқларни кўчириш ва иқлим- лаштиришдан аввал нималарга эътибор бериш керак?
ИХБОБ. ҲОВУЗЛАРНИ ЎҒИТЛАШ
Балиқчиликни ривожлантириш учун ўғитлардан фойдаланиш
Ҳовузларда балиқчиликни кўпайтириш органик ва минерал ўғитларга бўлинади.
Органик ўғитлар — гўнг, компост, қуш ахлати, кўк ўғитлар — тўлақонли ўғитлар ҳисобланади. Уларнинг таркибида барча керакли биогенлар — азот, фосфор, калий, калсий ва ҳоказолар мавжуд. Бакте- риялар ва баъзи бир умуртқасизлар учун эса у бевосита озиқадир.
Гўнг ва компост қуритилган ҳовузнинг тубига уюмчалар шаклида ёки ерни ҳайдаб тупроқда аралаштирилиб киритилади. Ҳовуз сувга то ълдирилган ҳолда улар ҳовузнинг саёз ерларига ёки сувнинг соҳил билан чегаралари бўйича уюмчалар қилиб ётқизилади ва устидан тупроқ сепиб қўйилади. Сунъий ҳавзаларга балиқ зич о ътказилганда органик ўғитларнинг киритилиши сувда эриган кислород миқдорининг пасайишига олиб келиши мумкин, шу боис унинг сувдаги миқдори устидан доимий назорат олиб бориш талаб қилинади.
Баҳорда ҳовузга сув қўйишдан аввал органик ўғит солиш меъёри 2—4 т/га ни ташкил қилади, ўсиш мавсуми давомида эса эҳтиёжга қараб белгиланади. Ўғит солишдан мақсад фитопланктон ва зоопланктонларни ривожлантиришдир.
Минерал ўғитлар — фосфор, азот, калсий, калий, шунингдек, балиқшуносликда кўпинча азот-фосфор ўғитлари ва оҳакдан фойдаланилади.
Фосфор ўғитлари:
оддий суперфосфат таркибида 7—14% фосфор ёки 16% П2О5 мавжуд;
гранулаланган суперфосфат 19% П2О5 ёки 8% фосфор;
36-расм. Ҳовузни ўғитлаш.
икки ҳиссали суперфосфат 45% П2О5 ёки 19% фосфор.
Азот ўғитлари:
аммиак селитраси таркибида 30—34% азот мавжуд;
аммоний сулфати 20% азот.
Сўнгги пайтда ҳовуз балиқчилигида кенг кўламда аммоний- фосфат ўғити — аммофос қўлланилмоқда. Унинг таркибида 40— 45% фосфор, 10—12% азот мавжуд.
Минерал ўғитлар ҳовузларга сув қуйилгандан кейин ҳарорат +8 °C ошганда қўлланади. Дастлабки миқдорлари балиқ ҳовузга ўтказилганидан сўнг 7—10 кун ўтгач солинади. Сувда ўғитлар тезда эриб, сув ўти ва сувдаги бошқа организмлар томонидан утилизатсия қилинади. 10—15 кун ўтгач кейинги миқдорлар киритилади.
4-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |