Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Чуқурлиги 1 метрли ҳовузларга минерал ўғитларни қўллаш меъёрлари



Download 1,18 Mb.
bet32/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   107
Чуқурлиги 1 метрли ҳовузларга минерал ўғитларни қўллаш меъёрлари

Аммиакли селитра

55—60 кг/га

Оддий суперфосфат

70 кг/га

Гранулаланган суперфосфат

60 кг/га

Икки ҳиссали суперфосфат

25 кг/га


37-расм. Ҳовузга сув қуйиш ва ўғитлаш.

Ўғитлар сув юзасига солинади. Уни эриган кўринишда киритиш самаралироқдир. Кичик ҳовузларда уларни қирғоқдан ёки ки- ритаётган сув оқимлари билан киритиш мумкин. Катта ҳовузларга ўғитлар қайиқ ёки катамаранлар ёрдамида солинади. Қуйидаги ҳолларда ўғитлаш мақсадга мувофиқ эмас:



  • ҳосилдорлик табиий озиқа базасига боғлиқ бўлмаса (интенсив балиқ ўстириш тизимларида);

  • ҳовузда сув алмашиши юқори бўлганда;

  • ҳовузни сув ўсимликлари қоплаган бўлса;

  • сув жуда лойқа бўлганда;

  • планктон организмлар қилинлиги юқори бўлганда.

Ўғитлардан сифатли фойдаланиб сув ҳавзаларини ўғитлаш фи- топланктон ва зоопланктонларнинг ўсишини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Энг кам миқдордаги ўғит сарфлаб сувнинг гулла- шига эришиш учун қуйидагиларни тавсия этамиз:

  1. Сув ва унинг юза қатлами нейтрал ёки бироз ишқорли бўлса, зарурият туғилганда уни оҳаклаш.

  2. Сув тубидаги лойқа (балчиқ) яхши ҳолатда бўлиши зарур, яъни лойқанинг қалинлиги унчалик юқори бўлмаслиги, таркибида кўп миқдорда детрит ва кам миқдорда клетчатка бо ълиши ке- рак, акс ҳолда клетчатканинг парчаланиши, чириши учун узоқ муддат талаб этилади.

  3. Планктонларга бой ўғитланган сувларни ҳовузлардан оқиб кетмаслиги учун сув ҳавзаларида сув алмашишни камайтириш керак.

  4. Ҳовузларда ўтларнинг ўсиб кетишига йўл қўймаслик, сув юзасини ўт қоплаши 30 % дан ошмаслиги керак.

  5. Ҳар бир сув ҳавзаларини алоҳида индивидуал равишда о ъғит- лаш керак, масалан, қуйидаги сув ҳавзаларида ўғитларни кўпроқ ишлатиш мумкин:

  • лойқага бой шаклланмаган янги ҳовузларда;

  • фойдаланилаётган сув манбаларида озиқавий моддалар камроқ бўлса;

  • агарда сув тубидаги лойқа таркибида қум кўп бўлса.

Қуйидаги ҳолатларда ўғитларни ишлатмаслик керак:

  • агарда сув ҳавзаларида балиқларни ўстириш ва балиқ маҳ- сулотларини етиштириш сув ҳавзаларидаги табиий озиқа базасига (ин- тенсив равишда о ъстириш системасида) боғлиқ бўлмаса;

  • агарда сув ҳавзасида сув алмашуви юқори бўлса;

  • агарда ҳовузларда олий табақали ўсимликлар ҳаддан зиёд ўсган бўлса;

  • агарда сув жуда ҳам лойқа бўлса, унда кўп миқдорда ара- лашмалар мавжуд;

  • агарда планктонлар зичлиги юқори бўлса.

Ҳовузларни оҳаклаш — балиқ касалликларининг олдини олиш (про- филактика), сувни калсийга бойитиш мелиоратсия мақсадида ўтка- зиладиган мажмуавий биотехник усулдир.
Ҳовузда парчаланиш учун кўп эриган кислород миқдорини талаб қиладиган, гидрокимёвий тартиботга салбий таъсир этадиган органик бирикмалар катта миқдорда тўпланиб қолади. Ҳовузлар гидрокимёвий ҳолатини яхшилаш ҳамда органик моддаларнинг тез парчаланиши учун оҳакдан фойдаланилади.
Оҳак:

  • сув қатламидаги катта миқдордаги муаллақ органик мод- даларни чўктиради (сувни тиндиради), микроорганизмлар ривож-

ланиши ҳамда органик моддаларнинг минералга айланиш жараёни тезлашиши учун мувофиқ шароит яратади;

  • сувда эриган кислороднинг кўпайиши ҳисобига ҳовуздаги газ режимини яхшилайди;

  • ҳовуз тубида йиғилиб қолган органик бирикмаларни қисман консерватсиялайди ва кейинчалик улар аста-секин минераллашади.

Минералга айланиш натижасида сувда азот, фосфор ва бошқа шу каби биогенлар миқдори кўпаяди.
Оҳаклаш учун сўндирилмаган оҳак CаО, сўндирилган оҳак Cа (ОҲ)2 ҳамда туйилган оҳактош CаCО қўлланилади. Сўн- дирилмаган оҳакка нисбатан сўндирилган оҳакнинг нейтраллаш қобилияти 1,3 марта, оҳактошда эса 1,8 марта камлиги туфайли уларни киритиш миқдори ҳам тегишли равишда кўпроқ бўлади. Оҳак киритишнинг умумий меъёри — 1—2 с/га.
Оҳак баҳорда ҳовузнинг қуруқ тубига солинади. Баҳорда оҳак азот фосфорли ўғитлар солинишидан 2—3 сутка олдин ҳар 15 кунда киритилади. Ёзда оҳак ҳар 7—10 кунда солиниб турилади.
Балиқларнинг оммавий касалланишида ҳар 2—3 суткада 1—3 с/га ҳисобидан 5—10 кун мобайнида фақат сўндирилмаган оҳак солинади.
Ҳар хил категорияли хўжалик ҳовузларининг тавсифи 5-жадвалда берилган.
9.2. Личинка ўсадиган ҳовузлар
Бундай ҳовузларда ҳамда балиқ хўжаликларида етиштирилган белгиланган инкубатсион личинкалар цехлардан олиб келиниб сақлаш ва боқиш учун фойдаланилади.
Ер майдонининг катта-кичиклиги сақланадиган личинкалар- нинг сонига боғлиқ. Личинка ўсадиган ҳовузларнинг ер май- дони 0,3—1 гектаргача бўлиб, ўртача майдон чуқурлиги 0,5— 0,8 метр. Личинкаларнинг сақланиши 15 кундан 18 кунгача, баъзан 40 кунгача. Личинкалар ётоқ жойига органик ўғитларни сепиш тавсия этилади.
Ўстириш ҳовузи шу йилги балиқчалар ўстириш учун бо- қилади. 40 кун давригача етиштирилган личинка олиб келиниб маълум оғирликка етгунча сақланиб боқилади. Унинг ер майдони 114
5-жадвал

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish