Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлигининг ёшларга миллий



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/31
Sana21.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#22386
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31
Bog'liq
oila maktab va mahalla hamkorligining manavij tarbiyadagi ahamiyati

3. Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлигининг ёшларга миллий 
тарбияни сингдиришдаги роли 
 
Собиқ СССРда «миллат
29
», «миллийлик
30
» муаммоси 60 йилларда 
ижтимоий фан олимлари томонидан муҳокама қилина бошланди. Дастлаб 
миллий адабиётларнинг ўзаро таъсири, миллий маданиятларнинг ўзаро бир 
– бирини бойитиши, маънавий ҳаётнинг байналминаллашуви каби 
масалалар кун тартибига қўйилди. Бироқ маданият, санъат, анъана, 
руҳиятнинг миллийлиги эътироф қилинса-да, тарбиянинг миллийлиги 
эътибордан четда қолаверади. “Миллий тарбия” тушунчасининг фалсафий 
моҳияти илк бор фалсафа фанлари доктори, профессор С.Отамуродов 
томонидан кун тартибига қўйилди. Собиқ интернационал тарбияда йўл 
қўйилган хатолари умумлаштирар экан, олим ўша даврнинг расмий нуқтаи 
назарига тамоман зид хулосага келди. Яъни, миллий тарбиясиз 
байналминал тарбия бўлиши ҳам мумкин эмаслиги; байналминал тарбияни 
миллий тарбия орқали амалга ошириш лозимлиги; чунки миллий тарбия ўз 
халқининг маданий қадриятларини сингдирган инсонни шакллантириши 
ва ҳақиқий миллий маданият руҳида тарбияланган кишигина бошқа 
миллий қадриятлар руҳида тарбияланган кишидаги инсоний фазилатларни 
англаб, ҳурмат қила олиши; миллий тарбиянинг халқларнинг маънавий 
яқинлашувига асос бўлиши; миллий тарбия шакл ва услубларининг тиклаб 
қўлланишилиши жамиятни мафкуравий, маънавий якдиллашувига, 
демократлашувига хизмат қилувчи янгича ёндашув бўла олишини 
фалсафий исботлади. Шўро даврининг сўнгги йилларини “миллий 
маданиятнинг чуқур инқироз ҳолати” деб баҳолаб, С.Отамуродов бу 
29
МИЛЛАТ арабча сўздан олинган бўлиб
 

 ХАЛҚ
;
 
дин, мазҳаб маъноларини билдиради. Кишиларнинг 
ягона тилда сўзлашиши, ях-лит ҳудудда истиқомат қилиши, муштарак иқтисодий ҳаёт кечириши, 
умумий маданият ва рухиятга эга бўлиши асосида тари-хан ташкил топган барқарор бирлиги.  Давлат, 
мамлакат.  
30
МИЛЛИЙЛИК Тарихан ташкил топган барқарор ижтимоий-этник бирликларни, яъни миллатлар ва 
элатларни бошқа барқа-рор ижтимоий бирликлардан, мас., ижти-моий синфлардан фарқловчи томонлар, 
хусусиятлар, маънавий, руҳий ва маданий қирралар ҳамда тафовутлар мажмуи. 


34 
инқироздан қутулиш ҳар бир халқнинг маданий анъаналарини маърифий 
тиклашга, яъни онгли, мақсадга йўналтирилган тарбияга боғлиқлигини, 
миллий тарбия истиқболда миллатчилик ва шовинизм каби иллатларнинг 
олдини олишини асослаб берди
31

Ҳар бир жамиятни психологик, мафкуравий ва иқтисодий 
тангликдан қутқазиш шарти - инсон характерини ўзгартиришга боғлиқ. 
Лекин тарихда бу вазифани инсон парвона ҳал этиш ҳамма вақт ҳам амалга 
ошавермаган. 
Чунки 
мустамлакачилик 
манфаатлари, 
сиёсийлик, 
партиявийлик аксарият ҳолларда ушбу муаммони ҳал қилишнинг 
маърифий усулини инкор қилиб келган. 
Инсон ва жамият характерини ўзгартириш қатор маърифий
педагогик ислоҳотлар орқали амалга ошади. Ана шу нуқтаи назардан 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият 
қурилиши академиясининг очилиши мамлакатда миллий давлатчиликка 
хос ва мос миллий тарбия назарияси ва амалиётини ривожлантиришга 
кучли рағбат бўлди. Президент И.А.Каримов академиянинг вазифаси фақат 
муайян нафар кадр тайёрлаб беришдангина иборат бўлиб қолмаслигини, 
академия “ўзининг илмий, педагогик салоҳияти асосида бутун маориф 
тизимини ислоҳ қилиш учун янги муҳит, янги шароит яратиб бериши 
лозим”лигини уқтирди. 
Чунки “биз ўзимизнинг ўқув дастурларимиз ва аҳолини маънавий 
тарбиялаш дастурларини қайтадан кўриб чиқмас эканмиз, ҳеч нарсага 
эриша олмаймиз”
32
, - деди давлатимиз раҳбари. 
Миллийлик ғояси Академия олимлари илмий ишларининг етакчи 
тамойилига айлантирилди. Натижада, миллий давлатчиликнинг ҳуқуқий 
асослари профессор А.Азизхўжаев, О.Хусанов, сиёсий асослари Р.Жумаев, 
маънавий асослари профессорлар Н.Комилов, М.Имомназаров, маънавий – 
маърифий асослари М.Қуронов ва бошқалар томонидан ишлаб чиқилиб, 
31
Қуронов М.Миллий тарбия, Т.:«Маънавият» 2007 Б.:80 бет.
32
.Каримов И.А Юксак малакали мутахассислар – тараққиёт омили. Т.:«Ўзбекистон», 1995Б.:18


35 
бойитила бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги 
Стратегик тадқиқотлар институтида яратилиб амалга оширилган 
“Маънавий янгиланиш” Давлат дастурида миллий маънавиятни сақлаб 
қолиш, тиклаш ва янгилашга қаратилган комплекс тадқиқотлар миллий 
тарбиянинг стратегик йўналишларини белгилашга замин яратди. Натижада 
оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигига катта эътибор қаратилди.
Давлат томонидан кўрсатилаётган рағбат ва эътибордан келиб чиқиб, 
мустақил Ўзбекистонда миллий тарбия ғоясининг ривожланишини 
ўрганиш муайян тамойилларга таянган ҳолда амалга оширилиши лозим. Бу 
тамойиллар қуйидагилардан иборат: 
1) 
республикамиз мустақиллиги арафасида ва бошида қандай 
маърифий – педагогик қийинчиликлар мавжуд бўлганлигини аниқлаш; 2) 
мавжуд қийинчиликларни юзага келтирган сабабларнинг аниқланиши; 3) 
муаммони ижобий ҳал қилишнинг энг тўғри, илмий асосланган йўлларини 
топиб олиш керак. Шу тариқа миллий тарбия ғояси тараққиётини ўрганиш 
олдига ҳам республикамизда: 1) “миллий тарбия –педагогик муаммо” 
сифатида; 2) муаммони юзага келтирган сабаблар; 3) уни ечиш учун 
нималар қилмоқ кераклиги ҳақидаги саволларга жавоб излаш вазифаси 
қўйилди. 
2) 
Тарбиянинг моҳиятан миллийлиги ва мактабни миллий руҳдан 
ажратиш ҳалокатли хато эканлиги ҳақидаги фикрлар илк бор собиқ СССР 
миқиёсида халқ таълими ходимлари Бутун иттифоқ съездида (1988 йил 
20-22 декабрь) кўтарилди. Грузия вакили профессор Ш.А.Амонашвили 
депутатлар диққатини миллий (грузин ва бошқа) ва номиллий (совет 
мактаби) мавжудлигига қаратди. Таниқли олим ягона дастур, ягона ўқув 
режаси, ўқитувчи тайёрлашнинг ягона тарзи натижасида мактаблардан 
миллий маданият ҳайдаб чиқарилганлиги ҳақида гапириб, “Мактабда 
болаларнинг грузин, яъни она тилида ўқишлари ҳали бу миллий мактаб 
дегани эмас. Мактабда қачон грузин маданиятини руҳи яшар экан, ана 
шундагина у мактаб миллий бўла олади. Рус мактабида ҳам, арман 


36 
мактабида ҳам, умуман ҳар бир мактабда ана шундай бўлмоғи керак. 
....Бизга миллий мактабни қандай қуриш кераклиги ҳақида буйруқ керак 
эмас. Наҳотки, марказдагилар ўз грузин болаларимизни бизлар – ота – 
оналар, ўқитувчилардан ҳам ортиқ севувчилар бор, деб ўйласалар”
33
–деди. 
Мазкур чиқиш кейинчалик барча иттифоқдош республикаларда етилган 
муаммо – таълим – тарбия, мактабнинг миллийлиги ҳақидаги қизғин 
мунозараларнинг бошланиб кетишига туртки бўлди. 
Халқ таълими ходимларининг Бутун иттифоқ съезди арафасида 
Москва педагогик дунёсида “концепциялар жанги” кечди. Педагогика 
Фанлари академияси ўзининг “Умумий ўрта таълим концепцияси”ни съезд 
депутатларига тарқатди. Концепция мазмунида “миллий ва маҳаллий 
хусусиятларни ҳам ҳисобга олиш” тамойили илк бор тилга олиб ўтилди, 
холос. 
Ўзбекистонда миллий тарбия муаммоси “миллий мактаб” муаммоси 
таркибида муҳокама қилина бошлади. Республикамиз жамоатчилиги 
П.Мусаев, Р.Ҳасанов ва Д.Қўлдошеваларнинг “Фан ва турмуш” 
ойномасида (1989 йил октябрь) эълон қилинган “Мактабимиз истиқболи 
ҳақида ўйлар” давра суҳбатини; ЎзПФИТИ бўлим мудири Р.Ҳасановнинг 
“Мактабга миллий асос керак” (“Ўқитувчилар газетаси”, 1989 йил 1 
ноябрь); профессор К.Юсуповнинг “Миллий мактаб зарурми?” 
(“Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, 1990 йил 19 ноябрь), “Янги миллий 
мактаб яратайлик” (“Учительская газета”, 1990 йил октябрь) сингари ва 
бошқа қатор чиқишларни катта ташналик билан кутиб олди. Ушбу 
чиқишларда оилага ҳам катта эътибор қаратилди. 
Халқ – муштарийлар фикри газета ва журналларда «Етилган 
муаммолар ҳақида мактублар», “Таклиф ва мулоҳазалар”, “Она тилимиз - 
бойлигимиз”, муаммолари”, “Мунозара учун мавзу”, “Меҳмоннома” ва 
бошқа рукнларда мунтазам бериб борилди. Мавзунинг долзарблик 
33
Всесоюзный съезд работников народного образования: Стенографический отчет, 20-22 декабря 1988 г. 
М.: Высш. шк., 1990 год, 108 ст. 


37 
даражасини 
1990 
йил 
охирига 
келиб 
ушбу 
мавзу 
бўйича 
ўзбекистонликлардан ташқари Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, 
Қозиғистон фуқароларидан таҳририятларга 1500 дан ортиқ хат келганлиги 
ҳам тасдиқлайди. Муҳарририятдагилар ҳам муштарийларнинг бу қадар 
фаоллиги камдан – кам учрашини қайд қилганлар
34

Миллий тарбия зарурати нафақат матбуотда, балки республикамизда 
турли кўлам ва даражаларда педагогик, мафкуравий, маънавий – маърифий 
эҳтиёж сифатида қизғин муҳокама қилинди. 1990 йил 17 ноябрь куни 
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ўқитувчиларининг конференцияси бўлиб 
ўтди. Унинг резолюцияларида “Жумҳуриятда умумий ўрта таълимни қайта 
қуриш” бўйича Халқ таълими вазирлигига қуйидаги таклифлар 
билдирилди: 
Ўзбекистон ССЖ Фанлар академияси билан ҳамкорликда 
жумҳуриятда мактаб таълими мазмунини жамият талаби даражасига 
кўтариш, миллий маданий анъаналарни мавжуд имкониятларни ҳисобга 
олган ҳолда қайта кўриб чиқишга асосий диққат эътибор қаратилсин; 
Жумҳуриятнинг миллий мактаби Концепцияси ишлаб чиқилсин ва 
уни амалга ошириш дастури тузилсин. 
Жумҳуриятда мактабдан ташқари тарбияни қайта қуриш ҳақида 
ЎзССЖ Халқ таълими вазирлигига: 
- Миллий – маданий анъаналар ва умуминсоний қадриятлар ҳамда 
руҳий – педагогика фанининг замонавий ютуқларига асосланган ҳолда 
Ўзбекистон ўқувчи ёшларини тарбиялаш дастурини ишлаб чиқиш ишини 
яқин кунлар ичида амалга ошириш; 
- Халқ таълими вазирлигига, халқ таълими вилоят бошқармаларига, 
Тошкент ижроқўми халқ таълими Бош бошқармасига, ноҳия (шаҳар) халқ 
таълими бўлимларига, мактабгача ва мактабдан ташқари муассасаларга
мактабларга, ҳунар – техника билим юртларига, педагогика билим 
34
Миллий мактаб пойдеворини яратиш йўлида. Матбуотда эълон қилинган мақолалар тўплами Тошкент,
ЎзПФИТИ, 1991 йил, 94 бет. 


38 
юртлари ва олий илмгоҳларига, халқ таълими ходимлари малакасини 
ошириш институтларига ушбу резолюцияларни дастур амал сифатида 
қабул қилиб, ўзларининг амалий фаолиятларида кенг қўллаб бориш таклиф 
этилди
35
. Бу ерда оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигида болаларни 
тарбиялашга ҳам эътибор қаратилган эди. 
Мустақил Ўзбекистонда миллий тарбия жараёнини самарали 
шакллантириш учун қудратли манба барпо қилинди. Бу – Ўзбекистоннинг 
миллий истиқлол мафкураси бўлди. Галдаги вазифа – мафкуранинг миллий 
асосларига миллий тарбиянинг илмий асосларини уйғунлаштириш эди. 
Чунки “миллий мафкурани онгимизга сингдирувчи амалий тарбияни йўлга 
қўймоқ керак” (И.Каримов)лиги давлат аҳамиятига молик заруриятига 
айланган эди. Шу тариқа миллий тарбиянинг миллий мафкура билан 
уйғунлигига эришиш қуйидаги йўналишларда белгиланди: 
Аҳлоқда, хулқ – одобда ва фуқаролар онгида миллийлик руҳини, ҳис 
– туйғуларини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратиш.... аҳлоқ ва 
онгда миллий ғурурни шакллантириш, оилада, маҳаллада ишларни 
кучайтириш. 
- аҳлоқдаги, хулқ – одобдаги миллийликни умуминсоний аҳлоқий 
қадриятларни ўзлаштириш, уларни тарбияга сингдириш асосида 
юксалтириш, аҳлоқий меросдан кенг фойдаланиш, аҳлоқ ва онгни бошқа 
халқ ва миллатларга ҳайрихоҳлик, дўстлик, улар билан тинч – тотувлик 
руҳида тарбиялаш, ёшларга байналминаллик туйғусини ҳамда миллий 
низоларга, камситишларга, менсимасликларга эса нафрат ҳиссини 
сингдириш”
36
. Шу тариқа Ўзбекистоннинг миллий истиқлол мафкураси 
илмий асосларидан келиб чиқувчи “миллий ғурур”, “миллатлараро 
мулоқот маданияти” каби фазилатларни шакллантириш миллий 
тарбиянинг вазифаларига айлантирилди. 
35
Ўзбекистон ўқитувчилари конференциясининг қарори «Ўқитувчилар газетаси», 1990 йил 26 декабрь
36
Ўзбекистон Республикаси миллий истиқлол мафкурасининг илмий асослари (лойиҳа). «Ўзбекистонда 
ижтимоий фанлар», 1993 йил, 74-75 бет. 


39 
Мустақиллик шарофати билан республикамизда таълимни ташкил 
қилиш, академик лицейлар, касб – ҳунар коллежлари очиш, иқтидорли 
болаларга ғамхўрлик қилиш, таълимнинг сифатини жаҳон стандартлари 
даражасига етказиш йўлида хайрли ишлар бошланди. Галдаги вазифа – 
тарбия масаласини ҳам шу даражада ҳал қилиш эди. Зеро, собиқ совет 
педагогикасидаги “таълимнинг ўзи тарбиялайди”, дея тарбияни иккинчи 
даражали иш деб қараш, ҳатто айрим билимли кишилардаги сўз ва иш 
орасидаги тафовутда намоён бўлмоқда эди. Оммавий ахборот 
воситаларида айрим билимли ишбилармонлар халқимизнинг хориждан 
валюта ҳисобига келтирилган ризқ – рўзини ўғирлаб, четга чиқариб 
сотганлари; бундай жиноятларнинг бошида 276 нафар мансабдор шахслар 
турганлиги (Ўзбекистон ТВ: “Шаҳар бедарвоза эмас кўрсатуви, 1993 йил 
14 июнь”), қонунлар олий маълумотли кишилар томонидан ҳам бот – бот 
бузилаётганлиги, айрим мактаб ўқитувчиларининг ватанимиз келажагини 
ўйлаш у ёқда турсин, ҳатто маош, имтиёзлари ошириб қўйилгандан кейин 
ҳам ўз дарслари сифатини оширишга уринмаётганликлари ва бошқа ҳақида 
ташвишли хабарлар билдирилмоқда эди. Республика Президенти бу 
ҳодисани виждон масаласи, яъни аҳолининг бир қисмида ният – сўз – иш 
орасида фарқнинг мавжудлигида деб баҳолади. Мавжуд ҳолат ёш авлодни 
ана шу иллатдан ҳимоя қилиш учун уларнинг нияти, сўзи ва иши бир – соф 
виждон соҳиблари этиб тарбиялаш заруратини бу ишда эса оила, мактаб, 
маҳалла ҳамкорлигини педагогика фанига ижтимоий буюртма сифатида 
белгилашга асос бўлади. 
Барча соҳаларда бўлгани каби, ўтиш даври педагогикаси ҳам ўзига 
хос қарама – қаршиликларга эга эди. Жумладан, миллий истиқлолни 
мустаҳкамлашнинг маданий, маърифий воситаси бўлган “миллий мактаб”, 
“миллий тарбия” ғоялари жойларда эскича талқин қилинди. Бундай 
муносабат Президент И.Каримовнинг 1993 йил апрель ойида республика 
ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувида ўз мафкуравий 
баҳосини олди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси О.Ёқубов Президентга мурожаат 


40 
қилиб, “Биз ўзбек халқининг миллий туйғусига бағишланган бир 
кўрсатувда иштирок этдик. Афсуски, бизнинг чиқишимизга қаршилик 
қилганлар ҳам бўлади”, - деганида, Президент бу воқеага ўз муносабатини 
билдириб, шундай деди: - “Халқимиз орасида бир вақтлар унинг елкасига 
миниб, ҳаққини еб, ҳукмдорлик қилиб юрган одамлар жуда кўп. Зеро, биз 
совет тузумида уч – тўртта авлодни кўрдик. Улар қандай тарбия олди? 
“Кремль юлдузи”га итоат қилмасанг, мансабда ўтирмайсан”, - деган гаплар 
бўлган. Кимки ўз юртини, ўз халқини сотмаса, мансабдан кетарди. 
Мустақиллик, халқнинг миллий анъаналари, ғурурини тиклашга қарши 
чиқадиганлар ўша тоифадаги одамлардир. Менинг хавотир қилаётган 
жойим ҳам шу. Агар аҳил бўлсак, ўзимиздан сотқин чиқмаса, ўзбек 
халқини ҳеч ким енга олмайди 
37

Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури бу 
борадаги саволларга аниқлик киритди. Яъни таълим соҳасини тубдан 
ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан 
тўла холос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак ва 
аҳлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг 
“миллий тизимини яратиш” давлат сиёсатига айланди
38
.
Хуллас, Ўзбекистонда мустақиллик арафасида ва у қўлга киритилгач, 
жамоатчилик томонидан кўтарилган энг муҳим масалалардан бири мактаб 
ва оила, маҳалла 
ҳамкорлиги, 
ундаги 
тарбиявий жараённинг 
миллийлашуви масаласи бўлди. Миллий тарбиянинг тикланиши ва 
ривожланишини ўрганиш натижасида ҳосил қилинган хулосалар 
қуйидагилардан иборат: 
1. 
Миллий истиқлол арафасида ва у қўлга киритилгандан кейин 
ўзбек халқи ўз миллий қадр – қимматини англай бошлади. Аждодлар ёди, 
миллийлик, жонажон маданият ҳақида эълон қилинган кўплаб бадиий, 
37
Каримов.И.А.Ўзбекистон XXIаср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, брақарорлик шартлари ва 
тараққиёт кафолатлари. Т.:Ўзбекистон, 1997 йил, 326 бет. 
38
«Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори» Президент И.А.Каримовнинг Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси IXсессиясида сўзлаган нутқи «Туркистон», 1997 йил 30 август. 


41 
публицистик, ижтимоий – тарихий, диний, маърифий адабиётлар, 
телевизион кўрсатувлар ва радио эшиттиришлари педагогик ўзликни ҳам 
тиклаш эҳтиёжини уйғотди. 
2. 
Мустақиллик Декларациясининг (1990) эълон қилиниши, 
СССРнинг парчаланиб кетиши, Президент бошқаруви тизимига ўтиш, 
миллий мустақилликнинг қўлга киритилиши, Конституциянинг қабул 
қилиниши, Ўзбекистоннинг дунёга, дунёнинг Ўзбекистонга юз тутиши, 
миллий истиқлол мафкурасининг халқ онгига сингиб бориши педагогик 
тафаккурда ҳам ўз аксини топа борди. Мактаб, оила, маҳалла, ўқитувчилар, 
халқ ва давлатнинг миллий – тарбиявий қарашлардаги бирлиги тобора 
ойдинлаша борди.
3. 
Таълим 
ва 
тарбияда 
миллий 
қадриятларни 
тиклаш 
жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи турли илмий марказларнинг 
семинарлари, конференциялари, кенгашларининг диққат марказида турган 
мавзуларга айлана борди. 
4. 
Мустақил Ўзбекистоннинг истиқлол ва тараққиёт йўлининг 
режалари; республиканинг иқтисодиётига ўтишининг беш тамойили; 
Президент И.Каримов томонидан Ватан манфаатлари атрофидаги миллий 
бирликкина Ўзбекистонни жаҳоннинг энг тараққий этган мамлакатлари 
қаторига кўтаради, деган ғояси; миллий тарбияни юксалтириш бош 
ислоҳотчининг тамойилига айлантирилиши кераклиги ҳақидаги миллий – 
маърифий 
ғоялари; 
Кадрлар 
тайёрлашнинг 
миллий 
дастури 
давлатимизнинг миллий тарбияга ижтимоий буюртмасини ифодалади. 
5. 
ЮНЕСКО ташаббуси билан “Миллий мактаб концепция ва 
ривожлантириш технологияси” мавзуси бўйича ўтказилган конференцияда 
“Ҳозирги ривожланишнинг тезкор оқимида ҳар бир миллат фақат ўз 
миллий тарбияси тизимига таянгандагина ўзини сақлаб қола олиши 
мумкин”лиги тарбияни миллий асосга қуришни умуминсоний педагогик 
зарурат даражасига кўтарди
39
. Шу тариқа ўзбек давлатининг буюклиги, 
39
«Учительская газета», 6 апреля 1993 года.


42 
унинг қудрати ҳар бир фуқаронинг миллий ғурури, ватанпарварлиги, иш ва 
сўз бирлиги, миллатлараро мулоқот маданияти, миллий одоби, миллий 
мафкуравий онглилигини тарбиялашга боғлиқ экани тобора ойдинлаша 
борди. Бу борада оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигининг тарбиядаги 
ролига алоҳида аҳамият қаратилди. 
Ўзбекистоннинг миллий мустақилликка эришиши ва ҳозирги кунда 
республикамизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва маънавий 
ўзгаришлар ўз аҳамиятига кўра тарихий воқеалардир. Жамиятимиз 
ҳаётидаги туб ўзгаришлар, барча соҳаларда амалга оширилаётган 
ислоҳотларга боғлиқдир. Мустақиллик туфайли барча соҳада миллий 
эҳтиёж ва манфаатлардан келиб чиққан ҳолда авлод – аждодларимизнинг 
азалий турмуш тарзи, анъаналари, урф – одатлари, қадриятлари, тарихий 
тажрибалари тикланмоқда. Бу ўз – ўзидан халқимиз, давлатимиз олдига 
аждодларимиз яратган бой меросни ўрганиш вазифасини қўяди. 
Аждодларимиз меросини ўрганиш халқимиз босиб ўтган тарихий йўлни, 
буюк зотларни, уларнинг жасорати, қаҳрамонликларини билиб олиш 
орқали миллий ҳис – туйғу ва ифтихоримиз ортади. Жамиятимиз келажаги 
ёш авлод – фарзандларимизнинг юксак даражадаги таълим – тарбиясига 
боғлиқ. Ёш авлодни миллий мустақиллик руҳида тарбиялаш давлатимиз 
олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Шунинг учун ҳам бугунги 
кунда биз бу масалага жиддий эътибор бермоқдамиз. Бу мақсадни амалга 
ошириш учун таълим – тарбия соҳасидаги ислоҳот бугунги энг долзарб – 
эртанги кунимиз, тақдиримизни ҳал қилувчи муаммодир. “Лўнда қилиб 
айтганда, бугунги кунда олдимизга қўйган буюк мақсадларимизга, эзгу – 
ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиш, ҳаётимизнинг 
тараққиёти ва истиқболи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларимиз, 
режаларимизнинг самараси, тақдири буларнинг барчаси, авваламбор, 
замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис 


43 
кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқлигини барчамиз 
англаб етмоқдамиз”
40
, - дейди Президентимиз И.А.Каримов. 
Жамият ҳаётидаги барча муаммолар маънавий – маърифий жиҳатдан 
баркамол бўлган кишиларнинг ҳалол меҳнати асосида рўёбга чиқади. 
Жамият аъзоларининг маданий – маърифий, аҳлоқий камолоти, таълим – 
тарбия ишларининг оқилона йўлга қўйилиши билан боғлиқ. Агар инсон 
тўғри тарбия топмаса унинг фаолияти жамият учун зарарли бўлади. Шу 
сабабли мактаб, оила, маҳалла ҳамкорлиги бу ерда катта роль ўйнайди. 
Баркамол аҳлоқ бирданига пайдо бўлмайди. У оиладан бошланади. 
Оиладаги иқлим фарзандлар тарбиясида катта аҳамиятга эга. Оила, ота – 
она жамиятимиз учун руҳан соғлом ва дили пок, миллат манфаатини 
кўзлайдиган, ҳақиқий ватанпарвар, ҳар томонлама ривожланган шахсни 
вояга етказиш бурч эканлигини англаб етиши зарур. Оила билан бирга 
халқ таълими тизимида ҳам тарбия мазмунини янгилаш, янги ижтимоий 
муҳит шароитида ривожлантириш зарур. 
Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шарти ҳалқнинг бой илмий 
мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий маданият, 
иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар 
тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантиришдир. 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури “Таълим тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларига мувофиқ ҳолда 
тайёрланган бўлиб, истиқлол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга 
қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилган ва у 
ҳар томонлама камол топган, жамиятда турмушга мослашган, жамият, 
давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган янги авлодни 
тарбиялашни назарда тутади.
Таълим – тарбия ҳақида фикр юритганда бу масалага қандай 
ёндашиш керак, деган савол туғилади. Бу саволга шундай жавоб берамиз. 
40
.Каримов И.А Баркамол авлод –Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.Т.:«Ўзбекистон», 1997 йил, 5 
бет. 


44 
Биринчидан, 
инсонда 
инсонийлик 
фазилатлари, 
инсонпарварлик, 
ватанпарварликни, иккинчидан, билимдон, ўқимишли, борлиқни аниқ кўра 
оладиган хусусиятларини тарбиялашни мақсад қилиб олмоғимиз керак. 
Учинчидан, таълим – тарбия ҳақидаги фалсафий, педагогик, психологик 
назарияларни амалиётга йўналтириш зарур. Нима сабабдан ёш авлодни 
тарбиялашда халқимизнинг бой миллий, маданий – тарихий анъаналарию, 
урф – одатларига, маънавий – маърифий қадриятларини чуқур ўрганишни 
таҳлил этиш ва унинг моҳиятини англаб етиш зарурияти талаб даражасига 
кўтарилмаган? “Шарқона маънавий – аҳлоқий қадриятларимиз юксак 
маданият сарчашмасидир”
41
, - дейди Ж.Туленов. 
Шарқ фалсафаси, Ўрта Осиё мутафаккирлари ва Ислом фалсафий 
таълимотларида инсон таълим – тарбияси, одоб – аҳлоқи ҳақида кўп 
қимматли маслаҳатлар, фикрлар берилади. Уларнинг таълим – тарбияга 
оид фикрлари марказида одамийлик, раҳм – шавқат, мурувват, диёнат каби 
фазилатлар уйғунлашиб келган. Ўзбек оилаларида ва маҳаллаларда 
ўтадиган ҳар бир маросим кексалар маслаҳати билан ўтган. Ота – она 
тажрибалари, йўл – йўриқлари, маслаҳатлари тарбия учун бойлик 
ҳисобланган. Анъанага кўра ота – она маслаҳатини бажармаслик катта 
гуноҳ ҳисобланган, уларнинг розилигисиз фарзандлар бирон ишга қўл 
урмаганлар. Отага тик боқмаслик, онанинг сўзини икки қилмаслик 
фарзандлар онгига сингдириб борилган. Бу ҳолат оилавий тарбиянинг 
замини ҳисобланган ва бола тарбиясида ижобий рол ўйнаган. 
Шундай анъаналаримиз бўлишига қарамай баъзи ҳолларда ота – 
оналарни беҳурмат қилиш, уларни хўрлаш, қаровсиз қолдириш сингари 
худбин ҳолатларни учратиб турамиз. Бундай ҳолнинг учраши ўзбек халқи 
шаънига, қадриятларига доғ ҳисобланади. Албатта, бундай ҳолатларнинг 
бўлиши, аввало оилавий тарбия, маҳалладаги тарбия, ота – онанинг 
тарбияли, тарбиясизлиги билан боғлиқ. Демак, фарзандларни баркамол 
бўлиб тарбияланиши учун оила қураётган ўғил – қизларимиз оилавий 
41
Туленов Ж. Қадриятлар фалсафаси. Т.:«Ўзбекистон», 1998, 212 бет.


45 
ҳаётни тўғри ташкил қилиши, соғлом муҳитни яратиши зарур. Оилада ота 
– онанинг ҳар бир ҳатти – ҳаракати бола тарбияси учун шахсий намуна 
ҳисобланади. Президентимиз И.А.Каримов айтганидек, “....маънавият 
инсонга она сути, ота намунаси, аждодлар ўгити билан сингади”. 
Баркамол авлодни тарбиялаш – буюк давлат пойдеворини, фаравон 
ҳаёт асосини қуриш дегани. Биз ўйлаймизки, бу борада ҳар бир ота – она 
ўз мақсади ва бурчини, вазифасини яхши англаб етмоғи керак. Ҳар қачон 
ҳар бир оила соғлом фарзанд кўришни орзу қилади. Соғлом фарзандни 
дунёга келтирган ота – она унинг тарбияси ҳам соғлом бўлишига эътибор 
беришлари керак. Фарзанд ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлиши ота 
– она бахти, келажаги. 
Ёш авлодни билимли, салоҳиятли қилиб тарбиялашда маърифий 
қадриятларимиздаги бой илмий меросдан фойдаланиш ижобий натижалар 
беришига ишонамиз. 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish