Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

Таърифлаш қоидалари. Таърифлашнинг умумий, барча фанлар 
учун хос бўлган мантиқий қоидалари бўлиб, уларга амал қилинмаса, 
хатолар келиб чиқиши мумкин: а) таърифлаш тенг ҳажмли бўлиш керак. 
Масалан, тафаккур – билишнинг олий босқичи ёки теорема – тўғрилиги 
муҳокама йўли билан ишонч ҳосил қилинадиган математик ифодадир. 
б) таърифлашда энг яқин жинс тушунчасини олиш керак. Масалан,
Таврот – яҳудийлик динининг муқаддас китоби. 
в) таърифда тур белгиси фақат таърифланувчи нарсага тегишли 
бўлиши ва унинг барча нарсалардан фарқини кўрсатиб бериши керак. 
Масалан, предмет – сезги органлари орқали ҳис қилинадиган ҳар қандай 
моддий нарса, воқеа, ҳодиса. 
г) таъриф инкор шаклида бўлмаслиги керак, масалан, ижобий нарса 
салбий нарса эмас, балки ижобий нарса мақтовга сазовор бўлган нарса 
дейилса тўғри бўлади. 
д) таърифда қайтариш бўлмаслиги керак: Масалан, одам инсоний 
фазилатларга эга бўлган киши деган таърифда қайтариш бўлиб, 
таърифлаш таърифланувчи тушунчалар орқали ифодаланмоқда. Бу хато 
мантиқ илмида тавтология дейилади. Тавтология – фикрни керагидан 
ортиқ қайтаришдир. 
д) таърифлашда фикрлар аниқ баён қилинган бўлиши керак. Ноаниқ 
фикр тўғри таърифга олиб келмайди. Масалан, сазан – карплар оиласига 
мансуб балиқ тури. Сазан – сувда яшовчи танга балиқ. 
е) таърифлашда образли сўз ва ибратлар бўлмаслиги керак. 
Масалан, хаёл – учқур от, хаёл – бирор иш-ҳаракатни амалга ошириш 
ҳақидаги ўй, ният, истак, фантазия.
Билиш жараёнида тушунчани таърифлаш мумкин бўлмаган 
ўринларда таърифга ўхшаш усуллардан фойдаланилади. Улар кўрсатиш, 
тасвирлаш ва тавсифлаш, ўхшатиш ва тафовутлашдир. 
Тасвирлаш бадиий асарларда воқеалар баёни, табиат манзараси, 
шеъриятда қўлланилади. Масалан,
«Кўзда нурнинг нури кўнгил нуридир,
Нур, кўзнинг нури, қалбнинг қўридир». (Ж.Румий) 
Тавсифлашда айнан бир нарсага бўлган муҳим хусусиятларнинг 
белгилари кўрсатилади.


77 
12у-08 гуруҳи талабаси Аҳмедова Комилага берилган тавсифнома.
 
Тафовутлаш – нарса-ҳодисалар ўртасидаги ўзига хос хусусият, фарқ, 
бирини иккинчисидан ажратувчи белги.  
Пухта ҳолин билгайми, ҳеч хом…
 
 
Зар қадрини заргар билар.
 
 
 
Ўхшатиш – нарса-ҳодисани маълум умумийликка эга бўлган бошқа 
нарса ёки ҳодиса билан таққослаш орқали ифодалаш.
Боланинг ёшлиги худди отасиникига ўхшайди. 
Кўрсатиш – нарса-ҳодисаларнинг бирор хусусиятга тегишли 
эканлигини далил, исботлар асосида кўрсатиб бериш.
Дўстлик бошга оғир кулфат тушганда билинади.
Илмий тадқиқот натижасини диссертация ҳимояси кўрсатади. 
Тушунчаларни умумлаштириш орқали умумий тушунчадан энг 
умумий тушунчага борилади. Энг умумий тушунча умумлаштиришнинг 
сўнгги босқичи бўлиб, категориялар (юнонча – тур, туркум, даража, 
кўрсатма) дейилади.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish