Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/31
Sana21.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#22386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
oila maktab va mahalla hamkorligining manavij tarbiyadagi ahamiyati

Тадқиқотнинг методологик асоси. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти 
И.А.Каримов 
асарларидаги 
қоидалар, 
тамойиллар 
тадқиқотимиз учун назарий ва методологик асос бўлди. Тадқиқотда илмий 
билишнинг кузатиш, анализ ва синтез, индукция ва дедукция, тарихийлик 
ва мантиқийлик услубларидан фойдаланилади. 
Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
материалларидан талабалар, ўқитувчилар илмий мақолалар ёзишда, дарс 
ўтишда ва бошқа тарбиявий мақсадларда фойдаланиши мумкин. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Оила, мактаб, маҳалла 
ҳамкорлигининг тарбиядаги роли ўрганилди. Миллий тарбия ва миллий 
қадриятлар тушунчаларининг мазмун моҳияти ва жамият ҳаётидаги ўрнига 
муносабат билдирилиб, уларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ва ролига баҳо 
берилди. 
Тадқиқотнинг тузилиши. Диссертация кириш, учта боб, саккизта 
параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан иборат. 


13 
I БОБ. ОИЛА, МАКТАБ ВА МАҲАЛЛА ҲАМКОРЛИГИНИНГ 
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 
1. Ўқувчиларни тарбиялашда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги 
концепциясининг моҳияти 
Тарбия жараёни иштирокчилари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш 
мақсадида 1993 йилда ишлаб чиқарилган «Оила, мактаб ва маҳалла 
ҳамкорлиги» концепцияси ўқувчиларни истиқлол ғояларига садоқатли, 
маънавий баркамол, ватанпарвар этиб тарбиялашда кенг жамоатчилик 
фаолиятини мувофиқлаштириш борасида маълум дастурига амал бўлади. 
Мамлакатимизда кейинги йилларда қабул қилинган таълим ва тарбия 
тўғрисидаги 
қатор 
меъёрий 
ҳужжатлар, 
жумладан 
Ўзбекистон 
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастури» бозор иқтисодиёти шароитларида муваффақиятли ишлай 
оладиган, мустақил фикрловчи кадрларни тайёрлаш ва оила, мактаб ва 
маҳалла нуфузини янада юқори поғонага кўтаришни тақозо этади ёки 
бўлмаса «инсонни интеллектуал ва маънавий-аҳлоқий жиҳатдан 
тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали ҳар 
томонлама баркамол шахсни»
17
тарбиялашни назарда тутади.
Зеро, таълим тарбияни такомиллаштиришда ҳам давлат бош 
ислоҳотчидир. Президентимиз таъкидлаганидек, ёш авлодга ўзлигимизни, 
муқаддас анъаналаримизни англаш туйғуларини, халқимизнинг кўп асрлар 
давомида шаклланган эзгу орзуларни, жамиятимиз олдига бугун қўйилган 
олий мақсад ва вазифаларни сингдириш. 
Жамиятимизда бугун мавжуд бўлган ҳурфикрликдан қатъий назар 
ёшларни жипслаштирадиган, халқимиз ва давлатимиз дахлсизлигини 
асрайдиган, эл-юртимизни юксак мақсадлар сари чорлайдиган ягона ғоя – 
миллий мафкурага садоқат руҳида тарбиялаш оила, мактаб ва маҳалла 
концепциясининг моҳиятини ташкил қилади. 
17
Олий таълим. Меъёрий ҳужжатлар тўплами. Тошкент, «Шарқ», 2001, 30-бет.


14 
Демак, оила
18
, мактаб ва маҳалла бирлашиб ишласа, тарбияда 
уларнинг фаолияти ҳамоханг бўлса болалар, жумладан бошланғич синф 
ўқувчиларини маънавий – аҳлоқий тарбиясини яхшилаш осон кечади. 
Афсуски кўпжойларда, баъзан биз фаолият кўрсатган мактабларда 
ҳам ҳали бу нарса етарлича намунавий равишда йўлга қўйилмаган бўлсада, 
баъзи тажрибалар мавжуд. Уни тадқиқот ишимизда ёритишга ҳаракат 
қиламиз. 
Ўқувчи
19
ларни байналминал, яъни ўзга миллат болалари билан 
дўстлик, ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат руҳида тарбиялаш ёки авлодни 
ватанпарварлик, эл – юртга садоқат, юксак одамийлик ва инсоний 
фазилатлар руҳида тарбиялаш ёш авлодни улуғ аждодларимизнинг 
муносиб ворислари эканликлари, айни вақтда жаҳон ва замоннинг 
умумбашарий ютуқларини эгаллаш руҳида тарбиялаш Ўзбекистонда 
ўқувчи – ёшларни тарбиялашнинг энг долзарб масаласи бўлиб 
концепциядан муносиб ўрин эгаллайди. 
Бу воқелик Республикамизда шарқона, адолатли, ҳуқуқий, дунёвий 
давлат қуриш учун кенг миқиёсда амалга оширилаётган ислоҳотлар 
мисолида намоён бўлмоқда. Авваламбор оила, мактаб ва маҳалла 
ҳамкорлигини таъминлашда миллий истиқлол ғояси, миллий мафкура, 
маънавий янгиланиш каби маданиятимизга алоқадор барча масалалар 
иқтисодий муаммолар қаторида давлатимизнинг асосий, бош стратегик 
вазифаларидан бири сифатида инобатга олинган ва унинг тўлиқ асосий 
яратишга бўлган ҳаракат, интилиш, яратиш учун тадбирлар белгиланди. 
Ҳозирги даврда таълим – тарбия соҳасида ўтказилаётган энг муҳим 
ислоҳотларимиз, биринчидан, ижтимоий – сиёсий иқлимга ижобий таъсир 
18
ОИЛА арабча сўздан олинган бўлиб— бола-чақа, хонадон; урур, авлод деган маъноларни билдиради. 
Эр-хотин, уларнинг бола-ча-қалари ва энг яқин туғиштанларидан иборат бирга яшовчи кишилар мажмуи; 
хонадон.
19
ЎҚУВЧИ 1 Ўқимоқ маънасини билдиради. Бирор ўқув юртида (асосан, мактаб-да) таълим олаётган 
шахс. Вақтли матбуот ёки адабиётнинг маъ-лум бир турини мунтазам ўқиб турадиган шахс. 



15 
кўрсатишга умуман мамлакатдаги ҳаёт талабидан орқада қолаётган баъзи 
мавжуд муҳитни бутунлай ўзгартиришга; 
иккинчидан, инсоннинг ҳаётда ўз ўрнини топишини ёшлигидан 
тезлаштиришга; 
учинчидан, жамиятда ёш бўлишга қарамай мустақил фикрловчи 
эркин шахсни шакллантиришга; 
тўртинчидан, инсондаги мавжуд, аммо қарамлик йилларида атайлаб 
камситилган салоҳиятни тўла рўёбга чиқаришга; 
бешинчидан, ёшлигидан умумий ва махсус билимларга эга бўлган, 
онгли, тафаккури озод, замонавий дунёқараш, миллий ва умуминсоний 
қадриятларга ворис бўла оладиган, кучли фуқаролик жамиятини барпо 
этишга қодир инсонларни тарбиялашга қаратилган. 
Шуни алоҳида қайд қилиш керакки концепцияни амалга оширишда, 
уни турмушда қўллашда ўқувчиларни миллий истиқлол ғоялари руҳида 
тарбиялашнинг объектив ва субъектив омилларини ҳисобга олиш мумкин. 
Объектив омилларга: тарбиявий ишнинг шарт – шароитлари ва қандай 
ташкил этилиши, уни режалаштириш даражаси, уни бошқариш 
ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражалари киради. Субъектив омилларга 
ўқувчиларнинг сиёсий онглилик даражаси, уларнинг меҳнатга, ўз 
бурчларига жавобгарлик, уюшганлик, ташаббускорлик. Ривожланиш 
даражалари, ўз ҳаракатлари ва ўқишларидан қониқиш ҳосил қилиш 
киради. 
Истиқлол мафкураси тарбияси метод ва воситаларидан эътиқод 
тарбиячининг шахсий намунаси, муҳитнинг ўрни, ибрат, ўгит, қиёс, талаб, 
илтимос, койиш, мақташ услубларидан фойдаланиш яхши натижа беради. 
Ғоявий онглилик мезонларини биз «Миллий истиқлол ғояси: асосий 
тушунча ва тамойиллари» рисоласининг педагогик талқинидан келиб 
чиқиб белгилаб олдик. Натижада болада қуйидаги фазилатлар: мақсадга 
интилувчанлик, тиришқоқлик, қатъият, вазминлик, дадиллик, ташаббус


16 
фаоллик, фидоийлик, шахсий ва ижтимоий бурч туйғуси каби сифатлар 
таркиб топади. 
Республикамиз Президенти сўзлари билан айтганда: «Бугунги кунда 
бизнинг қилаётган барча ишларимиз фарзандларимизнинг бахту –саодати, 
уларнинг ёруғ –келажаги учун амалга оширилмоқда. Лекин бахту – саодат 
фақат бойлик, мол – мулк билан белгиланмайди. Ободли, билимдон ва 
ақлли, меҳнатсевар, иймон – эътиқодли фарзанд нафақат ота – онанинг, 
балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир»
20

Оила, мактаб
21
ва маҳалла ҳамкорлигини таъминлашда ўқувчиларни 
миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялашда болаларнинг мафкуравий 
тарбияланганлик кўрсаткичлари ва мезонларини аниқ белгилаб олиш жуда 
муҳим аҳамият касб этади. 
Бизнингча булар сирасига: 
1. 
Ўқувчининг зиммасидаги вазифаларни, катталар жамоасининг 
кўрсатмаларини онгли, аниқ ва тез бажариш; 
2. 
Вазифани қанчалик тез ва яхши бажаришга интилиш – 
жавобгарлик; 
3. 
Ватани, дўстлари, мактаб жамоаси топшириқларини бажариш 
ёки бажармасликдан келадиган оқибатни англаш – масъулият; 
4. 
Ёмон одатлар, ҳаракатлардан ўзини онгли равишда тийиш. 
Бунда жазо олишдан қўрқиб эмас, балки ўз эътиқоди билан шундай қилган 
ўқувчида алоҳида аҳлоқий чиниқиш, сабр –тоқат, ирода кучи мавжуд 
бўлади. 
5. 
Зарурат, ёмон, бегона ғояларни, тажовузларни сезиш ва уларга 
қарши муносабат билдира олиш – «мафкуравий иммунитет». 
6. 
Зарурат туғилганда бошқаларда ёрдам бериш керак бўлганда 
сўз билан, иш билан кўмаклашишга тайёр туриш. 
20
Каримова И.А «Юксак маънавият – енгилмас куч» Т.:«Маънавият», 2008 Б.:56
21
МАКТАБ арабча сўздан олинган бўлиб
 
ўқиш жойи; ёзув столи; бўлим, идора маъноларни билдиради. 
Олий мактаб Олий ўқув юртларининг умумий номи. Касб, хунар, ихтисос ўрганиладиган ўқув юрти. 
Илм-фан, санъат, адабиёт, ижтимо-ий-сиёсий фаолият соҳасида бирор оқим, йўналиш. Ўрганиш, тажриба 
орттириш, ўрнак олиш манбаи.  


17 
Шуни айтиш керакки, ўқувчиларнинг миллий истиқлол ғояси руҳида 
тарбияланганлиги, энг аввало ўқувчининг ўқишга, жамоасига, миллат 
бирлигига, ўз – ўзига, Ватанга бўлган қатъий хислатларида, билим ва 
кўникмаларида намоён бўлади. 
Демак миллий истиқлол мафкураси асосида тарбияланганликнинг 
негизи экан, миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш мактабларда 
таълим – тарбиявий ишларнинг асосий устивор вазифалари сифатида 
қаралиб келинаётганлиги ҳам бежиз эмас. 
Чунки миллий мафкура миллий эътиқодни шакллантиради. Миллий 
эътиқод миллий минталитетни мустаҳкамлайди. Миллий минталитетнинг 
ўзи ҳар қандай тажовузларини ўтайди
22

Мазкур концепцияда тараққиётимизнинг маънавий – аҳлоқий негизи 
миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги эканлиги эътироф этилди; 
Миллий ва умуминсоний тарбиянинг қуйидаги ўзаро алоқалари, уйғун 
йўналишлари белгилаб олинди. 
Миллий тарбия йўналиши орқали ёшларда ўзликни англаш, 
ватанпарварлик, миллий ғурур, миллатлараро мулоқот маданияти, миллий 
мафкуравий 
онглилик, 
миллий 
одоб, 
фидоийлик 
фазилатлари 
шакллантирилади. 
Умуминсоний йўналишда ҳуқуқий, иқтисодий, жисмоний, ақлий, 
эстетик, экологик, гигиеник ва бошқа тарбия йўналишлари амалга 
оширилади. Бу концепция миллий давлатчилик ва жамият қурилиши 
талаблари асослигини таъминлайди. 
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг 3 – бандида эса таълим 
олувчиларнинг ўқиши, турмуши ва дам олиши учун шарт – шароитлар 
яратиш борасида вазифалар ҳал этилишида жамоатчилик бошқарувчини 
ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Бу «Оила, мактаб ва 
маҳалла
23
ҳамкорлиги» бугунги куннинг маънавий – мафкуравий
22
Муртазо Қаршибой. Қалб бунёдкорлиги/ Тафаккур журнали. 2001йил, 2-сон, 11-бетлар.
23
МАХАЛЛА арабча сўздан олинган бўлиб — жой, ўрин, мако маъноларини билдиради.Шахарнинг 
маълум бир ҳудудни ўз ичига олган ва аҳолиси бир жамоага бирлашган, ўзини-ўзи бошқаришга 


18 
тарбиявий зарурати эканлигини билдиради. Ёш авлодни маънавий – 
аҳлоқий тарбиялашда ҳалқимизнинг бой миллий маданий, тарихий 
анъаналарига, урф одатларига ҳамда умумбашарий қадриятларига 
асосланган самарали, замонавий педагогик технологиянинг ишлаб 
чиқилиб, амалиётга жорий этилиши, шахсни тарбиялаш ва уни ҳар 
томонлама камол топтиришнинг устиворлигини таъминлаш; умумий ҳамда 
миллий педагогик маданиятни ошириш; мамлакатимиз фуқаролари 
орасида миллий мафкуравий тарбия ишларини такомиллаштириш «Оила, 
мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги» концепциясининг асосий мақсадидир. 
Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар «Оила, мактаб ва маҳалла 
ҳамкорлиги» йўналишидаги бола тарбиясида оила, ота – она. Маҳалла, 
мактабнинг асосий вазифаларини мазмунан янгилаб ҳаётга тадбиқ этишни 
тақазо қилади.
Шунинг учун ҳам мустақилликдан кейин миллий ғоя ва миллий 
мафкура масаласига алоҳида ўрин ажратилди. 
«Тафаккур» журналининг бош муҳаррири саволларига берилган 
жавобларида: «Истиқлолга эришган кунимиздан бошлаб миллий мафкура, 
Ўзбекистон жамиятининг миллий ғоясини яратиш масаласи долзарб бўлиб 
қолмоқда», 
деб 
Президентимиз 
мутахассисларнинг 
иқтидорига 
олимларимизнинг заковатига катта умид боғлаган бўлса, Олий Мажлис 
иккинчи чақириқ биринчи сессияси мажлисида маънавият соҳасига 
алоҳида эътиборни қаратиб, «Бу борада бугун ташкил топаётган миллий 
мафкура концепциясини минг йиллик миллий қадриятларимизни ҳозирги 
замон умумбашарий талаблари билан уйғунлаштирган ҳолда яратиш ва 
одамлар 
тафаккурига 
сингдириш 
олимларимиз, 
файласуф 
ва 
сиёсатчиларимизнинг долзарб вазифаси бўлиб қолмоқда», - деган аниқ ва 
равшан вазифа қўйди. 
асосланган ижтимо-ий-худудий бўлаги. Айни бир ҳудуд (маҳалла)да яшовчи-лар; маҳалла оқсоқоллари. 
Маҳалла кенгаши ва у ўрнашган бино; махалла гузари.


19 
Биз ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти қураётган 
эканмиз, маънавият соҳасидаги XXI асрга мўлжалланган ҳаракат 
дастуримиз ҳам ана шундан келиб чиқмоғи даркор. Яъни эркин фуқаро – 
онгли яшайдиган, мустақил фикрга эга бўлган шахс маънавиятини камол 
топтириш бизнинг бош миллий ғоямиз бўлиши даркор.
Ёшлар ўртасида болаликдан кўпроқ иш олиб борилиши шарт. 
Негаки, аксарият ҳолларда, ёшлар ўртасида маърифат ва эътиқодсизлик 
кучсизланган жойларда турли хил кўнгилсиз воқеа – ҳодисалар рўй беради, 
ёшлар онгига Ватан туйғуси, миллий ғурур, миллий ғоя каби 
тушунчаларни сингдира олмас эканмиз, уларнинг шууридаги эркин 
тарққиёт ҳиссини уйғота олишимиз анча мураккаб кечади. Мақсад эса 
бугун ва эртанги кун маънавиятининг асл моҳияти кишиларимиз, айниқса 
ёшларимиз онгида ўзининг ижобий ифодасини топсин. 
Инсонлар, халқлар ва жамиятлар ҳаётида танланган ғоявий йўналиш, 
миллий мафкура муҳим аҳамият касб этади. Мафкура бўлмаса, одам, 
жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар. Ҳар қандай мафкура 
қуйидаги асосий мақсадларни кўзда тутади: 

муайян ғояга ишонтириш; 

уюштириш; 

сафарбар этиш; 

маънавий - руҳий рағбатлантириш; 

ғоявий тарбиялаш; 

ғоявий иммунитетни шакллантириш; 

ҳаракат дастури бўлиш. 
Мафкура ўз олдига қўйилган шу каби мақсадларни бажара олсагина, 
амалий самара бериши мумкин. 
Миллий ғурур ҳар бир инсонда маданий савия даражасида бўлса, 
мана шундай савиядаги фарзандлари кўп бўлган мамлакат, юрт аввало 
доим ғолиб, енгилмас ва обод бўлади. Миллий ғурур, аввало миллий ғояга 
таянади. Миллий ғоя эса миллий меросдан қудрат олади. 


20 
Миллий мерос – ўша миллатнинг узоқ ўтмиш даврлар давомида 
тўпланган ақл – заковатининг мевалари хазинасидир. Мана шу хазинадаги 
жавоҳирларимиз миллат қиёфасини тасаввур қилиш қийин. Чунки миллий 
мерос авлоддан – авлодга, асрлардан – асрларга ўтиб келадиган маънавий, 
баъзан моддий қадриятлар йиғиндисидир. Ўша миллат заковати яратган 
азалий қадриятлар нафақат шу миллат, балки асрлар синовидан ўтиб 
башарият мулкига айланади. Миллий ғурури баланд бўлган ҳар бир инсон 
ўша миллатга хос миллий меросни яхши ўрганиб олиши зарур. Агар бу 
меросни юзаки ўрганар экан, шу миллатга мансуб кишида маданий савия 
шаклланмайди. У ўз миллати ҳақида гапирганда ёки ошириб юбориши, ё 
бўлмаса муносиб баҳо бера олмаслиги мумкин. Ҳар бир инсонда билим 
асосидаги савия шаклланмас экан, у мақтанчоқликка, манманликка йўл 
қўйиши мумкин. Миллий ғурур ҳар бир фуқаронинг маданий савиясини, 
комиллигини ифодалайдиган энг юксак ўлчовдир. Маданий савия эса шу 
миллатнинг тилини, динини, тарихини, адабиётини, санъатини, урф – 
одатларини, анъаналарини, байрамлари-ю маракаларини ўрганиш ҳамда ўз 
миллатининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини юракдан англаб етиш 
билан барқарор этилади. Қисқача айтадиган бўлсак маданий савия миллий 
ғурурнинг энг муҳим қисми бўлиб, унинг амалий ифодаси ҳисобланади. 
Биз, аввало, одамлар қалбида, онгида буюк ўзгаришлар ясашимиз 
керак. Шундагина мамлакатимиз тараққиёти мисли кўрилмаган тарзда 
тезлашади, халқимиз фаравон ва мамлакатимиз обод ва машхур 
бўлаверади. 
Жаҳон тажрибасига назар ташласак, бутун дунё тараққиётига улкан 
таъсир кўрсатган назария, таълимот ва мафкураларни яратиш учун 
инсоният тарихининг турли даврларида теран тафаккур эгалари мислсиз 
истеъдод ва теран тафаккур эгалари мислсиз заҳмат чекканини кўрамиз. 
Суқрот ва Платон, Конфуций ва Нажмиддин Кубро, Алишер Навоий ва 
Махатма Ганди каби буюк мутафаккирлар фаолияти бунинг яққол 
тасдиғидир.


21 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish