Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

Христиан Вольф (1676-1754) мантиқда ақл масаласини кенг тадқиқ 
этади. Вольф фикрича, ақлий билиш хулоса чиқаришга асосланади. 
Билимлар априор (тажрибадан ташқаридаги билим) ёки апостериор 
(тажрибадан ҳосил қилинган билим) йўл билан ҳосил қилинади. Мантиқ 
ҳақиқатни билиш ва хатоларга йўл қўймаслик учун билиш 
қобилиятларини қўллашга ўргатувчи фан бўлиб, амалий ва назарий 
қисмга бўлинади. Назарий қисм – тушунча, ҳукм, хулоса чиқаришни 
ўргатса, амалий қисм – баҳс-мунозара жараёнида, мутолаа қилганда, 
фикрни баён қилганда, умуман амалий ҳаётда ҳақиқатни аниқлашга 
ўргатади. Билиш уч қисмда амалга ошади: тушунча, ҳукм, хулоса 
чиқариш. Ҳукм икки тушунчадан таркиб топади. Хулоса берилган 
ҳукмлардан янги ҳукмни ҳосил қилишдир. 
М.Ломоносов (1711-1765) мантиқ илми билан шуғулланган 
биринчи рус олими бўлиб, унинг «Нотиқликдан қисқача қўлланма» асари 
дарслик сифатида қўлланилган. Унинг фикрича, билим манбаи борлиқ 
бўлиб, билишнинг воситалари тажриба ва экспериментдир. Ломоносов 
ҳукмларни умумий ва якка турларга ажратиб, хулоса чиқаришни тасниф 
этган. Унинг фикрича, бўлакдан бутунга қараб, номидан, таъсирдан,
вақт, ўрин, шароитдан, келиб чиқишдан, тенгламалардан, аввалги ва 
кейингилардан, сабабдан, ўхшаш буюмлардан қарама-қарши ва ўхшаш 
бўлмаган буюмлардан хулоса чиқариш мумкин.  
Рус 
мантиқшуноси 
Л.Рутковский 
(1859-1920) 
«Хулоса 
чиқаришнинг асосий турлари» асарида хулоса чиқаришни классификация 
қилган. Н.Васильев (1880-1940) формал аналогияни Л.Лобачевскийнинг 
ноевклид геометрияси билан бирлаштирган. П.С.Порецкий (1846-1907) 
математик мантиқ ривожига муҳим ҳисса қўшган. В.Гершел (1792-1871) 
илмий индукциянинг асосий усулларини кўрсатиб берган. 
Немис классик фалсафасининг асосчиларидан бири И.Кант (1724-
1804) Арастунинг мантиқий таълимотини ривожлантирган ҳолда янги 
мантиқий система яратиб, тафаккур шакллари ўртасидаги алоқаларни 
таҳлил қилишга алоҳида аҳамият берган. Ақлнинг негизини ташкил 
этувчи реаллик, инкор, чегара, тўплам, яхлитлик, сабабият, ўзаро таъсир, 
имконият, воқелик, зарурият каби категорияларини тасниф этган. 
Бевосита ва билвосита хулоса чиқариш турларини фарқлаган. Кант 


72 
транцендентал мантиқни яратган. Транцендентал билим «apriori» 
билимларнинг алоҳида шакли бўлиб, тасаввурларимизнинг тажрибага ҳеч 
бир алоқаси йўқ ақл томонидан ҳосил қилинган мазмуни тушунилади.
Ф.Гегель (1770-1831) фикрича, фалсафа мантиқ шаклида бўлиб, 
унинг ўрганиш объектини тафаккур ташкил этади ва мантиқ илми 
бутун борлиқни ўзида гавдалантирадиган тафаккурнинг энг умумий, 
зарурий хусусиятларини ўрганувчи таълимотга айланади. Диалектик 
мантиқнинг асосий вазифаси ҳақиқатни аниқлаш ва унга эришиш 
йўлларини ўрганишдир.
Гегель ҳақиқатни жараён сифатида олиб қарайди, уни диалектик 
метод принциплари асосида тушунтиради. Гегель мантиқни фикрни 
тафаккурнинг таркибига кирадиган, унинг ўзи томонидан яратилган 
мазмундан бошқа мазмунга эга эмас нарса деб таърифлаган. 
XIX аср мантиқ илми ривожига К.Поппер, Е.Войшвилло,
В.Смирнов, Ж.Буль, Ч.Пирс, Г.Фреге ўз ҳиссаларини қўшганлар. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish