Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


I боб бўйича хулоса……………………………………………………...........46  II боб. Ўқувчиларни тарбиялашда оилада, маҳаллада амалга



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/31
Sana21.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#22386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
oila maktab va mahalla hamkorligining manavij tarbiyadagi ahamiyati

I боб бўйича хулоса……………………………………………………...........46 
II боб. Ўқувчиларни тарбиялашда оилада, маҳаллада амалга 
ошириладиган ишлар ва ҳамкорлик усуллари.........................................47 
1. 
Ўқувчиларни тарбиялашда оилада амалга ошириладиган ишлар 
мазмуни………………………………………………………………………..47 
2. 
Ўқувчиларни тарбиялашда маҳаллада амалга ошириладиган 
ишларнинг имкониятлари…….........................................................................57 
3. 
Ўқувчиларни тарбиялашда оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигини 
амалга ошириш тамойиллари ва усуллари......................................................62 
II боб бўйича хулоса.....................................................................................68 
III боб. Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигининг маънавий 
тарбиядаги аҳамияти....................................................................................69 
1.
Мавзуни 
замонавий 
педагогик 
технологиялар 
асосида 
ўқитиш………....................................................................................................69 
2.
Мавзу бўйича фан доирасида эксперимент ўтказиш, ўқув услубий 
кўрсатма ёки ишланма тайёрлашда иштирок этиш ва уни ўтказиш 
методикаси..............................................................………………………….102 
III боб бўйича хулоса…………………………………………………….… 106 
Хулоса..............................................................................................................107 
Адабиётлар рўйҳати......................................................................................110 



КИРИШ 
Мавзунинг долзарблиги: Мамлакатимиз мустақиллигидан кейин 
жамиятимизда ғоявий бўшлиқ пайдо бўлиб, баъзи бир ёт, халқимиз
руҳига, юртимиз тараққиётига душман бўлган дунёқарашлар кириб келиб, 
улар диний экстремизм, фундаментализм ва террорчилик ҳаракатларини 
уюштириб халқимиз бошига анчагина кулфат келтирди. 
Ҳозирги глобаллашув шароитида бу нарса «маданийроқ» тарзда 
давом эттирилмоқда. Шу сабабли ёшларни Ватанга садоқат руҳида, 
шунингдек бегона, ёт, тажовузкор ғояларга қарши кураш руҳида тарбиялаб 
вояга етказиш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолди. Буни яхши 
англаган давлатимиз раҳбарияти мактабдаги тарбиявий ишларга алоҳида 
эътибор қаратди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 
таъкидлаганидек: «Биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва 
маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал 
билимларга эга бўлган. Уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, XXI аср 
талабаларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши 
учун барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад 
қилиб қўйганмиз».
1
Бунинг учун эса ёшларни, айниқса ўқувчиларни миллий истиқлол 
ғоялари руҳида тарбиялаш ишларини такомиллаштириш янада зарур бўлиб 
қолди. Чунки тарбия кичик ёшдан мукаммал олиб борилса, улғайганда 
ўзининг яхши натижаларини бериши табиий. Ўтмиш тарихимиздан яхши 
маълумки, аждодларимиз доимо болаларнинг кичик ёшидан тартибли, 
одобли, аҳлоқий пок, катталарни ҳурмат қилувчи, табиатни севувчи, 
софдил инсонлар бўлиб етишишига алоҳида эътибор берганлар. 
Чунки ҳар бир мамлакатнинг, юртнинг истиқболи, ҳалқнинг фаравон 
осойишта турмуш кечириши, хавфсизлиги, бахтли, тўла-тўкис яшаш 
1
Каримов.И.А.Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаравонлигини янада 
юксалтиришдир. Т.: «Ўзбекистон», 2010 Б.:74 



албатта эртанги кун эгалари бўлган ёки авлоднинг қанчалик даражада 
яхши тарбияланганлигига боғлиқ. 
Шунинг учун ҳам юртимизда болаларимизнинг тарбияси учун оила, 
маҳалла ва мактаб ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда ва халқ 
таълим вазирлиги томонидан «Ўқувчиларни тарбиялашда оила, маҳалла ва 
мактаб ҳамкорлиги концепцияси»
2
ишлаб чиқилди. 
Концепцияда ўқувчиларни тарбиялаш ҳақида муҳим фикрлар 
мавжуд. Чунки ўқувчилар ишонувчан, ташқи таассуротларга берилувчан 
бўладилар. Кишининг феъл-атвори йилларида таркиб топади ва шу даврда 
пайдо бўлган сифатлар мустаҳкам ўрнашиб, кишининг иккинчи табиатига 
айланади. Инсоннинг иккинчи табиатида ижобий ҳиссиётларни, 
фазилатларини шакллантириш маъсулияти ўқитувчилар зиммасига 
тушади. Бола учун бу давр ўқитувчининг ҳар бир гапи, ҳатти –ҳаракати, 
таъсир кўрсатиш услуби ҳақиқат мезони вазифасини бажаради. Ўқитувчи 
учун бу даврда ўқувчининг маънавиятига таъсир кўрсатиш уларни 
атрофдаги кишиларга ёрдам беришга ундаш, тўғри мулоҳаза юритишга 
ўргатиш имкониятини туғдиради.
3
Бугуннинг ўқувчилари Мустақиллик йилларида туғилган ўғил ва қиз 
болалардир. Уларни тарбиялашдаги асосий маъсулият мактаб зиммасига 
тушади. Мактаб ёшларни келажакка тайёрлайди. Бунинг учун бугунданоқ 
ўқувчиларнинг маънавий-аҳлоқий, ғоявий-мафкуравий сифатларининг 
мазмуни белгилаб олиниши лозим. 
Бу неча юз йиллар давомида кўпгина тараққийпарвар ижтимоий 
фикр вакиллари ижодий изланишларининг мавзуси ва юксак орзуси бўлиб 
келган ҳар жиҳатдан баркамол шахсни тарбиялашни кўзда тутади. 
Шахсни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш тарбия ишига 
комплекс ёндашувни талаб этади. Тарбия тизимининг асосий элементлари 
– мақсади, ташкилий педагогик шакллари, воситалари, ижтимоий омиллар 
2
Ўқувчи маънавиятини шакллантириш. Т.:«Шарқ» 2009149-бет.
3
Ғозиев Э.Психология. Т.:«Ўқитувчи», 1994



ва фаолият турларининг самарали ўзаро таъсири натижасида бундай 
ёндашув таълим-тарбия жараёнига яхши ҳолда қарашни тақазо этади. 
Тарбия жараёни истиқлол мафкураси, меҳнат, аҳлоқий жисмоний, эстетик 
тарбиянинг бирлиги ва ўзаро алоқасини таъминлаш ҳар томонлама 
баркамол шахсни шакллантиришнинг методологик тамойиллари бўлиб 
хизмат қилади. 
Ўқувчи шахсининг барча фазилатларини доимий ҳаракатда камол 
топтириш керак. Масалан: миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялашда 
фақат энг долзарб аҳлоқий сифатларгагина урғу берилса нима бўлади? 
Бундай шароитда диққатни масаланинг доирасига қаратилиши боланинг 
ҳар томонлама камолотига зарар етказади.
Ҳар томонлама баркамол шахсни шакллантиришни комплекс, илмий 
тушуниш эса, тарбия фаолиятининг барча турларини ўзаро алоқада 
бирлаштиришни назарда тутади. 
Ёшларнинг миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялашда 
тарбиянинг ранг-баранг шакл, восита ва методлари қўлланади. Тарбиянинг 
биргина шакли, туридан фойдаланиб ёки айрим восита ва методларини 
ишлатиш пировард натижага эришишда салбий таъсир этади. Таълим-
тарбия жараёнининг бирлиги унинг принциплари, мақсад ва вазифалари 
умумийлигини таъминлайди. 
Таълим-тарбия жараёни, ўқув моддий, мактаб гигиеник, аҳлоқий, 
психологик шароитлардан аниқ дарс мазмунигача ўқувчиларга миллий 
истиқлол ғояларини сингдиришда бевосита ёки билвосита аҳамият касб 
этади. 
Ёшларни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялашнинг муҳим ва 
истиқлол мафкураси асосидаги тарбиядир. Бу тарбия, ёшларнинг 
дунёқарашини кенгайтириш, уларнинг онгини илмий асосланган билимлар 
билан бойитиш ҳамда жамият, унинг равнақи учун керак бўлган 
сифатларни камол топтиришга йўналтирилган. Бу эса боланинг дунё, она 
Ватан ҳақидаги ижобий муносабатлар борасидаги ўзига хосликлар, аҳлоқ 



тамойиллари, гўзаллик ҳақида. Юрт тинчлиги, Ватан равнақи учун хизмат 
қилиш тушунчаларини кенгайтиришга хизмат қилади. 
Боланинг 
ёш 
хусусиятлари, 
фикрлаш 
салоҳияти, 
руҳий 
кечинмаларини ҳисобга олиб, миллий истиқлол ғоялари бошланғич 
синфларда осондан мураккабга тамойили бўйича сингдирилади. Бу эса 
муносабат ва фаолиятнинг мураккаблашиб бориши шахснинг юксакроқ 
ғоявий мафкуравий сифатларини шакллантиришга замин яратади. Шу 
сабабли ўқувчиларда мустақиллик, фаоллик, ғоявий онглилик каби 
мафкуравий сифатларининг асосларини шакллантириш мумкин ва зарур. 
Бунда истиқлол мафкураси ўқувчиларнинг ёш, руҳий ва индивидуал 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда содда шаклларда сингдириб 
борилади. 
Ўқувчиларга тизимли таъсир этиш усулларидан ҳам фойдаланиш 
ижобий самара беради. Бундай доирага оиладаги, синфдаги ва мактабдан 
ташқаридаги тадбирлар, педагогнинг шахсий намунасини айтиб ўтиш 
лозим. Дарснинг ташкилий қисмидан то дарсдан, мактабдан ташқари 
ўтказилган тадбирларгача миллий истиқлол ғоялари руҳи билан 
суғорилган бўлиши лозим. Албатта, ўқувчиларнинг ёш, руҳий ва 
индивидуал хусусиятларига боғлиқ бўлгани учун бундай сифатлар шахс 
структурасида бирданига шаклланмайди. Шунинг учун ўқувчиларнинг 
тарбияланганлик даражаларидан келиб чиқиб таълим-тарбия жараёнини 
ташкил қилишни янги бочқичга кўтариш зарур. Бунда шахсни ҳар 
томонлама баркамол бўлиб шаклланишида тўсиқ бўлаётган, зиддиятларни 
бартараф этишда тарбиянинг турли восита, усул ва методларидан 
фойдаланиб, зарур шароитда индивидуал, дифференциал таъсир кўрсатиш 
лозим. 
Аммо бу ишларни амалга ошириш ўз-ўзидан бўлмайди. Аввало бу 
ишларнинг илмий-назарий ва амалий методларини ишлаб чиқиш керак. 
Шу сабабли бу мавзу ниҳоятда долзарбдир. 



Бугун миллий уйғониш руҳи, миллий ғоя ҳаётимизга тобора 
чуқурроқ сингиб бормоқда. Шуни ҳам эслатиб ўтмоқ жоизки, фуқаролар 
руҳияти, тафаккурида ўзгариш бўлмас экан, тараққиёт ҳақида гапириш 
мушкул. Руҳият ва қарашлар ислоҳ қилинмас экан, янгиланишлар жараёни 
ҳаётга тадбиқ этилмас экан, янги давлат ва жамият барпо этиш ғояси ҳам 
самарасиз бўлади. Маълумки, инсон руҳияти ислоҳотини муайян ғоя 
белгилайди ва халқ онгига сингиб бориб, уни ҳаракатга келтиради. 
Миллий қадриятлар ва миллий хусусиятларга асосланган тарбия жараёни 
худди ана шу вазифани ўз зиммасига олади. Шунинг учун ҳам миллий 
тарбия ва миллий қадриятларни тиклаш ҳар бир даврнинг энг долзарб 
муаммоларидан бири саналиб келинган. 
Таълимнинг миллий йўналтирилганлиги мустақиллик йилларида 
Ўзбекистонда қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури 
тамойилларидан биридир. У таълимнинг миллий тарих, халқ анаъаналари 
ва урф-одатлари билан узвий уйғунлигини, Ўзбекистон халқларининг 
маданиятини сақлаб қолиш ва бойитиш, таълимни миллий тараққиётнинг 
ўта муҳим омили сифатида эътироф этиш, бошқа халқларнинг тарих ва 
маданиятини ҳурматлашга йўналтирилган янги тарбия тизимини тақазо 
қилади. Мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ мамлакатамизда таълим 
ва тарбия ишларига катта эътибор бериб келинмоқда. Келажагимиз бўлган 
ёшларни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб тарбиялаш давлатимиз 
сиёсатида алоҳида ўрин тутиб келмоқда. Онгли яшайдиган комил 
шахсларни вояга етказиш доимо ота – боболаримизнинг эзгу 
мақсадларидан бири бўлиб келган. Президентимиз миллий тарбиямизнинг 
ўзига хос хусусиятлари ва унда таълим билан тарбиянинг узвий 
боғлиқлиги ҳақида гапириб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтадилар: 
«Таълимни тарбияда, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди - бу 
шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси»
4

4
Каримов И.А. «Юксак маънавият – енгилмас куч» Т.:«Маънавият».2008 62 бет.



Бу борада ўқувчиларни тарбиялашда мактаб, маҳалла ва оиланинг 
ҳамжиҳатлиги катта роль ўйнайди. Асосий миллий тарбия оилада 
берилади. 
Миллий тарбиявий қадриятларни тиклаш ва замонавийлаштириш 
умуминсоний эҳтиёж ҳамдир. Собиқ шўролар даврида ижтимоий онгда 
«замонавийлик - миллийлик» тушунчалари орасида «цивилизация - 
экзотика» шаклидаги сунъий қарашлар ҳосил қилади. Натижада 
миллийликни аждодлардан авлодларга бойитиб етказувчи жараён - миллий 
тарбиянинг тобора заифлашуви ва уни тарбия жараёнидан чиқиб кетиши 
содир бўлади. Мафкуравий мақсадлар остида ранг – баранг миллий 
қадриятларни ўзаро алоқада юксалтириш эмас, балки бирхиллаштириш 
ҳаракати рағбатлантирилди ва ривожлантирилди. 
Тарбияни 
социалистик 
байналминаллаштириш 
сиёсати 
ва 
амалиётининг асоратларидан қутулиш истаги, бугун ҳалқларнинг ўзлигини 
англаш, миллий ғурурини тиклаш, аждодлар меросини ўрганиш каби 
эҳтиёжларида намоён бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан мустақилликни қўлга 
киритган миллатларнинг қадимги миллий – маънавий қадриятларини 
тиклашга бўлган эҳтиёжи табиий ва қонунийдир. Бу эса миллий тарбия ва 
ўзликни англаш масаласини илмий талқин қилишни маърифий зарурат 
мақомига кўтаради.
Шу боис, танланган муаммонинг долзарблиги, қуйидаги жиҳатлар 
билан белгиланади: 
Биринчидан, маънавий – руҳий ва ақлий жиҳатдан етук бўлмаган 
миллат, гарчи табиий – иқтисодий бойликлари беҳисоб, қулай иқлим 
шароити ва географик ўрни қулай бўлсада буюк давлат барпо эта олмайди. 
Бу эса миллатни мукаммаллик сари элтувчи муҳим омиллардан 
саналадиган миллий тарбия ва миллий қадриятларни тиклашга бўлган 
эҳтиёжни кучайтиради. 
Иккинчидан, айни пайтда миллий бирлик ва ижтимоий тараққиётга 
завол бўладиган мафкуралар, ғоялар ва таълимотлардан воз кечиш, унинг 



ўрнини миллий ғоя билан тўлдириб, мафкуравий воситалар ёрдамида 
миллий қадриятларни тиклашни, шунингдек, миллий тарбия жараёнини 
янада кучайтириш заруратини тақазо этмоқда. 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish