(муҳаббат, нафрат, эзгулик, ёвузлик, яхшилик, ёмонлик, адолат,
адолатсизлик, бурч, масъулиятсизлик, номус, номуссизлик, виждон,
виждонсизлик, бахт, бахтсизлик) характерга эга бўлиб, шахс ва жамият
маънавий ҳаётининг мезони вазифасини ўтайди.
Муҳаббат – кенг қамровли мезоний тушунча, олий туйғу бўлиб,
инсонни эзгу ишларга чорлайдиган, уни танимайдиган даражада
ўзгартириб юборадиган, ақл, хаёл, қалб ва вужудни эгаллаб олган барча
туйғулар ичида энг қудратлисидир. Ҳамма нарсанинг чегараси бор, фақат
ишқ-муҳаббат чегара билмайди. Муҳаббат меъёр, анъана, қонунга
бўйсунмаган ҳолда, инсонга улкан масъулият юклаб, жасоратга чорлайди.
Муҳаббатнинг объекти манфаатсиз гўзалликдир. Буюк қалбли
кишилар муҳаббатни улуғлаб, унинг қадрига етадилар. Ҳамма дарднинг
давоси бўлгани ҳолда, ишқ-муҳаббатни дори-дармон билан даволаб
бўлмайди. Муҳаббат ўлимдек кучли ва шишадек мўртдир. Ўзини яхши
кўрган одам бошқани севишга салоҳияти йўқ. Кимнидир севиш учун инсон
унинг бахтида ўз бахтини топиши лозим. Муҳаббат инсонни камолотга
17
чорлайди, шунга кўра, ёшлар учун муҳаббат ахлоқий идеал ҳисобланади.
Муҳаббатнинг Аллоҳга, Ватанга, миллатга, инсониятга, ота-онага,
фарзандга, гўзалликка, касб-корга муҳаббат каби турлари бор. Муҳаббат
том маънода инсоннинг инсонийлигини кўрсатувчи фазилатдир. Бу
ҳақида Алишер Навоий шундай ёзади:
Бўлмаса ишқ икки жаҳон бўлмасин,
Икки жаҳон демаки, жон бўлмасин.
Ишқсиз ул танки, анинг жони йўқ,
Ҳуснни нетсин кишиким они йўқ.
Муҳаббатнинг зидди нафрат бўлиб, унинг асосида чуқур ўйлаб
қилинган қарор ётади. Адолатсиз, ноинсоф муносабат, хиёнат туфайли
муҳаббат объектидан бегоналашиш, юз ўгириш, жирканиш, ҳазар
нафратнинг кундалик ҳаётдаги тор кўриниши бўлса, унинг кенг
кўламдаги кўриниши ижтимоий-ахлоқий ҳодиса сифатида мавжуддир.
Муҳаббат қанча кучли бўлса, нафрат ҳам шу қадар кучли бўлиб,
давомийлик табиатига эгадир. Баъзилар муҳаббат нафратга, нафрат эса
муҳаббатга айланиши мумкин, дейишади. Бу мутлақо нотўғри. Бу нафрат
эмас, балки ўткинчи ҳодиса бўлган ғазабдир. Ғазаб инсон феълининг
салбий ҳолати, баджаҳллик, нодонлик, охирини ўйламасдан қилинган
ножўя хатти-ҳаракат бўлиб, маълум вақт ўтгач, инсон яна ўз ҳолига
қайтади, ғазаби босилади. Ғазаб заифлик аломати, жоҳиллик манбаи,
оний ақлсизлик, бетайинлик, қисқаси, кулгили иллатдир, чунки ғазаб
устида айтилган бемаъни гап-сўз учун осойишта пайтда уялиш, ўз-
ўзидан нафратланиш, хатоларни англаш, ўз-ўзини айблаш содир бўлади.
Нафрат иллат эмас, балки ахлоқий фазилат сифатида инсоннинг
виждонлилиги, ботиний жасорати, чинакам инсонлигини намоён қилади.
Муҳаббатнинг асл моҳияти ишонч бўлиб, ҳақиқий муҳаббат эгаси
рашк қилмайди, чунки рашк шахсиятпарастлик, иззатталаблик ва сохта
манманлик, бўлмағур ғурур, ожизлик, қўрқоқлик, ишончсизлик,
ақлсизлик мевасидир. Рашк муҳаббатнинг меъёрдан ошиб кетиши
оқибати, худбинлик, «ўта севиш»нинг жирканч мевасидир. Зеро,
меъёрини билмаслик оқибатида энг ёқимли нарса ҳам беҳад ёқимсиз
нарсага айланади. Рашк муҳаббатдан кўра ғаразгўйликка яқин туради,
яъни ошиқ учун азоб-уқубат, маъшуқа учун ранж-изтироб манбаидир.
Изтиробни йўқотишга интилиш муҳаббатнинг завол топиши, ҳатто
фожиага ҳам олиб келиши мумкин (Шекспир «Отелло»).
Муҳаббатнинг объекти эзгуликдир, эзгулик муҳаббатдан туғилади,
киши ўзгаларда меҳр-муҳаббат ҳиссини туймасдан эзгуликка қўл
урмайди. Чинакам қалб эгаси бўлмаган инсон эзгулик қилишга қодир
эмас. Тасаввур қилинг: энг нозик ниҳол ҳам тошдай қаттиқ ерни,
қоялардаги ёриқларни ёриб ўсиб чиқади. Эзгулик ҳам шундай.
Эзгуликда тарихий шаклланган ахлоқий идеал, яъни комил инсон,
мукаммал (адолатли) жамият ҳақидаги тасаввур, қарашлар ва унга
етишишга ёки рўёбга чиқаришга бўлган саъй-ҳаракат ифодаланади.
Эзгуликка хизмат қилмайдиган ҳар қандай билим, назария ҳеч бир
18
қимматга эга эмас (уруш қуролларининг кашф этилиши, уларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |