Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти


«Фалсафа (ахлоқшунослик, эстетика, мантиқ)» фанидан ўтиладиган



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

«Фалсафа (ахлоқшунослик, эстетика, мантиқ)» фанидан ўтиладиган 
семинар машғулотларига ажратилган соатлар 
№ 
Мавзулар номи 
Соат 
1. Ахлоқий тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари 
2 
2. 
Ахлоқий тамойиллар ва меъёрлар. Ахлоқшуносликнинг 
асосий тушунчалари 

3. Шахс ахлоқий тарбияси 

4. Эстетик тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари 

5. Эстетиканинг асосий тушунчалари

6. Бадиий асарни эстетик идрок этиш ва эстетик тарбия 

7. 
Мантиқ илми предмети ва аҳамияти. Мантиқ фани 
ривожининг асосий босқичлари 

8. Тушунча. Ҳукм.

9. Хулоса чиқариш. Далиллашнинг мантиқий асослари 

Жами 
18 



1-мавзу. Ахлоқий тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари 
1. Ахлоқшунослик – ахлоқнинг келиб чиқиши, моҳияти, тараққиёти 
ҳамда инсоннинг оила ва жамиятдаги ахлоқий муносабатларини 
ўрганадиган қадимий фалсафий фан 
2. Қадимги Шарқ ахлоқий тафаккур бешиги сифатида 
3. Қадимги дунё мумтоз ахлоқшунослиги. Суқрот ва Афлотуннинг 
ахлоқий қарашлари.
4. Ўрта асрлар мусулмон Шарқи ва Оврўпа ахлоқшунослиги. Диний-
ҳадисий йўналиш ахлоқшунослиги 
5. Энг янги давр ахлоқшунослигидаги асосий йўналишлар 
Ахлоқшунослик ахлоқнинг келиб чиқиши, моҳияти, хусусиятлари, 
жамият тараққиётидаги ўрни ҳақидаги фандир. «Ахлоқ» арабча сўз бўлиб, 
хулқ сўзининг кўплиги, хулқ-атвор, юриш-туриш, тарбия деган 
маъноларни англатади. Ҳозирги вақтда бу тушунча жамиятнинг ахлоқий 
ҳаётида юз берадиган барча жараёнлар мажмуини ҳам акс эттиради.
Жамият ахлоқий ҳаёти – кишиларнинг ижтимоий, сиёсий ва 
хуқуқий фаолияти, оиласи ва кундалик турмушида юзага келадиган ўзига 
хос муносабатлар шаклидир. Ахлоқ тушунчаси умумий тушунча 
сифатида ахлоқшуносликнинг тадқиқот объектини англатса, якка 
тушунча сифатида инсон феъл-атвори ва хатти-ҳаракатининг ўзига хос 
кўринишини 
англатади. Хусусан, ахлоқ 
«одоб», 
«хулқ-атвор» 
маъноларида ҳам ишлатилади. Аслида «ахлоқ» ва «одоб» тушунчалари 
бир-биридан мазмун жиҳатидан фарқ қилади.
Одоб – 
инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамият 
ва инсоният ҳаётида у қадар муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий 
урф-одатларга асосланган чиройли хатти-ҳаракатлар
дир. 
Ахлоқ – 
жамият, замон, инсоният тарихи учун намуна бўла 
оладиган ижобий хатти-ҳаракатлар йиғиндиси
дир. Ахлоқ инсон ва 
жамият ўртасидаги объектив алоқадорлик туфайли келиб чиқадиган, ҳар 
бир шахснинг ҳаёти ва фаолиятини бошқарадиган, тартибга соладиган 
ахлоқий тамойил ва меъёрлар мажмуидир. 
Ахлоқ ижтимоий ҳодиса сифатида кишилик жамияти вужудга 
келиши билан бир вақтда жамоалар билан шахс ўртасидаги эҳтиёж ва 
манфаатларга хизмат қилувчи алоқа тарзида вужудга келган.
Тарихий тараққиётда ахлоқ инсоннинг табиий хислатларини 
ўзгартирувчи, 
яратувчилик 
фаолияти 
шаклида 
умуминсоний 
маданиятнинг таркибий қисми, шахсни ҳар томонлама камол топтирувчи 
маънавий-ижтимоий омилларидан бири, кишиларнинг ички туйғу ва 
ҳиссиётларини 
ўстириб, 
умуминсоний 
моддий 
ва 
маънавий 
қадриятларини англаб етиш, уларни асраш ва келгуси авлодларга етказиш 
йўлининг энг афзали, оила ва кундалик турмушда мавжуд бўлган оилавий 
бурч, ўзаро ҳурмат, садоқат, ор-номус каби анъаналарни авлоддан-
авлодга ўтказиш асосида давом эттириш воситаси, адолатли жамият 



қуриш ва унда бой-бадавлат, тинч-тотув, бахтли яшаш ғояси сифатида 
мунтазам ривожланиб келган ва ривожланаверади. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish