Вирусли геморрагик септитсемия касаллиги (йирик балиқларда). Бу контагиоз юқумли касаллик бўлиб, касаллик терининг қорайиши, қорин бўшлиғининг шишиши, сузгич аппаратининг издан чиқиши, нерв системаси фаолиятининг бузилиши, жабрада қон қуйилишлар ҳамда кўзнинг бириктирувчи тўқимасида, скелет мушакларида, перивиссерал ёғ тўқимаси ва сузгич пуфагида қон қуйилиши билан характерланади. Айрим органларнинг ҳамда бутун организмнинг функсиялари бутунлай издан чиқади.
Этиологияси. Касаллик қо ъзғатувчиси — бу РНК вирусли қўзғатувчилар. Енсен (1965-йилда) биринчи бўлиб ушбу ви- русни ажратиб олган, уни сунъий култура тўқимасида (озиқавий муҳитда) ўстиришга эришган ва ушбу вирусни Даниянинг Эгтвед шаҳри шарафига Эгтвед вируси деб номлаган.
Ушбу шаҳар яқинида гулмоҳи туридаги балиқларни ўстирувчи ферма мавжуд бўлиб, бу ферма вирусли геморрагик септитсемия касаллиги учун носоғлом ҳисобланган. Вирусли геморрагик септитсемия вируси бармоқсимон, узунлиги 180—240 миллимикрон, эни эса 60—75 нм. Унинг апикал қисми юмалоқ, дистал қисми эса ясси бўлиб, думсимон ўсимта билан қуролланган. Вируснинг ичида ўзаги (ядроси) бўлиб, катталиги 2 нм, жуда мураккаб тузилишга эга бўлган қовурғасимон қобиқ (парда) билан о ъралган ва усти- дан силлиқ парда билан қопланган. Вирус ҳазмланувчи тўқима културасида яхши ўсади (РТҚ-2), қайсиким гулмоҳи туридаги балиқларнинг тухумдонидаги фибробластлардан олинган вирус эфирда, хлороформда, глицеринда ҳамда пҲ 3,5 гача бўлганида анча сезувчан. Вирус 44 °C да бутунлай инактивланади, 15 дақиқа давомида 30 °C да ўзининг патогенлик хусусиятини 50 % га йўқотади. 50 % ли глицеринда, агарда ҳарорат 14 °C бўлганида вирус ўзининг инфекцион хусусиятини қарийб 6 кундан сўнг йўқотади. Вирус 14 °C даги дистилланган сувда бир сутка ичида сақланса, ўзининг фаоллигини 50% га, сув ҳавзаларида сақланса, қарийб 90% га йўқотади. Вирусга ултрабинафша нурлари 10 дақиқа давомида ўлдирувчи таъсир қилади. Дезинфекцияловчи моддалар- дан 2% ли натрий ишқори ва 3% ли формалин вирусни 5—10 дақиқа давомида ўлдиради. Актив хлор ихтиопатологияда кенг қўлланилади, консентратсиясига қараб вирусни 2—20 дақиқа ичида ўлдириш қо- билиятига эга.
Гулмоҳи балиқларнинг ўлигида, агарда улар ВГС оқибатида ўлган ва агарда жасад музда сақланаётган бўлса, вирус ўзи- нинг ҳаётчанлигини 24 соат давомида сақлай олади, —20 °C ва ундан пастки ҳароратда вирус ўзининг инфекцион қобилиятини 2 йил ичида сақлаб қолади, бироқ бунда титри 2 маротаба пасаяди.
ВГС вирусининг бир қанча типлари аниқланган. Масалан, Ҳ (жигар), Р (буйрак), В (виссерал) ва П (умумий таъсирловчи) ҳамда Н (нейротроп).
Do'stlaringiz bilan baham: |