Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

Категория – оламдаги нарса-ҳодисаларнинг энг умумий 
хусусиятлари, алоқа ва муносабатларини акс эттирувчи энг умумий 
тушунчадир. Ҳар бир фан ўз категориясига эгадир. Мантиқ илмининг 
асосий категорияси мантиқий қонунлар, тушунча, ҳукм, хулоса чиқариш, 
аргументлаш, исботлаш, раддия, муаммо, гипотеза, назария, аналогиядир.
Чегаралаш – ҳажми кенгроқ тушунчаларни ҳажми торроқ 
тушунчаларга келтириш бўлиб, тушунчаларни чегаралаш орқали энг 
умумийдан умумий ва якка тушунчага борилади. Якка тушунча тушунчани 
чегаралашнинг охиридир (олам – мавжудот – ҳайвонот – умуртқалилар – 
сут эмизувчилар – от – «Саман»).
Ҳукм – тафаккур шаклларидан бири бўлиб, нарса-ҳодисаларда бирор 
белгининг бор-йўқлиги тасдиқланади ёки инкор қилинади. Фикрлаш 
жараёнида нарса-ҳодисанинг оддий ташқи хусусияти билан бирга унинг 
ички, зарурий боғланиш ва муносабатлари билинади. Ҳукмда ҳамма вақт 
тасдиқ ёки инкор билан айтилган фикр бўлади:
«Темир – қаттиқ жисмдир».
«Баъзи ёшлар – талаба эмас». 
Фикрлар ҳақиқий (тўғри) ва ёлғон (хато) бўлиши мумкин: 
«От – сут эмизувчилар оиласига киради» (Тўғри ҳукм). 
«От – судралиб юрувчилар оиласига киради» (Хато ҳукм). 
Воқеликка мос келиш даражасига кўра чин, хато ва ноаниқ ҳукмлар 
бўлади. Объектив воқеликка мос келган, уни тўғри ифодалаган ҳукмлар 
чин, мос келмаганлари эса хато бўлади. Айни пайтда чинлигини ҳам, 
хатолигини ҳам аниқлаб бўлмайдиган ҳукмлар ноаниқ ҳукм дейилади. 
Ҳукмлар дарак гап орқали ифодаланади, чунки дарак гапда фикр тасдиқ 
ёки инкор ҳолда бўлади: «Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтахтидир». 
Ҳукмнинг гап орқали ифодаланиши унинг тил билан боғлиқлигини 
кўрсатади. Тил – кишиларнинг фикр алмашувидаги алоқа воситаси бўлиб, 
тил сўз ва гаплардан иборат бўлади. Ҳар қандай ҳукм гапда ифодаланади, 


78 
бироқ ҳар қандай гап ҳукм бўлавермайди, яъни тафаккур билан тил айнан 
бир нарса эмас, сўроқ ва ундов гаплар ҳукм бўла олмайди. 
«Сиз мантиқ фанини яхши ўзлаштирдингизми?»
«Сиз Мустақил Ўзбекистоннинг баркамол авлодисиз!» 
Ҳукмнинг ҳақиқат ёки ҳақиқат эмаслигини текшириш контекстни 
анализ қилиш асосида аниқланиши лозим (институт сўзи ҳукм эмас, 
тушунчадир. Агар бу сўз институт биносига ёзиб қўйилган бўлса, 
(Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти), у ҳолда ҳукм бўлади. 
Чунки «бу – институтдир» деган маънони билдиради. Яна бир мисол, 
«Аҳмад» тушунча, «14у-08 гуруҳи талабаси» дейилса, ҳукм бўлади.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish