Луқмони Ҳаким ўз ўғилларига дебдилар: Қариндош уруғлардан алоқангни узма, ўйлаб иш тут. Одамларни ғийбат қилма, одамлар ёмон ишга бош қўшса, сен уларга қўшилма. Шошилиб иш тутма, бойлик деб ўзингни ғам-қайғуга ташлама



Download 18,36 Kb.
Sana14.06.2022
Hajmi18,36 Kb.
#668366
Bog'liq
Donolar so\'zlaydi


Шу боис ҳам Абдулла Авлоний таъкид этганларидек: «тарбия бизлар учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидур»

Луқмони Ҳаким ўз ўғилларига дебдилар: «Қариндош уруғлардан алоқангни узма, ўйлаб иш тут. Одамларни ғийбат қилма, одамлар ёмон ишга бош қўшса, сен уларга қўшилма. Шошилиб иш тутма, бойлик деб ўзингни ғам-қайғуга ташлама. Ўз қадрини билмаган одамдан яхшилик умид қилма. Ўтиришларда ўз жойингни бил, одамларнинг сўзларига қулоқ сол, одамлар сўраса гапир, ўзингдан улуғлар олдига тушиб юрма, одамлар ичида бошингни қуйи солиб ўтирма, ўнгу чапга қарайверма, меҳмонлар олдида бировга ўшқирма, меҳмонга эса иш буюрма. Маст ва девона одамлар билан ҳамсуҳбат бўлма. Бекорчи одамлар билан кўчада ўтирма. Ўз фойдангни ўйлаб обрўйингни тўкма. Ўзига бино қўювчи такаббурлардан бўлма. Хусуматдан узоқ бўл, сенга иш буюрсалар бажар, ваъда қилсанг, албатта уддасидан чиқ. Ҳеч кимни ранжитма...»

Ҳиндистонлик донишманд эса ўғлига бундай насиҳат қилибди: «Азиз ўғлим, қўлингга кирмаган ёки қўлингдан кетган нарса учун қайғурма. Ҳар ерда куракда турмайдиган беҳуда сўзлар сўзлаб юришдан йироқ бўл. Нокас, қурумсоқ кишидан қарздор бўлма. У билан асло муомала қилма, кейин пушаймон қиласан. Шарм-ҳаёсиз ва бахил киши билан суҳбатдош бўлма, шундай ярамас одамлар билан қўшни бўлмасликка ҳаракат қил. Ўз кучинг орқасидан нон топиб егил, текинхўрликка ўрганма, олижаноб мард одамлар билан суҳбатдош бўлсанг, яхшилик билан ном чиқарасан. Мақтанчоқ ва эзма одамлардан ҳазар қил...»

Лаънатланган шайтоннинг Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бўлган суҳбатида унинг ўзи буни таъкид этади: «... қараганларга аёлни чиройли қилиб кўрсатаман . Унга баъзи ишларни қилдираман . Масалан , « қўлингни , билакларингни ташқарига чиқар , кўрсат ҳаммага », дейман . Аёл дарҳол бу амрни бажаради . Қўл - билакларини очиб , кўрсатади . Кейин бу аёлнинг ҳаё пардасини тирноқларим билан йиртаман ... Эй Муҳаммад , бирон кимсани залолатга олиб бориш учун қўлимда имкон йўқ . Мен фақат васвасага соламан , бир нарсани чиройли қилиб кўрсатаман , халос . Агар залолатга олиб бориш учун қўлимда имконият бўлса эди , ер юзида « Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ », дейдиганларни , рўза тутадиганларни , намоз ўқийдиганларни ҳеч ҳоли қўймасдим . Барчасини залолатга бошлардим ...»


Киши Исломга кирди, беш вақт намоз ўқияпти, дегани ҳали Ислом ахлоқини эгаллади, деган гап эмас. Намозини ўқиб, ғийбатдан бўшамайдиганлар озми, бошқаларга зулм қилувчилар-чи? Поранинг номини «ҳадя» деб ўзгартириб, ҳаромдан қайтмаётганлар-чи? Ҳа, мусулмон, агар ўзини ўзи тарбия этолмаса оқибатда бу ёмон одатларнинг қулига айланиб қолиш эҳтимоли ҳам бор. Кин, адоват, ҳасад, кибрланиш, бахиллик... кабилар ёмон одатлардан эканини ва булар «ахлоқи замима» деб аталишини биламиз, аммо афсуски, ундан қутулишга ҳаммамиз ҳам рағбат қилмаймиз, намозимизни ўқиб юраверамиз. Бир биродаримиз бошқа биров билан аччиқланиб қолса, дарров портфелидан жойнамозини чиқариб: «нима деяпсан, мен намоз ўқийман!» деб даъво қилади. Биз буни Ислом ахлоқи, дея оламизми? Албатта йўқ! (Бу ўринда муҳтарам суҳбатдошларимизга узримизни ҳам айтиб ўтмоғимиз лозим: иллатларни тилга олган кезларимизда булар Ислом динига тааллуқли деган фикр зинҳор хаёлингизга келмасин. Яна таъкид этамизким, Ислом дини бенуқсон, қусур бизларда бор ва танқидимиз ҳам динга эмас, ўзимизга, айрим биродарларимизга қаратилган. Мақсад - бирон бир биродарларимизни маломат қилиш эмас, балки қайси иллатлардан қай тарзда қутулиш масаласига барчаларимизнинг диққатимизни тортиш. Айрим нуқсонларни гапирганимизда баъзи биродарларимиз ўзларини кўрсалар, биздан ранжимасинлар. Чунки биз фақат бир кишига хос нуқсонларни тилга олмаймиз. Бир кишига хос айб унинг ўзига айтилади. Адабиётда кўпга хос бўлган гаплар қаламга олинади.)
Аллоҳнинг имтиҳони , шайтон билан олишувимиз то жонимиз чиққунига қадар давом этажагини унутмасак янада яхши . Ҳазрат Хожа Аҳмад Яссавийнинг : « Шайтон ғолиб , жон чиқарда шошдим мано ...» дейишлари бежиз эмас ..
-Бу дунёда найларсан? - Пушаймон юргайман . Чунки фонийдир , боқий эмасдур
Download 18,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish