Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

Р.Декарт (1606-1650) «Услуб ҳақида мулоҳазалар», «Фалсафа 
муқаддимаси» асарида билишнинг илмий услубини характерлайдиган 
асосий қоидаларни ишлаб чиқди ва мантиқ илми ривожланишида илмий 
масалаларни ҳал этишда катта ишларни амалга оширди. Декарт фикрича, 
интуиция хаёлий нарса эмас, балки соғлом ақлда туғиладиган барқарор ва 
аниқ тасаввурдир. Интуиция ёрдамида инсон ўз-ўзини билади, атрофдаги 
нарса-ҳодисаларни кўради, ҳар қандай киши ўзининг мавжуд эканлигини 
интуиция орқали англайди. Дедукция аввал билинган нарсалар асосида 
билишни таъминлайдиган жараёндир. Дедукция ёрдамида фикрнинг 
мунтазам ҳаракати билан хулоса қилинади. Нарсалар индуктив ва 
дедуктив йўл билан билинади. Декарт «Мен фикрлаяпман, демак мен 
мавжудман» дейиш билан тафаккурни барча нарсаларнинг негизи 
сифатида қабул қилган ва тадқиқотни ҳар қандай билимга шубҳа билан 
қарашдан бошлаш лозим, шубҳа воситасида скептицизм устидан ғалаба 
қозониш мумкин, деган хулосага келган. Унинг фикрича, фикрнинг 
мавжудлиги ҳар қандай шубҳадан холи экан, нарсаларнинг реал мавжуд 
эканлигини исботлаш қийин эмас. Шубҳа инсон камолот даражасининг 
кемтиклигидир. Ҳақиқий камолот куч-қудрат тимсолидир. Куч-қудрат 
инсоннинг ўзида мавжуд эмас, балки Худо томонидан инсон вужудига 
киритилган хусусиятдир. Худо мавжуд экан, унинг мўъжиза ва 
кароматига шубҳаланиш ўринсиз, Яратувчи раҳмдил ва меҳрибондир.
Декарт анализ ва синтез жараёнлари ҳақида таълимот яратган. 
Декарт дедукциядан кўпроқ геометрия ва алгебрада фойдаланиб, 
дедукция ёрдамида бевосита билим ҳосил қилиниши, хулоса чиқаришда 
билинган нарсадан билинмаган нарсага ўтиш, ноаниқ нарсани аниқ 
қилиниши, дедукцияни қуриш услубларини аниқлаган. Декарт фикрича, 
билишнинг ибтидоси интеллектуал интуиция, билишнинг ягона усули 
дедуктив методдир.
Декарт ақлнинг талаб ва тамойиллари асосида тўртта қоидага амал 
қилган: а) билишда ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайдиган аниқлик ва 
яққолликка эришиш; б) тадқиқ этилаётган муаммони яхши тушуниб 
олиш учун уни қанча қисмларга бўлиш талаб этилса, шунча қисмга бўлиш; 
в) оддий нарсалардан бошлаб, аста-секин энг мураккаб нарсалар томон 


70 
юқорилаб бориш тартибида фикрлашга амал қилиш; г) билиш жараёнида 
объектнинг муҳим жиҳатларини назардан қочирмаслик, уни тўлалигича 
қамраб олишга интилиш. 
Декарт билишда тафаккурнинг аҳамиятини бўрттириб кўрсатса ҳам, 
билишда сезги ва тажрибанинг аҳамиятини бутунлай рад этмасдан, 
уларни ақл ва дедукция ёрдамида эришилган билимларни яна бир карра 
қайта исботлаш воситаси сифатида талқин қилган. Унинг фикрича, тўғри 
фикрлаш принциплари чинлиги ўз-ўзидан равшан бўлмаган фикрни чин деб 
қабул қилмаслик, мулоҳазаларга ақлга аниқ ва равшан бўлиб туюлган ва 
шубҳага ўрин қолдирмайдиган фикрларни киритишдан иборатдир. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish